Ҳукумат ва МХДҚ кофирга малайлик қилиб ўз халқини сотқинликка тайёрламоқда

829
0

Ҳукумат ва МХДҚ кофирга малайлик қилиб ўз халқини сотқинликка тайёрламоқда

 Қирғиз ҳукумати Террорчилик фаолияти билан шуғулланган одамларни қўлга олиш ва жазолаш, шунингдек, терактни олдини олишга ёрдам берувчи маълумотларни МХДҚга етказган одамларга пул мукофоти билан рағбатлантириш тўғрисидаги Қарорни тасдиқлади. “Мукофот” сотқинликка қараб 120 000 сомга қадар миқдорда белгиланди.

Энди МХДҚ мазкур қарорга асосланиб айрим сотқинларни ёллаб олиш орқали – бу мукофотга эришиш учун – баъзи мусулмонларга нисбатан турли хил туҳмат (подстава)лар уюштиришни кучайтириши ҳам мумкин. Маълумки, халқ ишончидан қолган тармоқ давлат органлари ҳисобланади… Шундай экан, бундай вазиятда оддий одамлар орасидан маълумот берганлар ҳеч қандай мукофот ҳам ололмайди, фақат улар сотқинликка рағбатлантирилмоқда. Чунки, бу мукофотни МХДҚ ходимлари ўзлари олишади, уларга “қулоқлик” қилганларга эса увоғигина тегади.

 Аслида, Исломга қарши курашиш учун “терроризм эртаги” кофир Ғарб державалари томонидан ўйлаб топилган атамадир ва шу орқали мустамлакачилик манфаатларини рўёбга чиқариб олиш ҳам мақсад қилинган. Шу туфайли, бугунги кунга қадар дунё бўйлаб “терракт” анъанаси давом этиб келмоқда.

 Қуйида улар уюштирган сохта терактлар орқали эришган айрим натижаларни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 Россияда 1999-2002-йиллар оралиғида уюштирилган терактлар 2-чечен урушини бошлашга баҳона бўлди ва Чеченистон Россия томонидан қайта босиб олинди.

 2001-йили АҚШда уюштирилган теракт ортидан Америка Афғонистон ва Ироқни босиб олди.

 2015-йилдан бошлаб Францияда бир ярим йил ичида 10та теракт бўлди. Натижада Франция Ироқ ва Сурияни бомбалашга киришди. Аслида, АҚШ уни минтақа ишларига аралашишдан тўсиб қўйган эди, бироқ, у ушбу терактлар баҳонаси билан минтақага кириб келди.

 2016-йили Британияни ЕИдан чиқиш бўйича ўтказилган референдумда қатнашганларнинг 52% қўллади. Бироқ, Британия таркибидаги Шотландия ЕИда қолишни кўзлаган эди, шунинг учун Британиядан ажралиб чиқиш ва мустақиллик олиш бўйича референдум ўтказишга киришди. Шимолий Ирландия эса Ирландияга қўшилиш ташаббусини кучайтирди. Мана шунда Британияда бир қатор терактлар уюштирилиб, халқ бундай бўлинишлардан чалғитилди.

 Бундай оламий “анъанадан” Қирғизистон ҳам четда қолмади.

 Бунга қадар Қирғизистон золим ҳукумати – кофир хўжайинлари буюруқларига итоат қилиш ва буларни ўз манфаатларига мослаштириш орқали – “терроризм”, “экстремизм” баҳонаси билан Ислом ва мусулмонларга қарши курашиб келмоқда.

 Масалан:

– 2005-йилги давлат тўнтариши вақтидаги митингларда бирорта ҳам исломий жамоатлар, шу жумладан, Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари ҳам иштирок этишмади. Бироқ, шунда ҳам акаевчилар: “оппозиция Ҳизб ут-Таҳрир билан бирлашмоқда” деб ёлғон маълумот тарқатишди.

– Курманбек Бакиев ҳокимият тепасига келган йилги беқарорлик даврида ҳам исломий жамоатлар томонидан ҳеч қандай теракт содир этилгани йўқ. Агар террористлар бўлганида ўша вақтда портлашлар қилишарди. Бакиев ҳокимияти қалқиб турган вақтда Омурбек Текебаев ва Алмазбек Атамбаев раислигида “Реформа учун” ҳаракатининг баҳорги митинглар бўлиб ўтди. Уларда ҳам бирорта исломий жамоатлар қатнашмади, ҳеч қандай терактлар бўлмади. Митинглардан сўнг ўзига келиб олган Бакиев ҳукумати Исломга қарши курашни бошлади. 2006-йил 14-июлда Жалолободда 5 нафар мусулмон куч органлари томонидан ўлдирилди. Қурбонларнинг икки нафари Ҳизб аъзолари эканлиги ҳақида ёлғон сўзлар тарқатилди. 7-августда бутун Ўрта Осиёга таниқли бўлган имом Муҳаммад Рафиқ Камолов шаҳид қилинди. Кузги митинглардан кейин Ҳизб аъзоларини таъқиб қилиш кучайди. Телевиденияда Ҳизб аъзолари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқатилиб, қурол-яроқ ва ўқ-дори акс этган кадрлар намойиш қилинадиган бўлди.

– 2010-йилги тўнтаришдан кейин ҳам Исломга қарши кураш давом этди. Ҳукумат бир оз дам олганидан сўнг одамларни митинглардан чалғитиш учун “Жайшул-Маҳдий” воқеалари уюштирилди. Халқни экстремизм ва терроризмдан қўрқитиб, уларни Россия қўлтиғи остида ҳимояланишга ишонтириш учун, “побег из тьюрмы”, “охота за людьми” сценарийлари амалга оширилди. Натижада, ЕОИИга қандай қилиб кириб қолганимизни сезмай ҳам қолдик. АҚШ ва Россия талаби билан махсус хизматлар баъзи мусулмонларни Ироқ ва Сурияга боришга ундашди. Кетмоқчи бўлганларга Россия ва Туркия орқали коридор очиб беришди. Шу баҳонада яна бир қанча мусулмонлар қамоққа ташланди. Шунингдек, “яқинчиларни” тақиқлаб қамоққа олишди.

 Булар ўтмишдан айрим мисоллар. Ачинарлиси, бугунги кунда ҳам шундай кўринишлар давом этиб, ҳатто янада кучайиб бораётгани кузатилмоқда.

 Шу сабабли, биз ҳокимият вакиллари ва куч органлари ходимларини малайлик ва сотқинликнинг ёмон оқибатларидан огоҳлантирамиз: Кофирларга малайлик қилсангиз ва ўз фуқароларингизни сотсангиз, у ҳолда малайлар ва сотқинлар учун бу дунёда хорлик, охиратда аламли азоб бор.

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here