بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилинмас экан, ҳаргиз туб ўзгариш бўлмайди
Мусулмонларни ва бутун инсониятни фақат Аллоҳ шариати қутқаради
Душанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Ироқ вилояти матбуот баёноти чиқарди. Баёнотда бундай дейилади:
«Ироққа бостириб кирган Америка юртни идора қилиш учун бир гуруҳ коррупциячиларни олиб келиб, уларни партиялар ва полициячилардан иборат мафия билан мудофаа қилди.
Бу намойишлар янгилик эмас. Ўнлаб йиллардан бери норозилик намойишлари тўхтамаяпти. Бирин-кетин келган ҳукуматлар эса, миқ этишгани йўқ». Баёнотда қўшимча қилинди:
«Мусулмон юртларидаги муаммолар ҳокимиятни ғарблик хўжайинлари лойиҳаларини амалга ошириш ва юртда бузғунчиликни кенг тарқатишдан бошқа нарсани билмайдиган бир сиқим ювиндихўр жиноятчилар эгаллаб олганининг табиий натижасидир. Шу билан бирга, капиталистик тузумни энг ифлос шакли билан татбиқ этишнинг ҳам табиий маҳсулидир». Баёнотда қуйидагилар хулоса қилинди:
«Намойишларда бадбўй капиталистик тузумнинг таъмирланиши эмас, балки туб ечимлар берилиши талаб қилинмоғи даркор. Шахсларни ўзгартириб қўйиш, ҳар куни коррупциянинг аччиқ тажрибаларини кўрсатяпти. Туб ечим эса, то Аллоҳ шариатини ҳакам қилинмас экан, ҳаргиз амалга ошмайди, фақат ушбу шариатгина бутун башариятни қутқаради».
Роя газетасининг 2019 йил 16 октябр чоршанба кунги 256-сонидан