Қирғизистон муфтиёти исломий позицияни ушламоқда

832
0

Қирғизистон муфтиёти исломий позицияни ушламоқда

 ОАВ хабар қилганидек, муфтиётга Соғлиқни сақлаш вазирилигидан жума намозларини тўхтатиб туриш бўйича таклиф тушган. Муфтиётнинг бунга нисбатан билдирган жавоби исломий позицияда бўлган.

 Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Толо Исаков бундай деди: “Мусулмонлар дин бошқармасидан телефон қилиб, жума намозини чеклаш бўйича нотўғри талаб қўйяпсизлар деди”

 Муфтиёт баёнотида шундай дейилади: “Бу куни масжидларга борманглар дейишга шариат йўл қўймайди. Жума мусулмонлар кутган кун. Ҳеч кимга бу куни жумага келманглар деб таъқиқ қўя олмаймиз. Жума намози уйда эмас, масжидларда жамоат бўлиб ўқиладиган намоз. Ислом дини вируснинг олдини олишга қарши эмас. Аллоҳ Таолодан яхшилик тилаб, ҳар бир инсон ўзини эҳтиёт қилса, ўзимизга ва мамлакатимизга яхши. Бироқ фақат жума намози вақтида коронавирус юқади деб таъқиқлаш нотўғри тушунча”.

 Бундан бир ҳафта олдин ҳам жума намозига йиғилишни таъқиқлаш бўйича таклиф киргизилган ва бу таклиф ҳам муфтиёт томонидан қўллаб-қувватланмаган эди.

 Шу билан бир вақтда, муфтиёт бундай вазиятда одамлар томонидан қилиниш зарур бўлган шартларни қабул қилди.

 Муфтиёт томонидан коронавируснинг олдини олиш мақсадида имомларга тушинтириш ишларини олиб бориш бўйича топшириқ берилиб, масжидларни тоза сақлаш, жойнамозларни дезинфекциялашга буйруқ берилди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирилиги кўрсамасига мувофиқ, корконовирусдан сақланиш йўлларини ёдда сақлашга чақирди.

 Қўшни Тожикистонда эса, бундай исломий позицияга риоя қилинмади. У ерда “ҳукумат таклиф киритди” дегани билан, бу таклиф эмас, буйруқ бўлиб қолди. Тожикистондаги Ислом маркази уламолар кенгашининг фатвоси билан жаноза намозидан бошқа барча жамоат намозлари таъқиқланди. ОАВ хабар қилишича, Шохмансур жоме масжиди имоми намозхонларга ўзининг чорасизлигини шундай билдирди: “Хурматли намозхонлар бизни тўғри тушининглар, биз шундай кўрсатма олдик”.

 Тожикистонда коронавирус ваҳимаси сабабли озиқ-овқат махсулотлари танқислиги ҳам пайдо бўлмоқда. Тожикистон ҳукумати эса ғўё халқини ваҳимага тушмасликка чақиргандек бўлмоқда. Бу икки юзламачиликдан бошқа нарса эмас! Чунки, бу касаллик пандемия кўриниши олмасдан туриб, ҳатто, бирорта ҳам вирус қайд этилмаган жамоатда (буни ҳукуматнинг ўзи айтмоқда) жамоат намозларини таъқиқлаш орқали ҳукумат ўз халқини ваҳимага солмоқда…

 Шу тарзда, Қирғизистон муфтиёти айни шароитда исломий позицияни ушламоқда. Аллоҳ у ердаги биродарларимизнинг иймонларини зиёда, қадамларини собит қилсин! Қилаётган шу амалларига ажрлар ато этган бўлсин!

 Бироқ, муфтиётга бу ишлар осон бўлмаётганини сезиб турибмиз. Сабаби, Ғарбга малай айрим одамлар ҳамда уларнинг ахборот воситалари муфтиётнинг бундай позициясига қарши чиқа бошлашди. Масалан, “Би-би-си” ва “Озодлик” каби Ғарб қуроллари бу хабар билан ёнма-ён – Қирғизистонда бошқа тадбирлар ҳам тўхтатилгани ва вирус таҳдиди тўғрисида хабарлар тарқатиш орқали – маккорлик билан халқни бундай позицияга қарши чиқишга чақирмоқда. Бунга нисбатан биз, мусулмонлар жамоати муфтиётнинг шу позициясини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишимиз вожиб.

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here