Учинчидавлатлардан олиб кириладиган автомобилларга божхона тўлов миқдори оширилди
2020-йилининг 1-январдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлардан олиб кириладиган автомобилларга белгиланган бож тўлов миқдори кўтарилди.
Қирғизистон давлат божхона хизматининг билдиришича, масалан 2009-йили чиққан “тайота камри” автомобилига бож тўлами 1250 доллор бўлган бўлса, 2020-йилининг 1-январдан бошлаб 13600 доллорга кўтарилди. Тўловлар ўн баробардан зиёд кўтарилди.
2019 йил 18-ноябрда Москвада ўтган Евроосиё комиссияси йиғилишида учинчи дунё давлатларидан кирган автомобилларга бож кўламини аввалги енгил ҳолида қолдириш бўйича Қирғизистоннинг илтимоси иттифоқдошлари томонидан рад қилинган эди.
Таҳлил: Одатда ривожланган давлатлар ички бозордаги йирик корхоналарини ташқи рақиблардан ҳимоя қилиш мақсадида, импорт маҳсулотларини олиб кирилишига ҳар томонлама тўсиқлар қўйишади.
Қирғизистон ўзининг машинасозлик тармоғига эга эмас. У ҳатто ташқи инвестиция орқали кирган қўшма автомобилсозлик заводига ҳам эга эмас. Демак юқоридаги қонунда ҳам, аввалгилари сингари Қирғизистонга тегишли ҳеч қандай манфаат йўқ! Бундан сўнгра Қирғизистон давлатининг ҳам, фуқороларининг ҳам яшаш савияси янада тасайиши кутилади.
Евроосиё бўйлаб ўтадиган бу қонунда фақат Россиянинг сиёсий ва иқтисодий манфаатлари мавжуд. Сиёсий томони – у Ўзбекистон, Тожикистон ва Хитой сингари давлатларга шу қонун орқали иқтисодий босим ясашга уринади. Иқтисодий томондан мамлакатидаги ахлатга айланиб бораётган эски машиналардан тозаланиб олади. Шу билан бирга кундан кунга ночор аҳволда тушиб бораётган миллий машиналарининг савдосини юргизиб олишни кўзлаяпти.
Абдураззоқ Мўъмин.