Оилавий зўравонликка қарши тезкор режа эълон қилинди

1144
0

Оилавий зўравонликка қарши тезкор режа эълон қилинди

 Қирғизистон ҳукумати оилавий зўравонликни олдини олиш бўйича шошилинч режасини эълон қилди. Режага киритилган барча ишлар жорий йилда амалга оширилади.

Режада биринчи навбатда қонунчилик базасини ташкил этиш назарда тутилган. Бундан ташқари аҳоли орасида тушинтириш ишлари олиб борилади, зўравонлик қайд этилган оилалар аниқланиб, жабрланганларга ёрдам берилади.

 Зўравонлик содир этган шахслар билан алоҳида иш олиб борилади.

 Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 2019 йили Қирғизистонда 6145 оилавий зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Улардан  5752 аёл, 393 эркак ва 168 балоғат ёшига етмаган болага қўриқлаш ордери берилган.

 Изоҳ: 2019-йил август ойида Қирғизистонга келган БМТнинг Қирғизистон аёллари бўйича вакили Улзийсурен Жамсран ва Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазири Улуғбек Қўчқоров ва гендер соҳасида келажакда ҳамкорлик қилиш ҳақида фикр алмашишди.

 Мулоқот жараёнида Улзийсурен Жамсран гендерлик сиёсатининг ривожланиб боришида бир неча йўналишларни баён қилди, шунингдек демография ва аҳоли хавфсизлиги масаласини ҳукумат муҳокамаси даражасига чиқаришни маслаҳат берди.

Қўчқоров, давлатнинг ижтимоий буюртмасига биноан  инқироз марказлари таъсис этилган бўлиб, бу марказ зулм ва зўравонликка учраган аёлларни қўллаб қувватлаш билан шуғулланишини таъкидлаб ўтган эди.

 2020-йил 20-январ куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевада бўлиб ўтган инсон ҳуқуқлари бўйича сессиясида иштирок этган ташқи ишлар вазири ўринбосари Нурлан Ниязалиев бошчилигидаги делегация вакиллари ҳисобот берган эди.

 Делегация аъзоси Жанил Алибаеванинг ҳисоботда қайд этишича, мамлакатда оилавий зўровонликни олдини олиш бўйича 27 қўмита очилган, бундай қўмиталарни ҳар бир қишлоқда очиш режалаштирилмоқда. Мамлакат бўйича 14 инқироз маркази очилган, жорий йилда қўшимча яна иккита давлат инқироз маркази очилади.

 Аёлларга сотиладиган товар, лаззат манбаи сифатида қарайдиган деморкатия (капитализм) тузумида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қанча кўп қонун ва қарор қбул қилинмасин, турли чора ва тадбирлар ишлаб чиқилмасин булар ҳеч қандай натижа бермайди. Чунки, бу тузум аёл кишидан имкон қадар кўпроқ фойда топишни кўзлайди. Бу тузум аёлларни эркаклар билан тенг ҳуқуқли қиламан деган иддао билан табиатан заиф бўлган аёл зиммасига эркаклар билан баробар мажбуриятлар юклади. Аёлларни эркаклардан мустақил ва беҳожат қилиш баҳонасида (гендер тенглик) аёлларни ўрни бўлмаган соҳаларга ҳам жалб қилди…

 Ислом эса аёл кишига сақланиши вожиб бўлган номус ва уй бекаси сифатида қараб, уни зарурат бўлмаган ҳолларда эркаклар билан аралашини ман қилди. Аёлни ўзини аёл сифатида ҳис қилиши таъминлаб берди. Фақат Ислом ҳукмларини мукаммал татбиқ қиладиган Халифалик давлатигина бугунги бузуқ тузум меваси бўлган оилавий зўравонлик, жинсий тажовуз каби иллатларга барҳам бериб, аёллар ҳуқуқи Аллоҳ белгилаб қўйганидек ҳимоя қилинишини таъминлайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here