Россия Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини Роббим Аллоҳ дегани сабабли 23 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди!

603
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россия Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини Роббим Аллоҳ дегани сабабли 23 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди!

Ҳизб ут-Таҳрир – Россия матбуот бўлимининг 2020 йил 10 феврал нашр қилган баёнотига кўра, Россиянинг Екатеринбург шаҳри ҳарбий трибунали Эрвард Низомовни Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги фаолиятини бошқариш айблови билан 23 йил қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосига ҳукм қилди. Низомов Россия Федерацияси жиноят кодексининг бир неча моддалари асосида айбланди. Масалан, «террорчи ташкилотда фаолият қилиш» (205.5 модда), «террористик ташкилотни қўллаб-қувватлаш» (205.1 модда, 2 қисм), «ҳокимиятни куч билан босиб олишга уриниш» (278 модда) каби.

Шунингдек, Россия оммавий ахборот воситалари бир неча бор Эдвард Низомов Ҳизб ут-Таҳрирнинг Россиядаги раҳбари бўлган, деган хабар тарқатди. 2005 йил Низомов Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятида қатнашганликда айбланган. Бироқ у пайтларда Россияда даъватга «терроризмга қарши кураш» доирасида кураш олиб борилмас эди. Шу сабабдан Низомовга Россия Федерацияси жиноят кодексининг 282.2 моддаси 2 қисми бўйича «экстремистик ташкилотда фаолият қилиш» бўйича атиги икки йилга назорат остида бўлиш жазосига ҳукм қилган эди». Баёнотда қўшимча қилинди:

«Исломга даъват қилаётган шахсларга террорист, деган айбловни қўйиш, ҳақиқат қаршисида ҳамда сўздан бошқа қуроллари бўлмаган кишилар олдида ожизликни тан олишдан бошқа нарса эмас. Ҳеч шубҳа йўқки, рус хавфсизлик хизматининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан бундай ёлғон айбловлари фош бўлмай қолмайди. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога имон келтиришдан ўзга «айб»лари бўлмаган мусулмонларни қамоққа ташлашда шерик бўлган барча кимсалар макри яқинда очиб ташланиб, қилган бундай жиноятлари учун албатта жазога тортилишади».

Роя газетасининг 2020 йил 19 феврал чоршанба кунги 274-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here