بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яҳудий вужудидаги ҳар бир кимса жиноятчи, сўлқаноти ҳам ўнгқаноти ҳам
Фаластин халқи билан халқаро бирдамлик кунини нишонлаш учун 350дан зиёд «исроиллик» Рамаллоҳ шаҳрига келди. Бу бирдамлик куни 1948 йил 29 ноябрдаги БМТнинг тақсимлаш қарори чиққан кун билан бир кунга тўғри келди. Яҳудийлар делегациясини фаластинлик бир қанча раҳбарлар, асосан, Фатҳ ҳаракатининг марказий қўмитаси котиби Жибрил Ражуб, айни қўмита аъзоси ва «Исроил» билан муносабатлар қўмитаси раиси Муҳаммад Маданий, қозилар қозиси Муҳаммад Ҳаббош ҳамда бир қатор сиёсий, ижтимоий ва диний арбоблар кутиб олишди.
Учрашув чоғида Кнессет аъзолари ва жамоат бирлашмалари ва раҳбарлари сўзга чиқишди. Улар босқинчиликка барҳам бериш, Фаластин давлатини барпо этиш ва тинчлик ўрнатиш зарурлиги ҳақида гапиришди. Шунингдек, музокараларни тўхтатиш ва турли баҳоналар билан уни муваффақиятсизликка учратиш жавобгарлигини Нетаньяху бошчилигидаги «Исроил» ўнгқанот партиясига юклаш лозимлигини айтишди. Бундан ташқари, тинчлик йўлида ҳамкор йўқ, деган даъвони ҳам рад этишди. Шунингдек, тинчликка эришишни ва курашга барҳам берилишини истовчилар учун ҳақиқий ҳамкор Фаластин раҳбарияти, асосан, президент Маҳмуд Аббос эканини таъкидлашди.
Роя газетаси шарҳи:
Бу ерда Фаластиннинг хиёнат ботқоғига ботган режими бир нарсадан қасддан кўз юмяпти. Гап шундаки, яҳудий вужуди босқинчи вужуддир. Ўнгқанотми, сўлқанотми, марказий қанотми, фарқи йўқ, босқинчидир. Бу босқинчи яҳудийлар ўзларининг сиёсий дастурларида келиша олмасликлари мумкин-у, бироқ ўз яҳудий вужудлари (давлатлари)га хизмат қилиш, уни кучайтириш ва хавфсизлигини сақлашда бир ёқадан бош чиқарадилар. Уларнинг ҳаммаси қотиллар ва жиноятчилардир. Чунки Фаластин аҳлига қарши қирғинлар ўнгқанотлар пайдо бўлишидан олдин ҳам содир этилган, пайдо бўлгандан сўнг ҳам содир этилмоқда. Шунингдек, сўлқанотлар ҳукмронлиги пайтида ҳам содир этилган, ҳокимиятдан кетгандан кейин ҳам содир этилмоқда. Агар сўлқанотлар муборак заминнинг 80 % бизники, деб билаётган бўлса, ўнгқанотлар ундан ташқари ерларни назорат қилиб, уруш эълон қилмоқда.
Агар Фаластин режими яҳудий вужудидаги сўлқанот ёки ўрта қанот ёхуд йирик давлатлар, хусусан, Американинг Фаластин аҳлига яхшиликни истайди, деб ўйлаётган бўлса, бу ўй сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдан бошқа нарса эмас. Чунки Америка ва бутун Ғарб мана шу ифлос вужудни қўллаб-қувватлаб, уни ҳимоя қилишяпти. Ахир, бу вужудни пайдо қилиб, уни олдинги сафда турувчи мудофаа чизиғига айлантирганлар ҳамда Умматнинг уйғонишини ва Исломий давлатни барпо этишини олдини олиш учун унинг кўксига ханжар қилиб санчганлар мана шулар эмасми?!
Роя газетасининг 2019 йил 4 декабр чоршанба кунги 263-сонидан