Жазоирда намойишлар шу ойга белгиланган президентлик сайловларини бекор қилишни талаб қилмоқда

580
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Жазоирда намойишлар шу ойга белгиланган президентлик сайловларини бекор қилишни талаб қилмоқда

Рейтер веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 3 робиул-аввал, милодий 2019 йил 30 ноябр шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Ўн минглаб жазоирлик намойишчилар жума куни норозилик намойишида иштирок этиб, келаси ойга белгиланган президентлик сайловларини бекор қилинишини ва ҳукмрон элитанинг ишдан кетишини, армиянинг сиёсатни тарк этишини талаб қилдилар.

Қирқ биринчи ҳафтадирки, бутун Жазоирнинг шаҳар ва шаҳарчалари бўйлаб тинимсиз норозилик намойишлари кузатилмоқда. Бу ҳаракатлар ҳокимият элитасини ветеран-президент Бутефликадан воз кечишга ва катта мансабдор шахсларни қамашга мажбур қилди.

Бу норозилик ҳаракатининг доимий суръати ҳозирда армия учун жиддий қийинчиликлар туғдирмоқда. Чунки армия етакчиликка эга бўлмаган мухолафат ҳаракати билан ҳокимият ўртасидаги тўсиқни бартараф этишнинг ягона йўли сифатида, 12 декабрда сайлов ўтказиш учун босим қилмоқда.

Жума куни намойишчилар пойтахт Жазоир марказида «йўқолсин сайловлар», «орамиздаги қамоққа олинганлар озод этилсин», дея ҳайқириб, армиянинг сиёсатдан узоқлашишини талаб қилувчи шиорлар кўтариб чиқишди.

Расман ўтган ноябр ойида сайловолди кампаниялар бошлангандан буён вазият таранглашиб кетди. Бу тарангликни кўплаб намойишлар, ҳибсга олиш ва узоқ муддатга қамоққа ҳукм қилиш, ҳатто чоршанба куни баъзи шаҳарларда полиция билан намойишчилар ўртасида бўлиб ўтган отишмалар манзарасида кўриш мумкин.

Бу намойишлар ветеран-президент Бутефликанинг яна президентлик сайловига ўз номзодини қўйгани маълум бўлиши ортидан жорий йилнинг февралида бошланганди».

Роя газетаси шарҳи:

Бундай демократик сайловларни бекор қилинишини ҳамда ҳукмрон элита кетиб, армиянинг сиёсатдан узоқлашишини талаб қилиш айни муддао, албатта. Бироқ бу талаблар билан бирга, Ислом давлатида исломий бошқарув ўрнатилиши ҳам талаб этилмоғи даркор. Айнан ушбу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатигина айни талабларни рўёбга чиқаради, мустамлакачи кофир давлатлар ва уларнинг юртимизга панжа орасида қаровчи думларига болта уради. биз ушбу давлат билангина бу дунё бахт-саодатига ва охират муваффақиятига ноил бўла оламиз.

Роя газетасининг 2019 йил 4 декабр чоршанба кунги 263-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here