Россия АҚШнинг темир гурзисига айланиб қолди

0
670

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Россия АҚШнинг темир гурзисига айланиб қолди

Абу Ҳамза Хутвоний

Сўнги пайтларда Россиянинг беқарор исломий юртларга, шунингдек, исломий бўлмаган юртларга ҳам аралашиш ҳолатлари ортмоқда. Россиянинг «Вагнер» номли норасмий қуролланган ташкилоти Сурия, Ливия, Судан, Украина, Марказий Африка ва Мозамбик каби бир неча давлатларда шубҳали ҳаракатлар кўрсатди. 2019 йил 19 сентябрда ижтимоий алоқа тармоқларида даҳшатли бир видео тарқалди. Унда «Вагнер» жангариларининг Сурия армиясидан қочган бир суриялик аскарни ўта шафқатсиз суратда қийноқ билан тергов қилишаётгани, сўнг калласини узиб ташлаб, оёқ-қўлларини кесиб, танасини дарахтга боғлаб, ёқиб юборишгани, калласини футбол қилиб ўйнашгани акс этган… Рус ҳукумати ҳодисани инкор қилмади, аммо бунга биз «Вагнер» хатти-ҳаракатларига масъул эмасмиз. Чунки у хусусий гуруҳ ҳисобланади, деб жавоб берди.

Кузатувчиларнинг маълум қилишларича, «Вагнер» ташкилотини Россия президенти Путинга яқин бир кимса тузган бўлиб, Россия армияси ҳаракат қилаётган давлатларда шу армия кўмагида ҳаракат қилади ҳамда расмий армия содир этмайдиган нопок вазифалар билан шуғулланади.

Афтидан, «Вагнер» АҚШнинг «Блэкуотер» ҳарбий компаниясининг ҳақиқий давомчиси бўлган кўринади. Бундан олдин «Блэкуотер»нинг ҳақиқий юзи фош бўлиб, унинг жинояткорлик операцияларининг Америка давлатига алоқадорлиги билан боғлиқ можаролар бошланиши ортидан, у ўз фаолиятини тўхтатган эди. Кейин конгресс бу компаниянинг мавжудлиги қанчалар қонунийлиги тўғрисида ҳукуматдан ҳисоб талаб қилди ва бунинг оқибатида компания ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлиб, ўрнини Россиянинг «Вагнер» ташкилотига бўшатиб берди. Ўз навбатида, «Вагнер» «Блэкуотер» миссиясини давом эттирмоқда.

Россиянинг «Вагнер» ташкилоти кўплаб ерларда нопок операциялар қилишга қодирлигини кўрсатди. Шу кунларда унинг аскарлари Ливия пойтахти Триполи ғарбида Американинг Ливиядаги кучли малайи Халифа Ҳафтар кучлари билан бирга Европа малайи Саррож кучларига қарши жанг қилмоқда. Бу иш Ҳафтар кучларининг Саррожга қарашли жангарилар орасини ёриб ўтишга ожизлик қилаётганидан кейин бўлди. Триполи ғарбидаги ливиялик расмийлар «Вагнер» операциясига «Ливия руслар босқинига дуч келмоқда», дея изоҳ бердилар. Уларнинг айтишича, рус ҳукумати Ливияда ноқонуний ишлар билан шуғулланмоқда, масалан, Ҳафтар Россиядан қурол сотиб олиши учун унга 11 миллион Ливия динорини босмахонадан чиқариб беришди.

Рус ҳукумати «Вагнер» ташкилотининг жуда кўп жиноятларини ёпиб келмоқда. Шунингдек, ташкилотнинг фаолият майдонини белгилаб, режалаштириб беради ҳамда Россия армиясига бўйсунган ҳудудларга киришига рухсат беради. Америка эса, «Вагнер» ташкилотининг ноқонуний ишларига кўз юмиб келмоқда. Чунки бу ишлари унинг манфаатига хизмат қиляпти. Россиянинг ҳарбий аралашувининг ҳам, «Вагнер» аралашувининг ҳам Башар Асад ва Халифа Ҳафтар сингари Америка малайлари фойдасига хизмат қилаётгани ҳам аниқ нарса.

Маълумки, Россия Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бўлиб, у вето ҳуқуқига эга. Айнан шу сабабли у ўзининг жиноятлари ва «Вагнер» каби хавфсизлик хизмати жиноятлари бўйича халқаро ҳамжамиятнинг босимларидан қутулишга муваффақ бўляпти. Бундан ташқари, Россиянинг кучли армияга эгалиги ҳам низо минтақаларига аралашиб, жангни ўзи ёрдам бериш учун келган томоннинг фойдасига ҳал қилишига имкон беряпти. Россия, масалан, Сурияда қилаётгани каби, урушларга ваҳшийлик ва йиртқичлик билан киради. У оддий фуқароларни қирғин қилиб, миллионлабини қочқинга айлантирмоқда. Аммо бу жиноятлари бўйича жавобгарликка тортиш учун унинг сиёсий тизимида на бир шаффофлик бор, на сўроққа тутадиган ҳайъат бор, на конституциявий ва қонуний асос бор. Чунки Россиянинг бошқарув шакли индивидуал авторитар бўлиб, ҳисоб сўраш ва ҳисоб бериш, деган нарсаларга мутлақо эътибор бермайди. Шу жиҳатдан уни ҳарбий диктатор режим, дейиш мумкин.

Маълумки, Россия Сурияга 2015 йил сентябрда собиқ АҚШ президенти Обама билан Россия президенти Путин ўртасида учрашув ўтказилгандан сўнг аралашди. Бу аралашув ағдарилиш арафасида турган Башар Асад режимини сақлаб қолишга катта ҳисса қўшди.

Дарҳақиқат, Америка излаган нарсасини Россиядан топди. Зеро, Россия тоғутларнинг ағдарилишини олдини оладиган ҳал қилувчи кучга эга… У шунингдек, Американи хавотирга солаётган қўзғолонларни бузишга қодир давлат. Шунинг учун Америка ундан фойдаланди, ўзининг манфаатларига хизмат қилиши учун турли кураш майдонларига рус кучларини ташлади ва буни арзимас ушоқлар ва баъзи ҳарбий базалар эвазига амалга оширди.

Американинг нега Россиядан фойдаланаётгани ва ўзининг ташқи сиёсатига уни ишлатаётгани сабаби, Россияда минтақадаги мавжуд курашларга аралашишга қодир қилувчи икки сифат бор: Улардан бири «терроризм»га қарши кураш ниқоби остида Исломга қарши кураш масаласида Америка билан чиқиша олиш сифати. Иккинчиси, халқаро майдонда ўз мавқеини сақлаб қолиш истаги ҳамда ўзининг халқаро ҳамжамиятдаги фаоллигини сақлаб қолиш эвазига биринчи давлат манфаатларини таъминлашга рози бўлиши. Шу билан бирга, Россия капиталистик давлат. Шунинг учун халқаро аренада Американинг ёнида туриши учун халқларга қарши ифлос миссияларни бажариши унга зарар қилмайди.

Россия илгари Чеченистонда Ислом ва мусулмонларга қарши уруш олиб борган жиноятчи давлат ва адоватда Америкадан қолишмайди. Шунинг учун бу давлат билан – баъзи исломий ҳаракатлар каби – муносабатлар ўрнатиш асло ножоиздир! Шунингдек, уни Уммат масаласига ҳам аралаштирмаслик керак. Кимда-ким, қандайдир «ҳужжат» асосида шундай қилаётган бўлса, у кечирилмас гуноҳга қўл урибди.

Бундан ташқари, Россия бугун яҳудий «давлат»ининг иноқ дўсти. Бугунги кунда у билан Сурия ҳавосида хавфсизликни мувофиқлаштирмоқда ҳамда босиб олинган Фаластиндаги яҳудий «давлат»ининг объектларини нишонга олган ҳар қандай ҳарбий амалиётга тўсқинлик қилмоқда. Сўнгги яқин йиллар мобайнида яҳудий вужуди бош вазири билан Путин ўртасида ўнлаб учрашувлар ўтказилиб, иккала давлат ўртасида мақсадлар бирлаштирилди.

Россияда салибчилик адовати ҳам бор ва бу Суриядаги рус қўшинлари содир этаётган ҳарбий операцияларда яққол кўриниб турибди. Бунга мисол, Православ Патриархининг Суриядаги «Ҳамимим» базасида рус аскарларини жанг учун хоч билан чўқинтираётгани акс этган суратлар тарқалган.

Ҳа, Россия Америка қўлидаги темир гурзига айланиб қолди. Америка бу гурзини мусулмонларга қарши ишлатиб, қўзғолонларини синдиряпти, тоғутларини қўллаб-қувватлаб, мусулмонлардаги ўзгартириш истагини пучга чиқаряпти, шаҳарларини хонавайрон қилиб, миллионлабини қочқинга айлантиряпти, бирликларини бузяпти…

Бироқ, мусулмонлар ҳаргиз таслим бўлмайдилар, асло тиз чўкмайдилар. Руслар, америкаликлар ва уларга эргашганлардан иборат душманлари пайига болта ургунларига қадар доим собит ва собир қолажаклар.

Роя газетасининг 2019 йил 11 декабр чоршанба кунги 264-сонидан

NO COMMENTS