Бишкекда дин ва демократия масалалари муҳокама қилинди
28-ноябр куни Бишкекда “Дин ва демократия бўйича конструктив мулоқот” лойиҳасининг V Фикр алмашиш майдонининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қирғизистондаги дин ва демократия масалалари бўйича тахлилий ҳисоботлар қилинди. Ташкилотчиларнинг хабар қилишича, бу ёш тадқиқотчилар томонидан тайёрлаган.
Йиғилишда аёлларни радикал оқимларга қўшилиб кетиш сабаблари, терроризмга карши курашда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли ва зўровон экстремизм тарқалишини олдини олиш масалалари муҳокама қилинган.
Йиғилишга Дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Ички ишлар вазирлиги, Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва миллатлараро муносабатлар бўйича давлат агентлиги, халқаро ва нодавлат ташкилот вакиллари иштирок этди. Бундан ташқари теолог ва экспертлар ҳам таклиф қилинди.
Йиғилиш “International Alert” – тинчлик ва можароларнинг олдини олиш бўйича халқаро ташкилоти, Давлат дин комиссияси, “Иймон” фонди ҳамкорлигида Европа иттифоқи кўмаги билан уюштирилди.
Изоҳ: Куфр олами Қирғизистонда сиёсий ва сақофий таъсир кўламини кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиб келмоқда. У ўз мақсадига етиш йўлида турли конференция, йиғилиш ва тадбирлар уюштириш орқали жамият ичида мабдаий Ислом ва даъватчи мусулмонларга нисбатан салбий фикрларни пайдо қилиш, мусулмонларни “мўътадил”, “анъанавий”ва “радикал”ларга бўлиб ташлаш режасини амалга оширишга интилмоқда. Куфирнинг мазкур лойиҳасини амалга оширишда айниқса “Иймон” фонди ташаббус кўрсатмоқда. “International Alert” халқаро ташкилоти ва “Иймон” фонди ҳамкорликда бунга қадар ҳам шунга ўхшаш йиғилишларни ўтказишган эди.
“International Alert” халқаро ташкилоти ва “Иймон” фонди ҳамкорликда амалга оширган “Дин ва демократия бўйича конструктив мулоқот” лойиҳасининг дастлабки йиғилиши 2017-йилнинг декабр ойида ўтказилган бўлса, кейинчалик, 2018-йилнинг май ва декабр ойларида иккинчи ва учинчи йиғилишлар бўлиб ўтди.
Биз мусулмонлар “Иймон” фондининг номига алданиб, унинг тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишимиз зарур. Бу ташкилот куфр томонидан иймонларимизга қўйилган тузоқдан ўзга нарса эмас. Бу каби ташкилотларнинг мақсадлари динлараро яқинлик пайдо қилишдир, яъни, Ислом динини либераллаштириш (манфаатли томонга қараб маслашувчанлик) ва динимизга бошқа динлар ҳамда тузумлар таълимотларини олиб кириш орқали уни бузиб юборишдир.
“Иймон” фондига хўжайин ташкилотлар эса динни ривожлантиришни эмас, балки мусулмонларни заиф нуқталарини излаб топиб, уларга ўша жойдан зарба беришни кўзлашади. Мусулмонларни эътиқодларидан чалғитиб, жамиятимизда янги-янги секталар пайдо қилишади ва уларни ошкора ёки зимдан молиявий таъминлаб келишади.
Абдураҳмон Одилов