Гуруҳбозликни тугатиш ҳамда ягона онгли ва холис етакчилик остида бирлашиш Шом аҳлининг энг муҳим вазифасидир

505
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Гуруҳбозликни тугатиш ҳамда ягона онгли ва холис етакчилик остида бирлашиш Шом аҳлининг энг муҳим вазифасидир

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб қаламига мансуб

Якшанба куни тонгда « душман Мушайрифададир (Идлибдаги қишлоқ)» деган сўзни эшитдим. Бу сўз вақти-вақти билан биз эшитиб келаётган сўзларнинг биридир.

Гуруҳбозлик тўлиқ фалажликка олиб борадиган хатарли касалликка айланди. У – инсон жисмига ўрнашиб, муқаррар ўлимга олиб боргунга қадар кучайиб бораверадиган саратон ўсмасига ўхшайди.

Ушбу касаллик гуруҳларнинг ўзини, қарорини, тақдирини ва қўзғолон тақдирини ўзларини «қўллаб қувватловчи» деб атаган давлатларга боғлашида намоён бўлади. Ҳатто бу гуруҳлар ушбу давлатлардан йўлланма олмасдан бирор иш қила олмайдиган бўлиб қолишди. Чунки, улар ўзининг мустақил қарори ва эркини йўқотиб, том маънода қулга айланишди. Негаки, уларга ушбу давлатлар сулҳ ва музокара каби ҳаром ишларни ҳалол қилиб беришди… фронтларни очиш ва уларни битта марказга бўйсундириш каби вожиб ишларни ҳаром қилишди… Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у айтади: Мен Росулуллоҳ Aнинг олдиларига келдим ва менинг бўйнимда олтиндан ясалган хоч бор эди. Шунда Росулуллоҳ A менга:

«يَا عُدَيُّ اطْرَحْ هَذَا الْوَثَنَ مِنْ عُنُقِكَ»

«Эй Адий, бўйнингдаги бу бутни ташла» дедилар. Мен уни олиб ташлаб у зотнинг олдиларига келганимда

اتَّخَذُوا أَحْبارَهُمْ وَرُهْبانَهُمْ أَرْباباً مِنْ دُونِ اللَّهِ

«Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини Парвардигор деб билдилар» [Тавба 31]

деган оятни ўқидилар. У зот оятни ўқиб бўлгач: биз уларга ибодат қилмаймиз, деб айтдим. Шунда Росулуллоҳ A:

«أَلَيْسَ يُحَرِّمُونَ مَا أَحَلَّ اللَّهُ فَتُحَرِّمُونَهُ، وَيَحِلُّونَ مَا حَرَّمَ اللَّهُ فَتَسْتَحِلُّونَهُ؟ قال: فقلت: بَلَى، قَالَ: فَتِلْكَ عِبَادَتُهُمْ»

«Улар Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром қилиб беришса, улар ҳам уни ҳаром деб билишармиди, Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилиб беришса, улар ҳам уни ҳалол деб ҳисоблашармиди? – дедилар. Мен: Ҳа, дедим. Росулуллоҳ A: Мана шу уларнинг ибодат қилганликлари», дедилар. Абдуллоҳ ибн Муборак айтади: Динни фақат подшоҳлар, ёмон донишманд ва роҳиблар бузишди.

Гуруҳлар ҳиссиётининг сусайиши ҳам ушбу касаллик белгиларидандир. Чунки, гуруҳлар Шом аҳлининг қийинчиликларини ҳис қилмайдиган бўлиб қолишди. Аксинча, гуруҳлар уларнинг машаққатига машаққат, аламига алам қўшишмоқда. Деярли ҳар куни давом этиб келаётган қирғинларда улар ҳеч нарса қилишмаяпти. Қоҳ қирғини содир бўлди ва унда ўнлаб қочқинлар, асосан болалар қурбон бўлди. Кафр Набл ва унинг атрофидаги қишлоқлар вайрон этилди. Стратегик аҳамиятга эга бўлган Кабина минтақасига Шом тоғути деярли ҳар куни бир неча бор ҳужум қилмоқда. Бундан ташқари бу минтақага қарши ҳаво ҳужумлари ҳам содир этилди, бунинг оқибатида Хон Шайхун ва унинг атрофидаги минтақалар қулади. Ўзининг мавҳум ғалабаси билан гердайган Шом тоғути шаҳидларнинг покиза қони билан суғорилган заминни қонга ботирди. Шом тоғутининг Идлиб муҳофазаси жануби-шарқидаги Мушайрифа қишлоғи атрофидаги минтақалардан янада кўпроғини қўлга киритишга уриниши бундай уринишларнинг охиргиси эмас. Бундан ташқари, коалиция кучлари ҳам Таҳрири Шом ҳайъатининг хавфсизлик зоналарига ҳаво ҳужумларини амалга оширди ва бу ҳужумлар бир неча соат давом этди. Коалиция кучлари ҳужум пайтида Давлат ташкилотининг раҳбари ва унинг ҳамроҳлари йўқ қилинганини даъво қилди. Бу ишлар рўй берган пайтда гуруҳлар – гўё булар бошқа сайёрада рўй бергандек – ҳеч нарса қилишмади. Негаки, улар сиёсий мақсадда берилган ифлос пулларга маст бўлиб қолишди.

Бу мақола ушбу касаллик ҳақида ёзилган мақолаларнинг биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас. Зеро, бу касалликнинг белгилари ҳамон кўзга ташланмоқда ва қўзғолон жисмини ҳали ҳам кемирмоқда.

Яқин ўтмишда бир неча бор ушбу хатарли касалликни даволаш чақириқлари янграган эди. Бироқ – баъзи кишиларнинг ушбу касаллик хатарини идрок эта олмаганиданми ёки касалликка нотўғри ташхис қўйилганиданми – бу чақириқлар ўз тингловчисини топмади ва лозим даражада ҳаракатни келтириб чиқармади. Йиллар ўтиб, гуруҳлар фалажга учради ва ундан аъзолар (минтақалар) юлиб олинди. Қолган озод этилган минтақаларни ҳам тугатиш ва клиник ўлимга учраган қўзғолонни батамом йўқ қилиш уринишлари тез суръат билан давом этмоқда. Вазият шундай экан, уни ўнглашга тез ҳаракат қилиш ва касалликни бартараф қилиш лозим. Зеро, биз битта кемадамиз ва келаётган бало ҳам умумийдир.

Гуруҳларнинг қўллаб-қувватловчи давлатлар томонига ўтиб олиши натижасида шу ишлар рўй бераётган экан, буларга сабабчи бўлаётган гуруҳбозликни тугатиш ҳамда ягона байроқ остида, шунингдек ташқи кучларга боғланмаган ягона холис етакчилик остида бирлашиш лозимдир. Зеро, шу етакчилик иш тизгинини қўлга олиш билан барча машаққатларга якун ясайди.

Роя газетасининг 2019 йил 27 ноябр чоршанба кунги 262-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here