Муфтиётнинг “байрам” бўйича фатвосининг шариатга ҳеч қандай алоқаси йўқ

780
0

Муфтиётнинг “байрам” бўйича фатвосининг шариатга ҳеч қандай алоқаси йўқ

 Бугун ОАВлари муфтиётнинг “янги йил байрамига” тааллуқли фатвоси чиққани ҳақида хабар тарқатишди. Фатвода “Қирғизистон қонун ҳужжатларида белгиланган ва тасдиқланган расмий байрамларга нисбатан имомлар томонидан салбий ташвиқот олиб борилмасин” деб айтилган.

 Бу фатвога муносабат билдиришдан аввал, дастлаб фатво тўғрисида айрим тафсилотларни эсга олиб ўтайлик. Аслида ҳар бир мусулмон ўз ҳаётида дуч келадиган ҳар қандай ходиса ёки нарсани шаръий ҳукмини билиши фарз ва шунга яраша амал қилиши шарт. Шаръий ҳукмлар эса шариат манбаларидаги жазм нусуслардан ёки мужтаҳид ижтиҳодидан олинади. Муқаллид мусулмон шахс шаръий ҳукмни билиш учун мужтаҳиднинг ижтиҳодига мурожаат қилади ёки ўзидан илмлироқ мусулмондан фатво сўрайди. Бунда алоҳида эътибор қаратиладиган жиҳат, сўралганда бериладиган фатво ҳам бирор мужтаҳиднинг шаръий манбалардан ишлаб чиққан саҳиҳ ижтиҳодига асосланиши керак. Мана шундагина бу фатво шаръий фатво бўлиб ҳисобланади, акс ҳолда уни шариатда ҳеч қандай қиймати бўлмайди.

 Энди бугунги фатвога келсак, у ҳеч қандай жазм нусусга ҳам, бирор мужтаҳиднинг саҳиҳ ижтиҳодига ҳам асосланмаган. Бу фатво фақат “Қирғизистон қонунларида белгиланган ва тасдиқланган” деган сўзгагина асосланган. Шу сабабли бу фатвонинг шаръий жиҳатдан ҳеч қандай аҳамияти йўқ ва уни чиқарган, тарқатган, шунингдек, амал қилган одамлар гуноҳкор бўлишади.

 Демак, бу масала бўйича мусулмонлар ўртасида мунозара бўладиган бўлса, у ҳолда ҳар бир мусулмон унинг жазм нусуслардан ёки қандай саҳиҳ ижтиҳоддан олинганини суриштириб билиши керак. Мана шундагина мусулмонлар бир фикрга кела олишади.

 Аслида Ислом уламолари янги йилни байрам қилиш жазм нусуслар билан ҳаром қилинганига бирор иҳтилофсиз иттифоқ қилишган. Шунинг учун мусулмонлар бошқаларни “янги йилни нишонлаш” деган мункар ишдан қайтаришлари фарз.

 Муфтиётнинг юқоридаги фатвоси бўлса “мўътадил ислом”нинг “мевасидан” бошқа нарса эмас. Чунки, кофирлар ўйлаб топган “мўътадил ислом” лойиҳаси бўйича Ислом динини демократияга мослаштириш керак бўлади. Ҳақиқатда эса соф Ислом динимиз бузуқ демократияга зид ва ҳар қандай ҳолатда ҳам унга мослашмайди.

 Давлат ва муфтиёт ҳар доим “анъанавий ислом”га риоя қилишларини, унинг доирасида ҳанафий мазҳабига амал қилишларини айтиб келишади. Шу ўринда савол пайдо бўлади: бу фатво Ҳанафий мазҳабининг қайси райига асосланган экан?!

 Афсуски, турмуш ҳақиқатлари кўрсатиб турганидек, бу фатво ҳеч қандай ҳанафий мазҳабидаги райга асосланмаган ва у дунёвий давлат қонунларидангина келиб чиққан…

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here