Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзоликдан ким ютди ва кимлар ютқазди?

851
0

Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзоликдан ким ютди ва кимлар ютқазди?

 Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо мамлакатлар орасидаги ўзаро савдода Қозоғистон энг кўп ютқазмоқда. Бу ҳақда LS нашри хабар бермоқда.

 2019 йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида Қозоғистон ЕОИИнинг бошқа аъзоларига 4 млрд. долларлик маҳсулот экспорт қилган, улардан эса деярли 9.3 млрд. долларлик товар ва хизматлар импорт қилган. Ташқи савдо манфий сальдоси 5.3 млрд. долларга тенг.

 Евросиё иқтисодий комиссияси маълумотларига кўра, бу даража қолган давлатларникидан анча паст ҳисобланади.

 Беларуснинг ташқи савдо манфий сальдоси 4.7 млрд. доллар (экспорт 9.4 млрд. доллар, импорт – 14.1 млрд. доллар), Қирғизистонники – 925 млн. доллар (экспорт – 391,6 млн. доллар, импорт – 1.3 млрд. доллар), Арманистон – 513.6 млн. доллар (экспорт – 465.4 млн. доллар, импорт – 979 млн. доллар).

 Иттифоққа аъзо мамлакатлардан фақат Россиянинг савдо баланси ижобий. Россия ҳисобот даврида 11.2 млрд. долларлик ижобий сальдо кўрсатган. Бунда экспорт ҳажми 24.4 млрд. доллар бўлса, импорт 13.2 млрд. долларни ташкил қилади.

 2019 йилнинг дастлабки 3 чорагида ЕОИИ аъзо мамалакатлар ўртасида жами товар айланмаси 38.6 млрд $ни ташкил этиб, у ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3%га кўпдир.

 Изоҳ: Рус ҳукуматининг аввал бошдан ЕОИИни ташкил этишдан кўзлаган мақсади ҳам айнан шу эди. Путин олиб борган сиёсат оқибатида Россия оғир саноати вайрон бўлди. Ишлаб чиқариш заволга юз тутиб, саноат махсулотлари Ғарб стандартлари талабларига жавоб бера олмайдиган даражга тушиб кетди. Бундан ташқари, АҚШ ва Европа давлатлари жорий этган санкциялар рус маъсулотларига ғарб эшикларини ёпиб қўйди. Табиийки, маънавий эскирган, омборхоналарда туриб қолган мухсулотлар учун янги бозор зарур. Бундай бозорни ташкил этишнинг энг осон ва қулай йўли ўз таъсир остидаги давлатларни мажбурлаб бўлса ҳам бирор ташкилотга олиб кириш ва шу орқали ҳам бозор очиб, ҳам уларни иқтисодий жиҳатдан ўзига янада кўпроқ боғлаб олишдан иборат.

 Бизнинг ҳокимлар бўлса бу ташкилот халқ ва давлат учун ҳеч қандай манфаат олиб келмаслигини билиб турган ҳолда ўз курсиларни сақлаб қолиш учун мамлакатни бу ташкилотга олиб киришди. Қирғизистон ҳукумати ҳам ЕОИИга аъзо бўлиб киришидан олдин, “Қирғизистон учун 170 миллион кишилик бозор очилиши ва инвестиция муҳити яхшиланиши” ҳақида оғиз кўпиртириб гапириб , халқнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирди. Амалда эса бу ташкилот Қирғизистон учун фақат зиён олиб келди. Рус ҳукумати ҳеч қачон Қирғизистон ёки ташкилотга аъзо бўлиб кирган бирор давлатни иқтисодий ривожланиб кетишини истамайди.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here