АҚШ сиёсатига мувофиқ Тожикистон Афғонистонга электр экспорт қилади
Тожикистон апрел ойидан бошлаб қўшни давлатларга катта миқдорда электр энергиясини экспорт қила бошлайди. Бу ҳақда “Авеста” ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, давлат энергохолдинг корхонаси билан Афғонистоннинг “Брешно” компанияси ўрасида электр энергияси етказиб бериш бўйича келишув тузилган. Келишув асосида тожик томони жорий йилда Афғонистонга 1 млрд. 588млн. кВт/с электр энергияси экспорт қилади. Шунингдек, махсус комиссия Ўзбекитонга экспорт қилинадиган электр энергияси нархи ва миқдорини белгилайди.
Айни вақтда мамлакатда суткасига 62 млн. кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилиб ички эҳтиёж учун сарфланмоқда.
Аслида Тожикистон ва Қирғизистонда ишлаб чиқарилган электр энергиясини Афғонистон ва Покистонга экспорт қилиш масаласи CASA-1000 лойиҳаси доирасида олиб борилади. Мазкур лойиҳа – Афғонистонда босқинчилик урушини давом эттириб келаётган мустамлакачи Американинг лойиҳаси хисобланади. Бу лойиҳа Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди, USAID, британия халқаро алоқалар вазирилиги ва Европа инвестиция банки каби Ғарбнинг бир қатор донор ташкилотлари томонидан молиялаштирлмоқда. Улар Ўрта Осиёдаги энг йирик ГЭСга айланаган “Роғун” ГЭси қурилишини ҳам молиялаштиришмоқда. CASA-1000” лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад Афғонистон орқали Покистонга етказиб бериладиган энергиянинг асосий қисми шу минтақадаги табиий бойликларни қайта ишлаб чиқарувчи ғарблик мустамлакачиларга хизмат қиладиган завод ва фабрикаларни ишлатишга қаратилган. Тайёр махсулотлар кемалар орқали олиб чиқиб кетилади, бундан тушган фойдалар эса чет элга ташиб кетилади.
Сўнги вақтларда Американи “Толибон” билан тинчлик битимини имзолашга шоштирган шартлардан бири ҳам минтақадаги бойликларни олиб чиқиб кетиш учун хавфсиз ҳудуд ташкил этишдан иборат.
Мумтоз Мовароуннахрий