Ақсони ҳимоя қилаётган халқ сизнинг ҳамдардлигингизга эмас, армиянгизга муҳтож

691
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ақсони ҳимоя қилаётган халқ сизнинг ҳамдардлигингизга эмас, армиянгизга муҳтож

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ақсо масжиди нопок яҳудийлар зулмидан инграётган бир пайтда, «Асонинг Қуддус шаҳридаги ҳимоячиларига ҳамдардлик сифатида, ҳамма ўз марказий жоме масжидларида бомдод намозига йиғилсин», деган мазмунда даъватлар дунё бўйлаб тарқалди. Туркияда фаластинлик халққа ҳамдард эканини даъво қилувчи айрим жамиятлар ва бир неча муассасалар жума куни Истанбулдаги Фотиҳ жомеига Қуддус аҳлига ёрдам сифатида, умид бомдоди, деб аталган тонги намозда иштирок этишга чақирди. Кувайтдаги Ваъдул Мақдисий гуруҳи ҳам Ақсо масжидидан бошланган «Буюк Бомдод» чақириғини қабул қилишга чақирди. Шунингдек, Индонезия пойтахти Жакартадаги марказий масжидларда ҳам айни мақсадда бомдод намозига даъват қилинди.

Хўш, Ақсони босқинчи яҳудийлардан қутқаришнинг шаръий йўли намоз ўқиш ва дуо қилишдан иборатми?! Шундай амаллар, Ақсо ҳимоячиларига ёрдам беришга ҳақиқатда олиб борадими, Қуддусни озод этадими?!

Ушбу саволларга жавоб беришдан олдин, аввало Қуддуси Шариф ва Ақсо масжидининг Исломда қай ўрин тутиши ҳақида сўз юритсак. Ақсо масжиди мусулмонларнинг илк қибласи, шунингдек, Набий ﷺнинг Исро масканидир. Бу ҳақда Ҳақ Субҳанаҳу ва Таоло бундай марҳамат қилган:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ

«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни – унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир» [Исро 1]

Ақсонинг Исломдаги айнан мана шу ўрнидан келиб чиқиб, Халифалик замонида мусулмонлар Қуддусни фатҳ этишга ва Ақсо масжидини насронийлардан тозалашга қарор қилганлар. Бу ҳикоя ҳаммага яхши маълум. Буни амалга оширишга мусулмонлар халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида, ҳижратнинг ўн бешинчи йилида қодир бўлдилар ва Ақсо билан унинг чор атрофи ҳамда Шом юртлари мусулмонлар қўлига ўтди. Кейин ҳижрий 492 йил, милодий 1099 йилга келиб, салибчилар Исломга қарши салибчилик юришини бошлашди ва у ерларни босиб олиб, минглаб мусулмонни қириб ташлашди, бузғунчилик қилишди. Лекин мусулмонлар таслим бўлмадилар. Аксинча, Қуддуси Шариф ва унинг масжидини душмандан қайтариб олиш ва Ислом бағрига қайтариш учун тайёргарлик кўрдилар. Улар билан салибчилар ўртасида шиддатли уруш давом этди… Ва ниҳоят, ҳижрий 583 йил 27 ражаб, милодий 1187 йил 2 октябрда саркарда Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳ Қуддусни озод этишга муяссар бўлди. Қуддус шу зайл қарийб тўқсон бир йил мусулмонлар салтанатидан ташқарида бўлди. Кейин Ислом бағрига яна қайтди.

Усмонийлар давлати заифлашган даврда яҳудийлар усмоний халифа Абдулҳамид иккинчини аврашга кўп марта уринишди. Ушбу муқаддас заминда ватан топишларига рухсат бериши эвазига унга мол таклиф қилишди. Ўша вақтда давлат молга жуда-жуда муҳтож эди. Бироқ эр кишилар муқаддас заминларини молга сотмайдилар. Ўшанда яҳудийларга Абдулҳамид ўзининг машҳур жавобини қилган эди: «Фаластинни Уммат танидан ажратиб олинганини кўрганимдан кўра, танимга бигиз санчилгани яхшироқдир. Чунки бу замин менинг шахсий мулким эмас. Уни мусулмонлар қонлари билан суғорганлар… Бас, яҳудийлар бу миллионларини сақлаб қўйсинлар. Бир кун келиб, Халифалик давлати йиқилса, улар Фаластинни бекорга олишлари мумкин». Ҳа, Абдулҳамид роҳимаҳуллоҳ ҳақ гапирганди. Халифалик давлати қулатилганда Фаластин бекорга кетди. Бугунги кунда Қуддус ва Ақсо масжиди яҳудийлар ҳукмронлиги остида. Мана, ўшанга етмиш йилдан зиёд вақт бўлди ҳамки, яҳудийлар муқаддас заминда ҳануз бузғунчилик қилишяпти. Бу ҳақда Аллоҳ Азза ва Жалла шу яҳудийлар томонидан фасод келишини хабар қилган:

وَقَضَيْنَا إِلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ فِي الْكِتَابِ لَتُفْسِدُنَّ فِي الْأَرْضِ مَرَّتَيْنِ وَلَتَعْلُنَّ عُلُوّاً كَبِيراً

«Биз Бану Исроилга ушбу Китобда – сизлар албатта (Шом) заминида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга тушурсизлар, дея хабар бердик» [Исро 4]

Ҳа, бу Аллоҳнинг қонунидир. Қачон яҳудийлар ер юзида бузғунчилик қилишса, Аллоҳ ўзининг холис бандаларини улар устидан ғолиб қилади. Инша Аллоҳ, яқинда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик қўшини яҳудийларни мағлуб этажак. Буни Аллоҳ Субҳанаҳунинг

وَإِنْ عُدْتُمْ عُدْنَا

«Агар (яна бузғунчиликка) қайтсангизлар, биз ҳам (сизларни ҳалок этишга) қайтурмиз» [Исро 8]

деган каломи тасдиқлаб турибди. Мана, яҳудийлар яна бузғунчилик ва фасодга қайтиб, мусулмонлар ерини, ҳатто муқаддас заминини босиб олишди. Улар Фаластиннинг мусулмон аҳлига қасддан озор етказишлари ортидан, ҳатто дов-дарахтлар ва тоғу тошлар ҳам уларнинг зулмидан озорланмоқда.

Юқоридаги икки саволга қайтсак, мусулмонларнинг босиб олинган юртларини, уларнинг асосий, буюк ва муқаддас замини бўлмиш Қуддус билан муборак Ақсони озод этишнинг шаръий йўли дуо қилиб, намоз ўқиш эмас. Қолаверса, Ақсони озод қилиш учун жиддий ҳаракат қилмай, фақат дуо қилиб, намоз ўқишнинг ўзи билан ҳеч қачон уни озод этиб бўлмаслигини воқелик ҳам тасдиқлаб турибди. Ҳатто бундай қилиш одамларни фалаж қилиб, мусулмонларнинг ҳозирги замондаги энг асосий масалаларини унуттиришга олиб боради. Ваҳоланки, Набий ﷺ бизга бу ҳақида таълим бериб, унинг Аллоҳ Азза ва Жалланинг ушбу каломида айтилганидек, нусрат тайёргарлик кўришсиз асло келмаслигини таъкидладилар:

وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ وَمِنْ رِبَاطِ الْخَيْلِ تُرْهِبُونَ بِهِ عَدُوَّ اللَّهِ وَعَدُوَّكُمْ وَآخَرِينَ مِنْ دُونِهِمْ لَا تَعْلَمُونَهُمُ اللَّهُ يَعْلَمُهُمْ

«(Эй мўминлар), улар (душманларингиз) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган — Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар, Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур» [Анфол 60]

Набий ﷺ Бадр жангида аскарлари жуда ночор-заиф аҳволда қолганларида ҳам, Қурайш адоватини қайтариш учун намоз ва дуо билангина чекланмадилар, балки аввал тайёргарлик кўриб, сўнг дуо қилдилар. Муаттар набавий сийрат бизга Набий ﷺнинг қандай қилиб аввал армия ҳозирлаб, тартиблаштирганларини ва уларга қўмондонлар тайинлаганларини, шундан кейингина қўлларини самога кўтариб, Роббиларидан ёрдам, мадад ва нусрат сўраганларини айтиб турибди.

Шундай экан, яҳудийларга қарши дунё бўйлаб бомдод намозига чақираётганлар, билиб қўйсинлар, агар ҳақиқатдан ҳам Ақсо ҳимоячиларига ҳамнафас бўлишда жиддий бўлсалар, у ҳолда, мусулмон армияларни Ақсони озод этишга чақирсинлар. Бироқ, биз Аллоҳ, Росули ва Умматга хиёнат қилган ҳукмдорларимизнинг бу армияларимизни оёқ-қўлларидан кишанлаб қўйишганини биламиз, буни билиш баробарида, Ақсонинг ўзини шайтонга сотган малай хоин асло озод этмаслигига ҳам ишончимиз комил. Шунингдек, бу муқаддас даргоҳни Уммат фарзандлари кўксига қуролини тираган ва Исломга қарши урушда кофир Ғарб лойиҳасини ушлаган кимсаларнинг озод этмасликларини ҳам тушунамиз.

Қуддусни ҳам, Ақсони ҳам, балки барча ишғол этилган исломий юртларни ҳам ҳабибимиз Муҳаммад ﷺ

«… ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«… Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик озод этажакдир.

Ушбу Халифаликни барпо этиш билан шундай эр кишилари шуғулланмоқдаларки, уларни Аллоҳни зикр этиш ва намозни барпо қилишдан на бир тижорат чалғита олади ва на савдо-сотиқ. Балки улар қалблар ва кўзлар даҳшатга тушадиган кундан қўрқадилар. Зора, Аллоҳ уларнинг қўллари билан нусрат бериб, Халифалик барпо бўлса, ажаб эмас. Халифаликки, у мусулмонларнинг армияларини бирлаштириб, Бухорий ривоят қилган Набий ﷺнинг ушбу башоратларининг тасдиқи сифатида, Ақсони озод этажакдир.

«…تُقَاتِلُكُمُ اليَهُودُ فَتُسَلَّطُونَ عَلَيْهِمْ، ثُمَّ يَقُولُ الحَجَرُ يَا مُسْلِمُ هَذَا يَهُودِيٌّ وَرَائِي، فَاقْتُلْهُ»

«Сизларга қарши яҳудийлар жанг қилишади, сизлар улардан ғолиб келасизлар. Кейин ҳатто тоғу тош ҳам – эй мусулмон, мана ортимда яҳудий турибди, кел уни ўлдир, дейди».

Шунинг учун, Ақсо ҳимоячиларига ҳамнафас бўлиш учун халқаро кампания бошлаган эй қадрли биродарлар, Ақсога йўл Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этишга ҳаракат қилаётганлар билан баробар ҳаракат қилмоқдан иборат. Ана шундагина Ақсо озод бўлади. Бунинг йўли фақат мана шудир. Агар ростгўй бўлсангиз, бундан ўзга йўллар нотўғридир.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here