Путин Ҳизб ут-Таҳрирга туҳмат қилди

2400
0

Матбуот баёноти

Путин Ҳизб ут-Таҳрирга туҳмат қилди

2019 йил 10 декабрда Россия президенти Владимир Путин Ҳизб ут-Таҳрир халқаро исломий партияси ҳақида биринчи марта оммавий баёнот билан чиқиш қилди. У инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида таниқли адвокат Юрий Костановга раддия бериб шундай деди: «Сиз беозор, деб ҳисоблаётган бу Ҳизб ут-Таҳрир масаласига келсак, бу партия 1953 йил Қуддусда сизнинг ҳамкасбларингиздан бири, шариат суди судьяси томонидан ташкил этилган. Бу партия ўзининг асосий ҳуқуқий ҳужжатларида тўғридан-тўғри ҳокимиятни эгаллаб олиш ва дунёдаги турли давлатларда – шу жумладан Россияда ҳам – ўз ғояларини тарқатиш орқали халифалик ўрнатиш зарурлигини очиқ билдирган. У бир неча юртларда қонуний тарзда фаолият қилади». Юрий Костанов Россияда Ҳизб ут-Таҳрирнинг террористик ҳужумлар содир этганига далиллар етарли бўлмаганига қарамасдан, унинг аъзоларини 25 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинаётгани ҳақида гапирган эди. Бундан ташқари, Путин Ҳизб ут-Таҳрирни террорчи ташкилот деб ҳисобланишини исботлаш учун Федерал хавфсизлик хизмати тайёрлаб берган «ҳужжат»ларни келтира бошлади. Мисол учун, Путин Ҳизб ут-Таҳрир Германияда ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатларида террорчи ташкилот ҳисобланади, деган даъвони қилди. Ҳолбуки, фақат Россиягина Ҳизб ут-Таҳрирни террористик ташкилот, деб ҳисоблаши ҳаммага маълум. Шунга қарамай, у турли дастаклар келтириб, бундай деди: «Бу партия фаолияти шундан иборатки, агар таъбир жоиз бўлса, ўз аъзоларининг бошқа динларга мурожаат қилишларини тақиқлайди, шахсий ва оилавий ишларга аралашади. Афсуски, бу партиянинг ҳаром, деган фикрларни тарқатиши сабабли ёмон оқибатлар келиб чиққан. Бунга партиянинг қон қуйишни ҳаром, дейишини мисол қилиш мумкин. Улар болаларга қон қуйишни тақиқлашган. Ваҳоланки, болалар ҳаётини айни процедура орқали қутқариб қолиш мумкин бўлган ҳолатлар бўлади. Ўтган йили Россиянинг Кабардин Балкария Республикасида бўлган даҳшатли фожиа бунга мисол бўлади. Айни ҳодисада бола ўлган. Ушбу черков (ташкилот) тарафдорларига мажбуран ёрдам кўрсатилган жойларда болалар сақлаб қолинган».

Кейин Путин ҳайратда қолган тингловчиларга қарата ўз баёнотини ҳиссиётли сўзлар билан якунлади: «Яна бир бор таъкидлайман, бу партиянинг террорчилиги ҳақидаги қарор Россия олий суди томонидан амалдаги қонунга тўла мувофиқ равишда қабул қилинган, бинобарин, уни татбиқ қилиш шарт».

Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мусулмон юртларидаги тоғутлару куфр давлатлари раҳбарларини рози қилишга ҳаракат қилмаймиз, албатта. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, бу тоғут ва куфр раҳбарларидан ҳеч бири Ҳизб ут-Таҳрирни терроризмга боғлашдек юзсизликка қўл урмаган эди. Бунинг сабаби, Ҳизбнинг ҳокимият учун курашга киришган эмаслигидир, бу ҳаммага маълум. Путиннинг эса, ютуққа эришгани фақат ёлғон гаплари бўлди, холос. Чунки унинг даъвосича, Ҳизбни террорчи ташкилотлар рўйхатига қўшишда Россия гўё Германия ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатларига қўшилган эмиш. Бу ёлғон билан у ўзини ўзи хорлагани қолди, холос. Чунки бу гаплари Ҳизб ут-Таҳрир обрўсига заррача путур етказгани йўқ.

Биз шуни таъкидламоқчимизки, Россияда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши очиқ кўриниб турган зулмни муҳокама қилиш ва судда уларга ваҳший ҳукмларни татбиқ қилиш кучайгандан кучайди… Шу даражадаки, инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида Ҳизб ҳақидаги айни саволнинг кўтарилишига ҳамда саволга Путин томонидан туҳмат ва бўҳтонларга тўла жавоб берилишига ҳатто Федерал хавфсизлик хизмати ҳам гувоҳ бўлиб турибди.

Путин Ҳизбни черков, деб атади ҳамда унга гўё қон қуйишга рухсат бермайди, дея туҳмат қилди. Афтидан, у Ҳизб ут-Таҳрир билан протестант черкови ўртасини ажратиб ололмайдиган кимса кўринади. Бу ерда Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан қасддан шундай туҳмат қилиндими ёки Путин томонидан тасодифий хато содир бўлими, фарқи йўқ. Муҳими, Россия Федерал хавфсизлик хизматида ҳам, Путинда ҳам Ҳизб ут-Таҳрирни террорчи ташкилот, дея айблашга ҳеч қандай ҳужжат йўқ.

Рус ҳокимияти қандай шаклда эканидан қатъий назар, мамлакат ичкариси ва ташқарисида доим Исломга қарши сиёсат қўлланиб келинган. Бугунги кунда давлатнинг ҳақиқий хўжайини махсус хизмат бўлиб, Исломга ва унинг қайтишига қарши курашувчи асосий куч ҳам шу махсус хизматдир. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бу махсус хизмат терроризмга қарши кураш ниқоби остида Исломга қарши уруш олиб бораётган экан, шу орқали давлат бюджетидан каттароқ улушга эга бўлиш имкониятини кучайтирмоқда. Яъни, у фақат Исломни ёмон кўрганидан келиб чиқибгина ҳаракат қилмаяпти, балки шу билан бирга, очкўзлик билан ҳокимиятга ўчлигидан қиляпти.

Россия Исломдан қўрқмоқда. Чунки у узоқ давр бир нечта мусулмон юртларга қарши уруш олиб бориб, уларни босиб, эгаллаб олган. Бугун у шу нарсани сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти. Россия ўтмишда насронийлаштириш, репрессия қилиш ҳамда Исломга эътиқод қилувчи инсонларни ўлдириш ва сургун қилиш сиёсатини қўллаган бўлса, бугун турли баҳона ва дастаклар остида мусулмонларни эркинликларидан маҳрум қиляпти. Чунки унинг режими Россияда 20 миллиондан зиёд мусулмон аҳоли борлигидан ташвишда. Уларнинг ўз ўтмишлари ва буюк мадиниятларини унутишларини, балки рус империясига ихлос билан хизмат қилишларини хоҳлаяпти. Шунинг учун ҳам Путиннинг мана шундай баёнот бераётгани ҳамда Ҳизб ут-Таҳрирга қарши кескин кураш олиб бораётгани фақат бир маънони, яъни, узоқ асрлардан бери рус давлатининг Исломга қарши олиб бораётган барбарларча кураши ҳамон давом этаётганини англатади. Бугун Кремл Исломни қонунан тақиқлай олмайди. Шу боис ҳам терроризм таҳдиди, деган нарса билан ёлғон асосда курашмоқда. Улар учун Ҳизб ут-Таҳрир ҳам ана шундай «таҳдид» ҳисобланади. Чунки улар Ҳизб аъзоларида мусулмон халқларни ўзларининг исломий сиёсий системаларига қайтаришга куч борлигини кўришяпти.

Россия репрессия қилиш билан ҳам, туҳмату ёлғон ишлатиш билан ҳам, макр-ҳийла ишлатиш билан ҳам ҳақ нурини ҳаргиз ўчира олмайди! Бу давлат раҳбарлари, илгари мусулмонларни Чеченистон ва Афғонистонда қирғин қилишгани каби, бугун ҳам уларни Сибир, Волга, Кавказ ва Урал тоғларида азобламоқда, Сурия ва Ливияда қирмоқда! Аммо Аллоҳнинг изни ила, бу ваҳшийкликлари узоққа бормайди. Яқинда улар мусулмонларга қарши содир этган жиноятлари учун афсус-надоматга тушажаклар ва ҳамма нарса ўзининг ўрнига тушади. Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ﴾

«Сиз ҳаргиз – Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил, деб ўйламанг! Аллоҳ уларни(нг жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос»                                                                                           [Иброҳим 47]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here