Путин Русларни бирдамликка чақирди

743
0

Путин Русларни бирдамликка чақирди

Россия президенти Виладимир Путин Россия фуқороларини янги йил билан табриклар экан, рус халқини бирдамликка чақирди. 2019 йили Путиннинг халқи орасидаги обрўйи энг паст даражада эътироф этилди. 2019 йили Путин режимига қарши норозилик акциялари Москвадан тортиб бошқа шаҳарларида бир неча маротаба давом этди. “Азаттык”

Таҳлил: Ҳар қандай Давлат, халқ ёки жамоалар ўртасида уларни бирлаштириб турувчи робита (уюштирувчи, бирлаштирувчи асос) бўлади. Робирта бирор мабда (ўз тузимига эга бўлган ақида), руҳий ақида ёки ўткинчи вақтинчалик манфаатлар (миллатчилик, ватанпарварлик каби) бўлиши ҳам мумкин.

Россияни бирлаштириб турган кучли робита мавжуд эмас. Советлар Иттифоқидан кейин Россияда бетаинлик, қарама қарши дунёқарашлар, ватанпарварлик ва миллийлик асосидаги робиталар мавжуд бўлиб, уларнинг бирортаси давлат фуқороларини бирлаштиришда эътиборли қувватга эга эмас. Путин режими ташқи кучлардан ваҳима ясаб, русларда ватанпарварлик туйғуларини пайдо қилиш йўли билан мамлакатда етакчиликни эгаллаб олган эди. Тўқсонинчи йиллар охирларида Путин ўзининг командаси билан мамлакат ичкарисида бир қатор қўпорув амалиётларини уюштириб, ташқарида Чеченистонга бостириб кириш билан ўз халқида ватанпарварлик туйғуларидан келиб чиққан робитани пайдо қилган эди.

Бугунга келиб, ташқи кучлардан тажовуз хавфи туфайли кучайтирилган ватанпарварлик робитаси Рус халқини бирлаштира олмай қолди. Путин бир қатор журналистлар билан бирлашиб, Украина, Нато ва Ғарб оламининг Россияга нисбатан агрессор қилиб кўрсатиш мақсадида матбуот кураши олиб боряпти. Лекин Руслар унинг узоққа чўзилган бу найрангларидан зерикиб, Ғарбпараст кучлар таъсири остида Путинга қарши норозиликларни ифодалай бошлашди.

Ватанпарварлик робитаси фақат уруш ёки уруш хавфи очиқ намоён бўлганидагина халқни бирлаштира олади. Ғарбнинг Россияга нисбатан санкциялар қўйиши фақат Путиннинг олиб бораётган зайиф сиёсати оқибатидан эканини англаб етган халқ, ўз фаровонликлари Путиндан қутилиш ортида эканини тушуниб етишяпти. Бу эса вақт ўтиши билан албатта потраши аниқ бўлган кескин сақофат “мина”си бўлиб, Россия ва унга тобе бўлган барча давлатларда кутилаётган табиий инқироздир. Путин Рус халқини энди бирлаштира олмайди!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here