CEDAW конвенциясини имзолаш гуноҳи кабира бўлиб, Аллоҳ ва Росулига уруш эълон қилишдир

0
494

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

CEDAW конвенциясини имзолаш гуноҳи кабира бўлиб, Аллоҳ ва Росулига уруш эълон қилишдир

Фаластин ички ишлар вазирлиги вакили Юсуф Ҳарб CEDAW конвенцияси билан боғлиқ ўқув курсини очиб берди. У курсда ҳозир бўлганларга Фаластин бош вазири Муҳаммад Штаенинг саломини етказар экан, Фаластиннинг 2014 йил 1 апрелда CEDAW конвенциясига қўшилганлиги бизга Фаластин давлати сифатида, эркак ва аёллар ўртасида тенглик ўрнатиш ва аёлларга нисбатан барча турдаги камситишни тўхтатиш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбуриятини юклади, деди. Ўз навбатида, БМТнинг Фаластиндаги марказий директори Марис Гимонд ички ишлар вазирлигининг айни марказ билан бўлган ҳамкорлигини олқишлади. У Фаластин давлатидан фахрланишини, чунки у Яқин Шарқда қатор конвенцияларга, шу жумладан, CEDAW конвенциясига иккиланмай қўл қўйганини таъкидлади.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз саҳифасида баёнот нашр қилиб, айни ҳодисага қуйидагича изоҳ берди:

«Фаластин режими ўзининг бу қилмиши билан гуноҳи кабирага ботди ҳамда Аллоҳ ва Росулига уруш эълон қилди. Унинг жинояти шу даражада каттаки, ҳатто кофир Ғарбни ҳам айни жиноятдан фахрлантириб юборди. Зотан, бу конвенциянинг атиги битта бандига имзо чекилишининг ўзи Ғарб учун улкан ютуқдир. Чунки бу унинг Исломга зид келадиган ва аҳкомларига қарши курашадиган асосга бино бўлган конвенциядир, Фаластин режими бўлса, унинг тўлиқ ҳамма бандини имзолади… Ғарб буларни яхши тушуниб турибди!». Изоҳда қуйидагиларга диққат қаратилди:

«Фаластин режимининг аёл кишига тааллуқли Ислом аҳкомларига қарши курашда тайёр қурол бўлишга иккиланмай рози бўлаётгани Ғарб ва унинг малайлари йўлини осонлаштирди. Энди, Ғарб Фаластин аҳлига ўз сақофати ва қонунларини такаббурлик билан, ҳеч қандай тўсиқсиз тиқиштираверадиган бўлди. Бунинг устига, режим феминистик ташкилотларни рози қилиш учун шу даражада фидоийлик кўрсатдики, бу нарса ташкилотларнинг ўз заҳри қотилларини сочиб, бемалол изғиб юриши учун юрт дарвозаларини ланг очиб беради». Баёнот сўнггида Фаластин аҳлига қуйидагича мурожаат йўлланди:

«Сиз Фаластин аҳли, Ғарбнинг сизга ва Исломингиз аҳкомларига қарши курашига ўзини қурол қилиб бераётган бу режимга қарши ҳақ сўзини баралла айтмоғингиз ҳамда аёлларингиз ва уларнинг номусларига қарши нақадар улкан фитна тўқилаётганини англамоғингиз даркор. Буни режим, Ғарб ва хотин-қизлар ташкилотлари оилаларингизни бузиб, вайрон этмасларидан ва номусларингизни поймол қилмасларидан олдин англаб етинг. Акс ҳолда, вақт кеч бўлиб, надоматлар фойда бермай қолиши мумкин».

Роя газетасининг 2019 йил 18 декабр чоршанба кунги 265-сонидан

NO COMMENTS