Толибон Вашингтон билан тинчлик битими имзоланишини маълум қилди

827
0

Толибон Вашингтон билан тинчлик битими имзоланишини маълум қилди

Толибон ҳаракати Вашингтон билан тинчлик музокаралари якунланганини эълон қилди. Шу ойнинг охирида тинчлик шартномаси имзоланиши кутилмоқда.

“Келишув шу ойнинг охирида Доҳада, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти,  Ислом ҳамкорлик ташкилоти,  Европа Иттифоқи ва Афғонистонга қўшни давлатлар вакиллари иштирокида имзоланади”, деди Толибон делегацияси аъзоси Абдус Салам Ханафи матбуотга берган интервюсида. 

Ханафий келишув тугагач,  АҚШ ва Афғонистон ҳукумати Толибон ҳаракатининг 5 минг аъзосини озод этишини, Толибон эса минг нафар маҳбусни озод этишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича,  Афғонистондаги томонлар ўртасида музокаралар маҳбусларни озод қилиш жараёни тугагандан сўнг бошланади. Аммо у АҚШ кучларининг Афғонистондан олиб чиқилиши тўғрисида келишилган жадвал ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.

Ўтган чоршанба куни АҚШ ва Афғонистон расмийлари Нью-Йорк Таймес газетасига АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Толибон билан “шартли” тинчлик битимига рози бўлганлигини маълум қилган эди.

Расмийларга кўра, “агар Толибон 7 кунлик муддат давомида уларга содиқлигини исботловчи далилларни тақдим этса, икки томон ўртасидаги тинчлик шартномаси   имзоланади.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ҳам “Битимни имзолаш 29-феврал куни бўлиб ўтишига умид билдирди.

“Қўшма Штатлар ва Толибон ҳаракати Афғонистондаги урушни тўхтатиш ва мамлакатдаги АҚШ кучларини камайтириш учун жиддий музокаралар олиб бормоқда” деди у.

Унга кўра,  келишувнинг имзоланиши ҳар томонлама доимий сулҳни таъминлайди ва Афғонистондаги сиёсий ечимнинг уфқини очади.

Изоҳ: АҚШ Афғонистонда аллақачон мағлуб бўлган эди. Америка президентлари, вазирлари, дипломатлари ва генераллари бутун дунё ва ўз халқидан буни яширишга ҳаракат қилиб келди. Лекин ойни этак билан ёпиб бўлмаганидек, Американинг Афғонистон ва Покистондаги собиқ элчиси Жеймс Доббинс каби бир қанча таниқли сиёсатчилар “Афғонистонда аниқ мағлубиятга учрадик” дея ўз оғизлари билан тан олишди.

Бугунги кунда АҚШ маъмурияти Афғонистон ва Ўрта Осиёдаги манфаатларидан узилмаган ҳолда урушдан чекиниш пайида ҳаракат қилмоқда. Бундай пайтда минтақадаги мусулмонлар кўзларини каттароқ очишлари зарур. Советлар иттифоқи каби Вашингтонни ҳам бурнини ерга ишқалаб Афғонистондан қувиб юбориш кучига эга бўлган Толибон ҳаракатининг ҳар сафар ўз сўзини бажармайдиган АҚШ билан музокара столига ўтириши куфрнинг жонига оро киради.

Ўз манфаати учун алдов, ёлғон, хиёнат, ваъдада турмаслик ва аҳдни бузиш капиталистик мабданинг табиатидир. Шундай экан, ушбу мабданинг етакчиси сифатида танилган Америкадан юқоридагилардан бошқа нимани ҳам кутиш мумкин.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here