Илмоний режим ўзининг қулашидан огоҳлантирмоқда ва кучини аёлларга кўрсатмоқда

0
715

Илмоний режим ўзининг қулашидан огоҳлантирмоқда ва кучини аёлларга кўрсатмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти аёллар қаноти 2019 йил 8 декабр якшанба куни Муруж шаҳрида семинар ўтказди. Унда устоз (опамиз) Зайнаб Дажбий «Ғарбнинг фуқаролик жамиятлари орқали ўтказаётган босими», номли нутқ сўзлади. Шундан сўнг ўзини хавфсизлик идораси ходими деб таништирган шахс унинг ота-онасига боғланган. Зайнаб Дажбий турмушга чиққан, болали аёл бўлиб, турмуш ўртоғи билан яшайди. Хавфсизлик ходими унинг отасига Зайнаб Дажбий тафтиш бўлимига чақирилаётгани ҳақида оғзаки билдириш берган.

Зайнаб Дажбийнинг оила аъзолари расмий сўровнома талаб қилишгач, унга таъсир ўтказиш учун акасини ҳибсга олишган. Чунки қонун бўйича чақирув қоғози олиш имконияти бўлмаган. Зайнаб Дажбий ўз ҳуқуқлари борасида қаттиқ турганидан кейин, акасини қўйиб юборишган.

Зайнаб Дажбийнинг адвокати 2019 йил 11 декабр кун бўйи турли вақтларда юқоридаги бўлим билан боғланишга ҳаракат қилган. Кундузи соат 11:45дан кечки соат 16гача улар билан учрашув вақтини белгилаш ва чақирув қоғози олиш борасида ҳаракат қилган. Лекин улар бошлиғимиз йўқ, деб баҳона қилишган. Ҳимоя талаби иш кунининг охирги пайти, яъни кеч соат 5да қабул қилинган.

Ажабланарли жойи шундаки, вақт кеч бўлиб қолгани ва келишнинг иложи бўлмагани туфайли учрашув бошқа кунга кўчирилди. 2019 йил 12 декабр пайшанба куни учрашиладиган бўлди.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими аёллар қаноти ходимлари айтамизки:

  • Устоз (опамиз) Зайнаб Дажбий йўлиқаётган ушбу ишлар унинг Ҳизб ут-Таҳрир сафидаги сиёсий фаолиятига боғлиқ. Зеро сиёсий муҳосаба, айниқса Зайнаб Дажбий сўзлаган нутқ ушбу Ҳизбнинг тариқатидир.
  • Жамоатчиликка шуни баён қиламизки, устоз (опамиз) Зайнаб Дажбийга қарши амалга оширилаётган таъқиблар давлат муассасалари орқали сиёсий ҳисоботларни бир ёқли қилишдир. Шунингдек, Ғарб малайлари юртдаги холис кишиларга қарши амалга ошираётган урушга хавфсизлик ва суд органларини ҳам тортишдир.
  • Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Зайнаб Дажбийнинг нутқи туфайли манфаатларига путур етаётган Ғарб малайларига айтамизки, аёлларга кучини кўрсатиш эркакларнинг иши эмас.
  • Юртга қарши тил бириктирган душманларга айтамизки, қамаш, ушлаб туриш ҳамда репрессия ва зулм билан қўрқитиш на Зайнаб Дажбий ва на бошқа Ҳизб аъзоси бўлган аёлларни тўхтатиб қолади. Балки улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш сари юришда давом этадилар.
  • Биз барчага шуни эълон қиламизки, Ҳизб ут-Таҳрирнинг аёллар қаноти қўрқитувларга бош эгмайди. Бу шафқатсизликлар уларни фарзлар тожини тиклаш учун даъват олиб боришдан тўса олмайди.
  • Биз ўзини эркинликларни ҳимоя қилувчи ва демократик, деб ҳисоблаётган режимнинг золим диктаторлик услубларини муваффақиятсизлигининг далили ҳамда ахлоқий ва сиёсий жиҳатдан қулаганининг белгиси деб биламиз.
  • Биз бу илмоний режимга айтамизки, адолат гуллаб яшнашнинг асоси, зулм эса уни вайрон қилувчисидир.

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ

«Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар» [Шуаро 227]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими

NO COMMENTS