Россия президенти Путин Фаластин ва мусулмонлар душмани бўлиб, уни олқишлаб кутиб олиш улкан жиноятдир

0
700

Россия президенти Путин Фаластин ва мусулмонлар душмани бўлиб, уни олқишлаб кутиб олиш улкан жиноятдир

Россия президенти Владимир Путиннинг 2020 йил 23 январ пайшанба куни муборак Фаластин заминига келиши кутилмоқда. Унинг ташрифи босиб олинган Қуддус шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган «Холокост» тадбирлари доирасида босқинчи яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаш билан бошланади. Кейин Путин ташрифи сўнггида Байтлаҳмга бориб, Аннажма кўчасида нутқ сўзлайди ва Фаластин маъмурияти раҳбари Аббос билан учрашади.

Путин Ислом ва мусулмонлар душманидир. У мусулмонлар шаънини кўтарадиган ва мустамлакачилар илдизини қуритадиган Халифалик давлатининг тикланишидан Ғарбни доим огоҳлантириб келди. Шунинг учун у Сурия, Ливия ва бошқа жойларда мусулмонларга қарши жинояткорона ролларни бажаришга интилди. Путиннинг Чеченистон ва Россиядаги мусулмонларга нисбатан амалга оширган жиноятлари унинг нафрати қанчалик даражада кучлилигини кўрсатади.

Бундан ташқари Россия президенти ва ҳукумати яҳудий вужудига ва унинг хавфсизлигига қайғуришини доим очиқ айтиб, таъкидлаб келади. Улар яҳудий вужудини 1948 йили биринчилардан бўлиб эътироф этишган. Шунингдек, улар ушбу босқинчи вужуд учоқларига Сурияни бомбалашлари учун муҳит яратиб беришмоқда. Путиннинг ушбу ташрифи Россия ва яҳудий вужуди бир сафда эканининг далилидир.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ

«Эй мўминлар, яҳудий ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Моида 51]

Аллоҳ Таоло юқоридаги оятда мана шундай деб турган бир пайтда, Путиннинг шунча жиноятларидан кейин ҳам унинг ташрифини Фаластин муаммосини ҳал этади, деб ҳисоблаш сиёсий тентаклик эмасми?!

Фаластин маъмуриятининг ушбу қонхўр қотилни кутиб олиши сиёсий жиноятдир. Чунки бу маъмурият Аллоҳ ва Росулидан юз ўгириб, Россиянинг ваҳшиёна ҳужуми оқибатида Шомда ҳатто шу лаҳзада ҳам қони тўкилаётган мусулмонлар туйғуларига риоя қилмади. Шунингдек, жиноятчи «Путин»нинг яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаётгани ва турли ёрдамларни бераётганидан огоҳ бўлмади. Балки, Путин Фаластин аҳли билан бирга, деган даъвоси билан одамларни чалғитишга уринди… Ҳақиқат шуки, Путин Фаластин аҳли билан эмас, балки Россия ва Ислом душманлари фойдасига ишлаётган Фаластин маъмурияти ва унинг хавфсизлик хизмати билан биргадир. Яъни у таълим соҳасида ва қонун чиқаришда Ислом душманларининг мусулмонларни ақидаси ва динидан ажратишга қаратилган сиёсатларини амалга ошираётган, Росулуллоҳ ﷺ Тамим Дорийга вақф қилиб берган ерни тортиб олиб, уни Ислом ва мусулмонларга душман бўлган рус черковига мулк қилиб берган маъмурият билан биргадир. Россиянинг ҳақиқий позицияси Фаластин маъмуриятини ва унинг хавфсизлик хизматини қўллаб-қувватлашдир. У Фаластин маъмуриятининг Ислом душманлари лойиҳаларини амалга оширишини истайди. Бу лойиҳалар Фаластин аҳлини Исломдан ва Ислом ҳукмларидан ажратишга қаратилган. Шунингдек, Фаластин аҳли яҳудийларга бўйсунишга ва Фаластин масаласини тугатишга доир ечимларни қабул қилишлари учун уларга босим ўтказишини ҳам истайди. Бундан мақсад яҳудий вужудининг хавфсизлик ва тинчликдан баҳраманд бўлишидир.

Фаластин маъмурияти кеча сешанба куни назорат пунктларини ўрнатиб, юзлаган кишиларни қамоққа олди. Жиноятчи Путиннинг ташрифига қарши Ҳизб ут-Таҳрир Рамаллоҳда уюштирмоқчи бўлган тинч намойишни олдини олишга хавфсизлик хизмати ходимларини сафарбар қилди. Буларнинг барчаси Фаластин маъмурияти Ислом душманларига хизмат қилувчи қуролдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлайди. Аламли жойи шуки, Фаластин маъмуриятига мансуб кишилар мусулмонлар фарзандларидир. Улар хўжайинлари кўрсатмаларини бажариш учун ўз биродарларини ва халқи фарзандларини қандай репрессия қилишмоқда?! Ёки улар Дайтон айтган ва улар билан яҳудийларни хотиржам қилган янги фаластинликларми?! Улар яҳудийларга ва Ислом душманларига хизмат кўрсатиш учун ўз халқини репрессия қиладиган ва Умматига тажовуз қиладиган янги фаластинликларми?! Биз уларга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини айтамиз:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!» [Анфол 27]

Аллоҳ ва Унинг Росулига хиёнат қилувчилар ёни олинмайди ва улар ҳимоя қилинмайдилар.

إِنَّا أَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللَّهُ وَلَا تَكُنْ لِلْخَائِنِينَ خَصِيمًا * وَاسْتَغْفِرِ اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَحِيمًا * وَلَا تُجَادِلْ عَنِ الَّذِينَ يَخْتَانُونَ أَنْفُسَهُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ خَوَّانًا أَثِيمًا * يَسْتَخْفُونَ مِنَ النَّاسِ وَلَا يَسْتَخْفُونَ مِنَ اللَّهِ وَهُوَ مَعَهُمْ إِذْ يُبَيِّتُونَ مَا لَا يَرْضَى مِنَ الْقَوْلِ وَكَانَ اللَّهُ بِمَا يَعْمَلُونَ مُحِيطاً

«Албатта, Биз сизга ушбу Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ қўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг. Аллоҳдан мағфират қилишни сўранг! Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи ва меҳрибон бўлган зотдир. Сиз ўзларига хиёнат қиладиган (жинояткор) кимсаларнинг ёнини олманг! Албатта Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди. Улар (ўзларининг жиноятларини) одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. У Ўзи рози бўлмайдиган гапларнинг режасини хуфёна тузаётган пайтларида ҳам улар билан бирга бўлур. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчи бўлган зотдир» [Нисо 105-108]

Хотима сифатида айтамизки: Фаластин маъмурияти ушбу жиноятлари билан мустамлакачи лагери томонида эканини ҳамда Фаластин аҳли ва мусулмонлардан ажралганини исботламоқда. Шунингдек, у Ғарб лойиҳаларига хизмат қилувчи қурол эканини ҳамда мустамлакачи ва босқинчига малайлигини исботлаш учун Фаластин аҳлини репрессия қилишга тайёр эканини таъкидламоқда. У содир этаётган ушбу жиноятлар Фаластин аҳли томонидан муҳосаба қилиниши лозим… Аллоҳ хоҳласа Уммат яқинда ўз азизлиги ва Халифалигини қайта тиклайди ҳамда Путин, куфр етакчилари ва малайларидан қаттиқ ўч олади.

الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَيَبْتَغُونَ عِنْدَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا

«Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир» [Нисо 139]

NO COMMENTS