Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти намойиши

654
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир Сурия вилояти намойиши

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти аъзолари жума намозидан сўнг «Қўллаб-қувватловчи, дея иддао қилинаётган давлатлар буйруғи асосида бирлашиш Аллоҳни ва унинг мўмин бандаларини дарғазаб қилади», номли қатор намойишлар уюштиришди. Шимолий Идлибда уюштирилган намойишда Суриянинг шимолий ғарбида озод этилган қолган-қутган минтақаларга қарши фитна тўқилаётгани айтилди.

Бир вақтнинг ўзида, Сармадо шаҳрида ўтказилган намойишда қонун чиқариш Аллоҳнинг ҳаққи, конституциявий комиссиянинг ҳаққи эмаслиги таъкидланди. Намойишларда – инсон томонидан ўйлаб топилган бу конституциялар бизни тамсил этмайди, қўлимизда Роббимиз конституцияси бор экан, ҳеч кимнинг конституция тузиб беришига муҳтож эмасмиз, деган мазмундаги шиорлар битилган плакатлар кўтариб чиқилди. Килли шаҳарчасидаги Шом аҳли иштирок этган намойишда плакатлар орқали «шунча шаҳидларни сизни тоғут режимлар замонига қайтарувчи илмоний миллий армия йўлида бердингизми?», деган мазмундаги саволлар ўртага ташланди.

Бардақли қишлоғида бўлиб ўтган намойишда Аллоҳ Таолонинг

﴿وَاعْتَصِمُوا بـِحَبْلِ اللهِ جَـمِيعًا

«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланг»                                         [Оли Имрон 103]

деган каломи шиор қилинди. Плакатларда бирлашиш режимни барча башараю шакллари билан қўшиб ағдариш йўлида Аллоҳнинг амрига жавобан бўлмоғи даркорлиги, бирлашиш эса, агар Аллоҳ калимасини олий қилиш учун бўлмаса, ҳеч қандай қадри бўлмаслиги таъкидланди. Шунингдек, «жангчи гуруҳлар қачонгача «қўллаб-қувватловчи давлатлар» қўлида қўғирчоқ бўлиб қолаверади, қачонгача уларни истаганча бўлиб, истаганча қайта бирлаштиришади», каби саволлар ўртага ташланди.  Гуруҳларга – Роббингиз ўзининг мустаҳкам арқонини маҳкам ушлашни буюрганда уни қабул қилмадингиз, «қўллаб-қувватловчи» давлатлар буйруқ қилганда эса, мутеълик билан уларнинг ёнига келдингиз, дея эслатма берилди.

Шу мазмунда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари Дайри Ҳассон шаҳрида ҳам «Йўқолсин инсон ўйлаб топган конституциялар, яшасин исломий ақидага асосланган конституция» номли намойиш ўтказишди.

Ғарбий Ҳалаб ва Саҳара шаҳрида ўтказилган намойишларда «Биз қўзғолоннинг бошидаёқ «Конституциямиз Қуръондир» шиорини айтиб масжидлардан чиқдик, бизнинг бу шиоримиз ўзгаргани йўқ, яшасин Роббимизни рози қилувчи конституция, йўқолсин Ғарбни рози қилувчи конституция», каби сўзлар битилган плакатлар кўтариб чиқилди. Қўллаб-қувватловчи давлатларни олқишловчиларга Туркиянинг Сурия ерлари бирлигини сақлаб қолиш учун Россия ва Эрон билан ҳамкорлик қилиши ҳақида берган баёнотлари мазмуни ҳақидаги саволлар йўлланди. Уларга қарата «қўллаб-қувватловчи»лардан ҳушёр бўлинг, дейилди ва улардан бу давлатларнинг буйруғига асосан эмас, Аллоҳ Субҳанаҳунинг амри асосида бирлашиш талаб қилинди.

Роя газетасининг 2019 йил 16 октябр чоршанба кунги 256-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here