Ат-Башига логистик марказ қурилмайди

0
758

Ат-Башига логистик марказ қурилмайди

Бу ҳақда “НАРИН” эркин иқтисодий ҳудуд етакчиси Артур Байтереков “Азаттыкка” билдирди. Унинг айтишича “Ат-Баши Қирғиз-Хитой эркин савдо ҳудуди”  компаниясининг индустриал –савдо-логистик маркази қурулиши бўйича тузулган лоиҳа ёпилиши ҳақида ечимга асосан минтақадан 200 гектар ерни 49 йилга ижарага бериш келишими йўққа чиқарилди.

Маҳаллий халқ Ат-Баши районига логистикалик марказ қурулишига қарши куздан бери бир қатор акциялар ўтказиб келади. 17 февралдаги бир неча минглаган одам қатнашган митингда ҳукуматдан айил ҳукуматига қарашли 200 гектарни бериш қарорини бекор қилиш талаби қўйилган.

Изоҳ:  ҳар қандай давлат (ҳокимият) халқ хоҳишини ижро қилишга маҳкум. Чунки давлат – ижроий вужуд бўлиб, бошқарув тизимини ўз истагича туза олмайди ёки уни истаган тарзда ўзгартира олмайди. Давлат ҳар бир жиддий ўзгаришни халқнинг ихтиёри билан амалга оширади. Ҳатто улкан диктаторлар ҳам улкан хиёнатлар қилаётганда халқни алдаш ёки унинг етакчи қатламини сотиб олиш ёхуд қўрқитиш йўллари билан бўлса ҳам халқнинг розилигини олади. Халқнинг сукут қилиши унинг розилиги деб эътибор қилинади. Акс ҳолда халқ ундан салтанатни тортиб олади.

Халқ (уммат) хоҳиши – давлатнинг хоҳишидан устун туради. Чунки давлат ўз вужудини ҳам, салтанатини ҳам (сайлов (байъат) орқали) халқдан олади. Шунинг учун сайловда сиёсий кучлар бир бирлари билан халқни рози қилиш асосида рақобат олиб боришади. Уларнинг қай бири халқнинг мафкуравий хоҳиш-истаклари асосида бошқаришга ваъда бериб унинг ишончларини қозона олса, халқ ўшанга салтанатни топширади. Шунингдек ҳокимият халқнинг ихтиёр ва ишончини поймол қилса, мафкуравий қадриятларини топтаб уммат манфаатларини ўз ўрнидан бошқа томонларга ишлатса ёки сотиб юборса, халқ ундан салтанатни тортиб олади! Ат-Башидаги халқ норозилиги ва ҳокимият уларнинг талабларини бажаришга мажбур бўлгани фикримизга кичик бир мисол бўла олади.

Албатта халқ ҳам ўз ҳолича бирор томонга қараб ҳаракатлана олмайди. Уни қандайдир мафкурага суянган бошқа бир қувват муайян манфаат асосида бошқаради. Чунки халқ ижтимоий вужуд бўлиб – у ҳам ўз ҳолича ўзини ислоҳ қила олмайди. Халқ, ўзининг моддий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилувчи фикрлардан таъсирланади.

Дунё давлатларининг бошқаруви капитализм мафкураси яъни моддий манфаат устиворлик фикрати асосига қурилган. Лекин у давлатларнинг ҳар бири ўз мақсадларини инсон эркинлиги асосидаги демократия ақидаси ортига беркитишади. Ҳар бир жирканч ишни бажаришдан аввал, ўша иш эркинлик йўлида демократик қадриятларни ҳимояси учун бўлаётгандек кўрсатиб, халқни ишончи ва қўлловига эришишга ҳаракат қилишади. (Нюйоркдаги 11 сентябр воқеаси фикримизга далил бўла олади.)

Қирғиз ҳокимияти Ат-Башида Хитой ва бир қатор олигархлар манфаати учун умматнинг умумий мулки бўлган яйлов ерларини сотиб юбормоқчи бўлди. Халқ бу сафар унинг бу жиноятидан қайтариб, уммат мулкини ўз ўрнида ушлаб қолишга муяссар бўлди. Лекин бу билан ҳукумат хиёнатдан тўхтамайди. Чунки мавжуд ички бошқарув тизими ҳам, халқаро бошқарув системаси ҳам, фақат моддий манфаат асосига қурилган. Унда фидоийлик кўрсатишга арзигулик тўғри мафкура ва инсониятни фаровонликка олиб борувчи тўғри мабдаъ мавжуд эмас!

Қирғизистон эса – аграр давлат бўлиб, ўз ерларига ўзи ишлов бериб, ундан тўғри фойдаланиш ҳақидаги фикрга эга эмас. Унинг оғир саноати йўқлиги сабабли халқини ҳатто трактор билан ҳам таъминлай олмайди. Шунинг учун Қирғиз давлати ҳар сафар инвесторга мурожаат қилишга маҳкум. Бу қуллик ҳолати бўлиб, ундан қутулишнинг ягона йўли оғир саноатни йўлга қўйиш ҳақида фикрлашдан бошланади. Бу эса халқаро сиёсат томонидан қаттиқ назорат остидаги тармоқ бўлиб, ҳатто халқаро ташкилотлар воситасида таълим сиёсатимизни ҳам назорат остига олишган. Ичимиздан иқтидорли билимдонлар етишиб чиқишини олдини олишга қаттиқ эътибор қаратилади. Халқаро сиёсат чангалидан қутулишнинг ягона йўли исломий мабдаий бошқарув тизими остида, куфр бошқарув системасидан мутлоқ юз ўгириш билан амалга ошади!

Абдураззоқ Мўъмин.

NO COMMENTS