Комилов АҚШ ва Толибон ўртасидаги Афғонистон бўйича келишувни “жуда муҳим қадам” деб атади

632
0

Комилов АҚШ ва Толибон ўртасидаги Афғонистон бўйича келишувни “жуда муҳим қадам” деб атади

 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва Толибон ўртасида имзоланган шартномани “жуда муҳим қадам” деб атади.

Доҳа шаҳрида Би-би-си Форс хизматига гапирган Комилов толибларга ишонч пайдо бўлаётганини айтган.

Комиловга кўра, ўзбек расмийлари ҳам Доҳада Толибон масъуллари билан учрашганлар, улар Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига хавф туғилишига йўл қўймаслик борасида ваъда берган.

“Булар кеча бизга ваъда беришдики, ҳозир олдиларида турган асосий мақсад шу шартномани амалга ошириш. Агар шу шартнома ҳақиқатан ҳам амалга оширилса бу жуда катта қадам бўлади. Булар ваъда беришдики, Ўзбекистон ёки Марказий Осиёни бошқа давлатига хавф туғилишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз деб”, – деди Комилов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва Толибон ўртасида келишув маросимида иштирок этмоқда.

АҚШ ва Толибон эришган келишувга кўра, Америка Афғонистондан қўшинларини 14 ой ичида олиб чиқиб кетиши керак.

Ўз навбатида Толибон келишувга тўлиқ амал қилган холда Афғонистонда экстремизм уруғи сочилишига йўл қўймасликни зиммасига олган.

Таҳлил:  АҚШ билан Толибон ўртасида бораётган тарихий келишувнинг Ўзбекистонга ёки Марказий Осиёга қандай таъсири бор?

 2001 йил 11-сентябр воқеъасини уюштиришдан АҚШнинг мақсади Ироқ ва Афғонистонни босиб олиш эди. Афғонистонни босиб олишдан кўзлаган мақсадларидан бири Ўзбекистон – Афғонистон орқали темир йўл ва нефт қувурларини Мозори-Шариф – Қобул – Пешовор йўналиши бўйича океанга олиб чиқиш бўлган эди. Афғонистонда 19 йилдан бери давом этиб келаётган ҳарбий босқинчилик ҳаракатида АҚШ шармандали мағлубиятга юз тутди. Юқоридаги АҚШнинг ташаббуси билан  узоқ йиллардан бери ҳаракат олиб борилаётган АҚШ  – Толибон келишувидан кўзланган асосий мақсад – АҚШнинг ҳарбий мағлубиятини яшириш ва дипломатик ғалабага эришиш асосида олиб бориляпти.

 Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик келишуви ортидан АҚШ унга ваъда қилган лоиҳадан ҳали ҳам умидини узгани йўқ. 573 км масофаси Афғонистондан ўтиши кутилаётган бу лоиҳа, 5 миллиард долларга мўлжалланган бўлиб, жаҳон банкидан кредит олиш орқали амалга оширилиши мўлжалланган.

Қатарда имзоланган АҚШ-Толибон келишуви ортидан Ўзбекистонда эски лоиҳадан янги умид пайдо бўла бошлади. Ўзбекистонни океан орқали жаҳон бозорларига олиб чиқиши мумкин бўлган бу йўналиш лоиҳаси амалга ошгудек бўлса, унда Россиянинг иқтисодий босими ва таъсиридан қутула олиши имконияти пайдо бўлади. Шунингдек Ўзбекистон Хитой ва Ўрта Осиё давлатлари учун йирик транзит ҳудуди ва логистик савдо марказига айланиб олиши мумкин.

Лекин Афғонистондан АҚШ ҳарбий қувватини олиб чиқиб кетиши ортидан қандай вазият юзага келиши аниқ эмас. Бу лоиҳа Россия манфаатларига тескари экани боис минтақада яна қандай фитналар юзага келиши ва вазият қайси томон йўналиб кетишини аввалдан айтиш қийин.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here