Адан Риёз битими учун қурбонлар бериладиган суиқасдлар шаҳрига айланиб қолди!

469
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Адан Риёз битими учун қурбонлар бериладиган суиқасдлар шаҳрига айланиб қолди!

Доктор Абдуллоҳ Бозиб

Адан шаҳри яна суиқасдлар тегирмонига айланиб қолди. Бир ҳафтанинг ўзида қурбон бўлган зобит ва аскарлар сони ўн биттага етди. («Балқис» фазовий телеканали). Бу тегирмон ҳар куни тўхтамай ишлаяпти. Адан ҳар куни янги-янги қотиллик билан тонг оттириб, қурбонлар сонини аниқ санолмай қолди. Бундай хоинона амалиётларни ҳеч бир томон ўз зиммасига олгани йўқ. Унинг зиёни эса, «Абдуроббиҳ Ҳодий қонунийлиги», деб аталаётган нарсага тобе бўлган Яман жанубидаги кишиларга етяпти. Баъзан «ўтиш даври кенгаши»га тобе кишилар ҳам суиқасдлардан омон қолмаяпти. Риёз битимини татбиқ қилишга мутасаддилик қилган Саудия хавфсизлик қўмитасига келсак, у икки томон қурбонлари сонини санашдан бошқасини билмайди!

Риёз битими низолашаётган томонлар ўртасини тинчитиш учун ўтказилган эди. Томонлардан бири «Абдуроббиҳ Ҳодий қонунийлиги» тарафдорлари бўлиб, бевосита Британия тарафидан қўллаб-қувватланади, иккинчиси, ўтиш даври кенгаши бўлиб, Жанубий Яман шаҳарларини, жумладан, Аданни назорат қилувчи Амирликларнинг асрандилари ҳисобланади. Томонлар ўртасида сиёсий жанжаллар ва отишмалар тўхтамади ва ниҳоят қонунийликни қўллаб-қувватловчи, дея аталаётган коалиция етакчиси Саудия аралашди. Оммавий ахборот воситаларининг қаттиқ олқишлови ва Риёзнинг Ибн Салмон эришган «ютуқ»ларни қўллаб-қувватлаши манзарасида икки томонни Риёзга тўплади. Ибн Салмон ютуқлари эса, низолашаётган иккала томонни Риёз битимига имзо чекишга гўё мажбурлай олганликда гавдаланади. Чунки бу битим ўтиш даври кенгашини Ҳодийнинг қонунийлиги доирасига киришга, унга исён қилмасликка ундайди. Америка битимга юксак баҳо берди. Ибн Салмонга кўра, битим Яманда умумий сиёсий ечимга етаклар эмиш. Одамлар ҳам Аданда ҳаёт нормал ҳолатга қайтади, ҳукумат янгидан тузилади, деб тахмин қилишди… Аммо буларнинг бирортаси юз бермади. Билъакс, бугунги кунда Адан суиқасдлар шаҳрига айланиб қолди. Одамлар тунни ҳам, тонгни ҳам янги суиқасд хабари билан қаршилайдиган ва қотил ҳам, қурбон ҳам аданликларнинг ўзидан чиқадиган бўлиб қолди!

Шубҳасиз, бу суиқасдлар масъулияти Риёз битимини татбиқ қилишга назоратчи бўлган хавфсизлик қўмитаси соҳиби Саудия гарданига тушади. Айнан Саудия Адандан Амирликлар кучлари чиқиб кетиши ортидан у ерга намойишкорона суратда ўз кучларини олиб кирди. Шунинг учун суиқасдларни амалга оширганларнинг мақсади, Риёз битимини татбиқ этилишини олдини олиш ёки ҳеч бўлмаганда, Саудиянинг татбиқ қилишига тўсқинлик қилишдан иборат. Бироқ суиқасдлар қурбонлари икки тарафда ҳам борлигини эътиборга олганда, демак, бу амалиётларда иккала томоннинг ҳам қўли бор. Мақсад, Саудиянинг Риёз битими бандларини татбиқ қилишига йўл бермаслик. Чунки бу битим Саудияни Ҳодий ҳукумати устидан назоратчи қилиб қўйиб, ҳатто Ҳусийлар билан сиёсий музокара олиб борувчи делегацияни ҳам назорат қилишига олиб боради. Битимнинг Саудия томонидан олқишланаётгани ҳамда Трамп томонидан муборакбод қилинаётгани шунга далолат қилмоқда.

Бироқ «Абдуроббиҳ Ҳодий қонунийлиги» тарафдорлари ва Амирликлар асрандилари Риёзнинг бунга осонликча эришишини исташмаяпти. Шунинг учун улар Саудия ва унинг ортидаги Американинг Риёз битимини амалга оширишларига тўсқинлик қилиш мақсадида суиқасдлар қилиб, вазиятни таранглаштириш йўлига ўтишди. Бу билан Американинг Ҳусийларни Яман ҳокимиятининг бир бўлагига айлантиришга олиб борувчи сиёсий ечимини зўрлаб ўтказишига ҳам тўсиқ қўйилди. Американинг бу нияти ҳақида Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайр «Ҳусийлар келажакда Яман ҳокимиятининг бир бўлагига айланажак», дея баёнот берган.

Шунинг учун бугун Саудия билан Ҳусийлар ўртасидаги сўзлашувлар яширин эмас, ошкора сўзлашув бўлиб қолди. Афтидан, икки томоннинг ошкор қилиши кутилаётган қандайдир бир келишув борга ўхшайди. Бироқ Адандаги англияпарастлар тўсқинлиги туфайли Саудия билан унинг орқасидаги Америка Риёз битимини амалга оширишга муваффақ бўлишолмаяпти.

Аммо буларнинг қайғули томони шундаки, Ғарб бизнинг юртларимизда ўз манфаатларини мустаҳкамлашни режалаштиряпти. Биз эса, фарзандларимиз билан унинг бу режасини қонларимизни тўкиб бўлса ҳам ижро этмоқдамиз!!!

Эй Яман аҳли!

Яман инқирозининг ягона ечими зудлик билан жангга киришиб, Ғарб ва унинг тобеларини бу масалангиздан чиқариб ташлаш ва биродарлар ўртасидаги муаммоларни Ислом ақидасида келтирилган шаръий аҳкомлар билан ҳал этишдан иборат. Ана шунда оқизилаётган қонларимиз тўхтайди, бойликларимиз ҳимоя қилинади, ҳурматимиз сақланади ва биздан Холиқ Субҳанаҳу рози бўлади. Бунинг учун эса, Пайғамбар ﷺнинг башоратларини рўёбга чиқариш учун ул зотнинг минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали Холиқнинг аҳкомларини татбиқ қилиш лозим.

Роя газетасининг 2019 йил 11 декабр чоршанба кунги 264-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here