Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти Истанбул-Пендикда «Оила ва Жамият» конференциясини ўтказди

659
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти Истанбул-Пендикда «Оила ва Жамият» конференциясини ўтказди

«Ислом оила, авлод ва жамиятни ҳимоя қилади» кампанияси доирасида жорий йил 2 феврал якшанба куни Истанбулда Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти конференция ўтказди.

«Оила ва жамият» номли ушбу конференцияда кўпчилик мусулмонлар йиғилди. Конференцияни олиб борувчи Серҳан Эрташ ҳозир бўлганларни кампания билан қисқача таништириб ўтгач, Бурак Болта Қуръони Карим оятларидан тиловат қилди. Сўнг ёзувчи Мусо Бойўғли биринчи маърузани тақдим этди. У ўз нутқида халқаро шартномаларнинг зарарли оқибатлари ҳақида сўз юритиб, CEDAW конвенцияси ва Истанбул келишуви каби барча турдаги келишувларни ҳамда Туркия қабул қилган 6284 сонли қонунни қоралади. Шунингдек, бугунги жамиятга салбий таъсир кўрсатаётган барча муаммоларнинг исломий ечимларини тақдим этди.

Иккинчи маърузани олим ва исломий ёзувчи Абдуллоҳ Имомўғли қилди. У ўз нутқида Исломнинг қандай қилиб мусулмон жамиятини ривожлантириши мумкинлиги ҳақида сўзлади. Имомўғли бугунги Уммат зиммасида оғир масъулиятлар борлигини ёритиб, ўтмишда Уммат қандай муваффақиятлар қозонгани ҳақида тарихий мисоллар келтирди. Шунингдек, бу ютуқларнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этилиши орқали қайта рўёбга чиқажагини таъкидлади.

Роя газетасининг 2020 йил 19 феврал чоршанба кунги 274-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here