Хитой жаҳон брендлари фабрикаларида уйғурларни ишлатмоқда

893
0

Хитой жаҳон брендлари фабрикаларида уйғурларни ишлатмоқда

 Хитой расмийлари юз минглаб мусулмон, асосан уйғур миллатига мансуб шахслар мажбуран сақланаётган “касбга тайёрлаш марказлари”да одамларни таниқли брендлар маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган фабрикаларда ишлашга мажбур қилмоқда.

 Бу ҳақда Австралия стратегик сиёсат институти (ASPI) ҳисоботида айтилган.

 Ҳисобот муаллифлари Хитой хукумати ҳужжатлари ва оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларга таянган ҳолда, Шинжон Уйғур мухтор ўлкаси расмийлари лагердаги одамларни нафақат бу ҳудудда, балки Хитойнинг бошқа минтақаларида ҳам меҳнатга жалб қилаётганини иддао қилганлар. Бу ерда гап камида 80 минг нафар уйғур ишлайдиган 27 та фабрика ҳақида бормоқда.

 Бу фабрикалар маҳсулот етказиб бераётган ширкатлар орасида Apple, BMW, Nike, Samsung, Sony, Volkswagen ва бошқаларининг номлари саналган. Тахминларга кўра, бу ширкатлар маҳсулот етказиб берувчи фабрикаларда одамлар мажбуран ишлатилаётганини билмаган. Reuters агентлиги айрим компанияларнинг бу хабарлар текширилаётгани айтилган баёнотларини келтирган.

 Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 2 март куни ҳисоботда акс этган маълумотларни рад этди. Хитойлик дипломатларга кўра, ҳисоботдан мақсад ҳукумат олиб бораётган “аксилтеррор чораларини” ёмонотлиқ қилишдан иборат.

 Изоҳ: БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг ўтган йил октябр ойида бўлиб ўтган ялпи мажлисида, The China Tribunal номли инсон ҳуқуқи ҳимояси ташкилоти Хитойнинг ҳар бир минтақасида кенг кўламда диний ва этник озчилик вакилларини тириклайин жисм аъзолари донор сифатида кесиб олинаётганини маълум қилганди.

 Ҳуқуқшунос ва ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳамид Саби БМТга берган баёнотида “Хитойликлар тирик, хеч бир гуноҳсиз, безарар, тинч аҳоли вакилларини қасдан ичини ёриб юрак ва бошқа ички аъзоларини чиқариб оляпти. Гап уйғурзабон аҳолининг юраклари, буйрак, ўпка ва бошқа аъзолари ҳақида кетяпти. Бу амалиёт Хитой ҳукуматига “ёқмаган” ва мувофиқ келмаган бошқа миллат ва дин вакилларига нисбатан қилинаётган оммавий қирғин қатори баҳоланади. Ички органлар кесиб олингандан сўнг ноқонуний тарзда сотувга чиқарилади”, – деган эди.

 Ҳа, Хитойнинг мусулмонларга нисбатан қилаётган зулм ва ваҳшийлигидан бутун дунё хабардор. Аммо, бу хабардорлик фақат ўз манфаатлари учун керак бўлган вақтдагина эсга олинади холос. Агар мусулмонларни ҳимоя қилишдан манфаат бўладиган бўлса, бу масала дарҳол кўтарила бошланади. Турли тадбир ва турли минбарлардан мазлумлар ҳуқуқларини “ҳимоя” қилиш масаласи кўтарилади. Масалан, АҚШ ҳам Хитой ҳукуматининг узоқ йиллардан бери уйғур мусулмонларига зулм қилиб кеаётгани, уларни миллат ва мусулмонлар сифати йўқ қилиш учун жиддий курашиб келаётганидан хабардор эди. Бироқ, Хитой кучайиб, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ўзига таҳдид уйғотмагунга қадар бу хабардорлик ҳеч қандай натижа бермади. Қачонки, Хитой кучайиб, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан оламдаги иккинчи кучга айланганидан кейингина Америка ҳукамати эсига уйғур мусулмонлари ва Хитой мушрикларини уларга зулм қилаётгани “эсига” тушиб қолди. АҚШ ўзини гўёки уйғур мусулмонларига “жон койитаётгандек” кўрсатиб, унга қарши санкциялар қўллай бошлади ва дунё ҳамжамиятида аксилхитой кайфият уйғотиш ҳаракатига киришди… 

 Куни кеча ҳинд мушриклари Деҳлида мусулмонлар яшайдиган кварталларга ҳужум қилиб, 30га яқин мусулмонни ўлдиришди, масжидларни вайрон қилиб, уй-жойларни талашди. Аммо мушрикларнинг бу жиноятини на БМТ ва на бирор давлат қоралаб чиқмади. Чунки, ҳозир АҚШ ва Ҳиндистон ўртасида муносабатларда илиқлик кузатилиб, АҚШ Ҳиндистонни Хитой экспанциясига қарши қўйишни мўлжаллаб турипти. Трампнинг феврал ойида Ҳиндистонга қилган сафари давомида АҚШ Ҳиндистонга уч миллиард долларлик қурол-яроқ етказиб бериши бўйича шартнома имзоланди.

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадислари бугунги мусулмонларга батамом тўғри келиб қолди:

 “Еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби яқинда миллатлар барча тарафдан сизларнинг устингизга ташланади”, деганларида: “Ё Расулуллоҳ, ўша пайтда сонимиз кам бўлганиданми?” – дейилди. У зот: “Сизлар у пайтда кўп бўласизлар. Душманларингиз қалбларидан қўрқинч кўтарилади, сизларнинг қалбларингизни ваҳн эгаллайди”, дедилар. Шунда: “Ваҳн нима” – деб сўралганди, у зот жавоб бердилар: “Дунёни севиш, ўлимни ёмон кўриш”.

 Бундан 96 йил олдин мусулмонлар Халифасидан жудо бўлган кундан бошлаб бутун дунёдаги еб тўймас очофатлар ўз товоғига ташлангани каби дунёнинг барча томонидан мусулмонлар устига ташланишди. Ислом шариатини бекор қилиб, мусулмонлар бошига не-не балолар ёғдиришди ва ёғдиришда давом этишмоқда. Токи, мусулмонлар ўз азизликлари асоси бўлган Ислом дини ва шариатига қайтишмас, қалқонлари бўлмиш Халифалик давлатини қайта барпо этмас эканлар бундай балолар ёғилишда давом этаверади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here