بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Минглаб Ҳизб ут-Таҳрир тарафдорлари Халил шаҳрида йиғин ўтказиб, Трамп келишувини қораладилар ва Фаластин масаласининг исломийлигини таъкидладилар
2020 йил 11 феврал сешанба куни асрдан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Халил шаҳрида Трамп келишувига қарши катта намойиш уюштириб, шу орқали Фаластин масаласининг исломийлигини, уни тўла озод этиш фарзлигини таъкидлади.
Намойиш қатнашчилари роя ва байроқларни ҳамда мусулмон армияларни ҳаракатга келишга чақирувчи шиорларни кўтариб чиқишди. Улар Трампга ва араб давлатлари режимларига қарши ҳайқириб, Фаластинни озод этувчи ҳамда яҳудий вужудини супуриб ташловчи Халифаликни барпо этишга чақиришди.
Намойишда Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси доктор Иброҳим Тамимий йиғилганлар олдида нутқ сўзлаб, Трампнинг бундай жиноятларга шижоатлантирган нарса мусулмон юртларидаги ҳукмдорларнинг итоатгўйлиги ва тил бириктируви эканини таъкидлади. Агар Трамп бугунги ҳукмдорлар орасида Ҳорунар Рошид ёки Салоҳиддин Айюбий сингари битта эр кишини кўрганда эди, мусулмонлар масалаларидан бирортасига дахл қилишга журъат қилолмаган бўлар эди, деди.
Тамимий бундай деди:
«Нафақат мусулмонларга, балки бутун инсониятга қарши содир этилаётган жиноятларнинг отаси ҳам, онаси ҳам Америкадир. Фаластин Трампнинг бировга бериб ёки тортиб оладиган томорқаси эмас. Анави ҳукмдорларнинг ҳам, таслим бўлиш ортидан ҳакиллаб чопиб, яҳудийлар билан имзоланган хавфсизлик келишувчига амал қилаётганларнинг ҳам мулки эмас. Йўқ, Фаластин Исломий Умматнинг мулкидир.
Ҳизб ут-Таҳрир нафақат Трамп келишуви, балки ўзларини Фаластин аҳлининг вакили эканини даъво қилган кимсаларнинг ҳар турли битимларини тан олмайди. Осло шартномаси, Уай-Ривер протоколи, Таба шартномаси, Халил протоколи, буларнинг барчасини Ҳизб қоралаб, Фаластиндан воз кечиш ва ён бериш, деб ҳисоблайди».
Тамимий Фаластин масаласининг шаръий йўлини, яъни, уни озод этиш учун Уммат армияларини ҳаракатга келтириш зарурлигини таъкидлади ҳамда халқаро қонунчилик ва Хавфсизлик Кенгашига ёпишиб олганларнинг оппортунистик, шармандали хатти-ҳаракатларини айблади.
Тамимий сўзининг ниҳоясида Уммат армияларини ғайратини қўзғаб, Фаластинни озод этишга чақирди, Американинг бебошлигига ва мусулмонлар юртларига ҳукмронлик қилишига чек қўйиш учун Росулуллоҳ ﷺнинг Исро масканлари олдидаги ўз бурчларини адо этишга даъват қилди.
Роя газетасининг 2020 йил 19 феврал чоршанба кунги 274-сонидан