Коронавирусга оид миш-мишлар Тожикистон бозорларида ваҳимага сабаб бўлди

657
0

Коронавирусга оид миш-мишлар Тожикистон бозорларида ваҳимага сабаб бўлди

 Тожикистон бозорларида уч кундан бери ваҳима кайфияти ҳукмрон. Бунга Тожикистон ҳудудида коронавирус тарқалаётганига оид миш-мишлар сабаб бўлди. Аҳоли орасидаги қўрқув зарур эҳтиёж молларига талаб ортиши ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг икки баробар ошиб кетишига сабаб бўлди.

 Бу орада Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мамлакатда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд қилинмаганлигини маълум қилди.

 Вазир ўринбосари Шодихон Жамшед 5 март куни бўлиб ўтган брифингда Давлат заҳира материаллари бўйича агентлиги икки йилга етадиган озиқ-овқат заҳирасига эга эканлигини маълум қилди. Бундан ташқари, муовинга кўра, озиқ-овқат импорти ҳам аввалгидек давом этмоқда.

 Бироқ, Озодликнинг тожик хизмати хабарига кўра, 5 март куни эрталаб савдо нуқталарида ун ва бошқа маҳсулотлар учун навбатда турганларни учратиш мумкин бўлган. Оломоннинг шовқин-сурони туфайли милиция ходимлари жамоат хавфсизлигини кучайтириш чораларини кўрганлар.

 “Биз кузатаётган ҳолат аҳоли давлатнинг расмий маълумотидан ташқари четдан бошқа маълумот ҳам олаётганини кўрсатади. Вирус бошқа мамлакатларда тарқалаётганини кўрган одамлар унинг ўз шаҳарларида ҳам пайдо бўлиб қолиши мумкинлигига ишонадилар, шу боис ваҳимага тушадилар”, деди тожикистонлик социолог Музаффар Олимов.

 Тожикистон Ислом маркази уламолар Кенгаши чоршанба куни диндорларга марҳумнинг жанозасидан ташқари жамоа намозларидан тийилиб туриш тўғрисида тавсия билан чиқди. Мамлакатда Наврўз байрами муносабати билан талаба ва ўқувчиларнинг аньанавий “маршировка”си ҳам бекор қилинди.

 Журналист Азиз Нақибзодга кўра, ҳукумат томонидан кўрилаётган кескин чоралар аҳоли ўртасида ваҳималарга сабаб бўлган. “Бирданига масжидларда намозни тақиқлашди ва одамлар муаммо пайдо бўлди, деган ҳаёлга бордилар”, деди Нақибзод.

 Изоҳ: Коронавирус касаллиги оламни ваҳимага солди. Марказий Осиёнинг асосий стротегик иқтисодий ҳамкори бўлган Россия ҳам юқори режимдаги ҳимоя ҳолатига ўтди. Ўрта Осиё мамлакатларини ҳам, бошқа мамлакатлар сингари вируснинг ўзи эмас, унинг ваҳимаси ҳалокатга олиб боряпти. Оламий матбуот, одамларни саросимага солиб, қўрқув уларни худбинлик гирдобига тартиб боряпти. Одамлар инсоний ғаризаларидан келиб чиқиб, ўзини-ўзи сақлаш туйғуси асосида ҳаракатга келишмоқда.

 Оламни бошқариб келаётган демократияга асосланган илмонийлик системаси инсониятни ўз яратувчисидан ажратиб, уни шу дунё матоҳларига боғлаб қўйди. Бутун дунё мамлакатлари ўзига ўрнак қилиб, интилиб яшаётган Европа, Америка сингари демократик етук давлат фуқороларида ҳам, Тожикистондаги сингари иқтисодий ваҳима, саросима ҳолати кузатиляпти. Улар ҳам савдо расталарини таламон қилиб, узоқ муддатли маҳсулотларни катта миқдорда сотиб ола бошлашди. Улар давлатларига таваккул қилиб, шу кунгача кунлик эҳтиёжларига етарли маҳсулот харид қилиш билан чекланишга одатланишган эди. Энди давлатлари ҳам ожиз бўлган вабо олдида кимга ишонишни, таваккул қилишни билмай саросимага тушиб боришяпти.

 Вабо – Аллоҳ томонидан келади! Уни кўтарилиши ҳам Аллоҳдан! Бу исломий Ақида бўлиб, ҳар бир мусулмонни хотиржам қила оладиган мафкурадир. Ақидага ақлан боғланган мусулмон вабо келган тақдирда ҳам фақат ақидадан келиб чиқиб,  Аллоҳнинг кўрсатмалари (шаръий ҳукими)га суянади. У ҳатто вабога чалинганида ҳам, фақат Аллоҳга таваккул қилади. Агар ҳақ устида турган ҳолда ҳалок бўлиш хавфи олдида қолса ҳам, Аллоҳнинг розилигидан умид қилиб хотиржам бўлади. Яшашдан мақсад Аллоҳнинг розилиги деб билган ҳар бир мўъмин-мусулмон шу Ақидадан туриб хотиржамлик сақлай олади. У кофирлар сингари саросимага тушиб, шахсий эҳтиёжи асосида бошқаларга зулум қилмайди. Аллоҳга таваккул қилиб, жамоий бирликни ва жамиятни ушбу ҳолатидан олиб чиқиш ҳақидаги ғам ташвиш билан яшайди. Аллоҳнинг Раззоқ деган сифатига ширк келтириб ваҳимага тушмайди. Одамларни ҳам шу Ақида асосида Аллоҳга қайтишга чақиради!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here