Мирзиёев: Ўзбекистон ЕОИИга қўшилмайди

775
0

Мирзиёев: Ўзбекистон ЕОИИга қўшилмайди

 “Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилмайди. Кузатувчи дегани аъзо эмас”. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисда янги ҳукуматнинг биринчи йиғилишида маълум қилди.

 У АҚШ ажратган 2 миллиард долларга қишлоқ хўжалик махсулотлари ва мева-чеваларни ишлаб чиқариш жараёни бошланганини айтиб, уни Европага экспорт қилиш учун бир стандартга солиш зарурлигини қўшимча қилди.

 Мирзиёев Ўзбекистон кузатувчи сифатида ташкилотнинг ижобий ва салбий жиҳатларини кузатишини қўшимча қилди. Бунга қадар Россиянинг халқаро масалалар бўйича Кенгаши раисининг ўринбосари Фарит Муҳаметшин Ўзбекистоннинг ЕОИИдаги кузатувчи мақоми 2020-йили хал бўлишини маълум қилганди.

 Булардан маълум бўлганидек, Ўзбекистон сўнги вақтларда Ғарб ва Россиянинг нуфуз талашувчи майдонига айланиб бормоқда. Россия чегара, миграция масалаларини баҳона қилиб ЕОИИга олиб кириш учун босим ўтказиб келяпти. АҚШ Ўзбекистонга турли иқтисодий, техник ёрдам кўрсатиш ва “С5+1”, “Афғонистон” масаласини баҳона қилиш орқали таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Агар Ўзбекистон бутунлай Ғарбга юз бурадиган бўлса Россия тартибсизликлар келтириб чиқариши таҳдиди бор. Агар тўлиғича Россияга итоат қиладиган бўлса Ғарбнинг қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлади. Шу сабабли “икки тоғ”нинг ўртасида эплаб бир мувозанат топишга мажбур. Шу туфайли Мирзиёев ЕОИИга қарши гапиргандек бўлиб, унга аъзо бўлишин кечиктириш орқали Ғарбнинг кўнглини олмоқчи. Шу билан бир вақтда Россияни тинчлантириш учун мазкур ташкилотга кузатувчи сифатида қўшилмоқда.

 Мумтоз Мавораунахрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here