Ўзбекистон таъқиқланган диний ташкилотлар рўйхатини эълон қилди

1463
0

Ўзбекистон таъқиқланган диний ташкилотлар рўйхатини эълон қилди

Ўзбекистоннинг диний ишлар бўйича комитети, мамлакат ичида тарқатиш таъқиқланган диний китоблар, материаллар ва сайтларнинг “экстремистик-терористик” деб топган жамоалар тизмаси эълон қилинди. “Азаттыкнинг” таъкидлашича рўйхат тизмасида 40 варақдан таркиб топган диний шахс ва ташкилотларнинг ижтимоий тармоқдаги  варақчалари бор.

Рўйхатда «Хизб ут-Тахрир» партияси, «Нуржулар», «Акрамиттер» жамоати, «Нусафарадийя», «Катиба Таухид валь-Жихад», «Жабхат ан-нусра», «Таблиги жамаат» каби жамоий харакатлар. Шунингдек рўйхатга  Нурилло Отахановдун (Нурулло Мухаммад Рауфхон) Фазлиддин Парпиев, Мухаммадсолих Абутов, Обид қори Назаров, Қирғизистон Қора-су районида “Ассарақсий” масжидининг собиқ имоми Рашод Камолов ва унинг отаси мархум Мухаммадрофиқ Камолов каби бир қатор шахслар ва китоблар хам киритилган.

Хужжатда, бу рўйхат вақти вақти билан янгиланиб туриши белгиланган.

Изох:  Ўзбекистон Ислом дини билан курашиш стротегиясини ўзгартирди. Каримов ўз режими билан курашни исломий ёки мухолиф шахсларни жисмонан йўқ қилишга қаратган эди. Хозирдаги курашнинг асоси исломий мафкурага қаратилган бўлиб, умматни мабдаий исломий фикрлардан тўсишга эътибор қаратилади. Лекин курашнинг мохияти хам, режим хам ўзгаргани йўқ!

Мафкурага қарши кураш – асосан исломий раъйлар билан, яъни давлат олиб бораётган куфрга асосланган бошқарув системасига исломий раъйларни мувофиқлаштириш (таъвил қилиш), мослаштириш йўллари билан олиб борилади. Бунинг учун улар учун халқнинг исломий саводсизлиги ўта мухим. Шунинг учун бу стротегиянинг асоси фикрни тўсишга қаратилади. Ўз навбатида фуқоролар фикр ташувчи ва фикран етакчи қобилиятига эга шахслардан хам эхтиёд қилинади.

Юқоридаги рўйхатда ўн йилдан аввал оламдан ўтган Шахид Рофиқ қори Камолов ва унинг беш йилдан буён Қирғизистонда қамоқда ўтирган ўғли Рошод қори  Камоловлар хам борлиги фикримизни қувватлайди. Вахолангки уларнинг бири бу дунёда эмас, иккинчиси Қамоқда. Демак Ўзбекистонни уларнинг шахслари эмас балки улар кўтарган мафкуравий фикрлари қўрқувга солаяпти! Фикрлар асосан ижтимоий тармоқлар орқали тарқайди. Ижтимоий тармоқларни назорат қилиш ёки таъқиқлашга режимнинг қуввати етмайди. Шунинг учун Мирзияев қолбола блогер уламолар бригадалари тузишга қаттиқ эътибор қаратаяпти.

Демак юқоридаги рўйхатни эълон қилиниши, кейинги этапдаги интернет тармоқларини назорат қилишда оммавий телефонларни текшириш ишлари олиб боришга замин яратилаётганидан дарак беради. Вақтида Хитой хам худди шу йўлдан бориб, кўчада оммавий телефон текшириш йўли билан миллионлаган мусулмонларни лагерларга жўнатган эди. Ўзбекистон хам ушбу рўйхатни давом эттириб, таъқиқланган материалларни ва уларга қарши чеклаш амалий курашиш ишларини хам кучайтириб бораверади. Хозирда Хитой хукумати хатто дуо қилишни хам шу каби жиноий рўйхатига киритди.

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here