Уйма-уй юриб даъват қилиш тақиқланиши мумкин

870
0

Уйма-уй юриб даъват қилиш тақиқланиши мумкин

 Уйлар, хонадонларни чақириб динни ёйишни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Қонун 6 ой ичида парламентга тақдим қилинади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Зайирбек Эргашов маълум қилди.

 Уни айтишича, буни даъватни тақиқлаш деб қабул қилмаслик керак, Даъват ўз йўлида давом этаверади, тақиқ – уйларни, хонадонларни чақириб тарғибот олиб боришга қўйилади.

 “Қонун лойиҳасида турли диний ҳаракатларнинг даъват қилишда психологик ва бошқа усуллар билан бир диндан иккинчи динга чақиришни ман қилиш жиҳати ҳам эътиборга олинган”, – деди Эргешов.

Изоҳ: Бошқа қўшни республикаларда бўлаётгани каби Қирғизистонда ҳам диний соҳада қабул қиланётган қонунлар асосан Ислом дини ва мусулмонларни чеклаш, таъқиб ва назорат остига олиш учун хизмат қилишга йўналтирилган. Қирғиз ҳукумати ҳам бугунги кунда жамият ичида тобора кенг илдиз отиб бораётган исломий муҳитни босқичма-босқич ўз назорати остига олишга ҳаракат қилмоқда.

 Жамиятда  исломий анъана ва қадриятларни шаклланиб боришида айнан даъватчи мусулмонларнинг сай-ҳаракатларининг муҳим ўрни бор. Даъватчиларнинг қишлоқма-қишлоқ, уйма-уй юриб одамларни Исломга ва унинг ҳукумларига амал қилишга чақиришлари натижасида бутун бошли қишлоқларда спиртли ичимликлар сотилиши йўқ қилинди. Масжид ва мадрасалар номозхон ва толиби илмлар билан тўлиб, эркаклар ўртасида соқол қўйиш, аёларни ҳижоб билан юриши урф даражасига етиб борди… Ислом ҳукмларига амал қилишга бўлган иштиёқ ҳамда жамият ичида ортиб бораётган исломий кўринишлар ҳукуматга, қолаверса уларга Ислом ва мусулмонларга қарши курашиш учун маблағ ажратиб келаётган хожаларига ёқмаслиги аниқ. Шу сабабли ҳам улар буни олдини олиш йўлида ҳаракатларини бошлаб юборишди.

  Аввалига даъватга чиқиш учун муфтиёт ва ИИВдан рухсатнома олиш шарт қилинди. Аллоҳ буйриган амру маъруф ва наҳий мункар учун бандасидан ижозат олиш шарт эмас, деб билганлар “Яқин Инкор”чиларга ажратилди ва улар суд орқали “экстеремистик” ташкилотлар рўйхатига киритилиб, даъватчилар иккига ажратилди. Ҳукумат шартлари бўйича даъват олиб борган даъватчиларга эса йўл қўйиб берилди. Бироқ, уларнинг уйма-уй юриб одамларни номозга чақириши, масжидга чиқишга ундаши ҳукуматга ёқмади. Чунки шу даъват орқали ҳам анча инсонлар ҳақни англаб етиб, ҳалол-ҳаромни фарқига бора бошлади. Эндиликда шу ҳам тақиқланиш арафасида турипти. Эргешов гарчи бу даъватни тақиқлаш эмас деб одамларни алдашга ҳаракат қилаётган бўлсада, қабул қилинадиган қонун лойиҳаси айнан мусулмонлар ва айнан исломий даъватни олдини олишга қаратилган.

  Агар шу қонун қабул қилинса ва бизлар “подшоҳнинг амри вожиб” ёки “муфтиётга итоат қилишмиз фарз” деб бунга ҳам индамай кетаверадиган бўлсак, кейинги навбат масжидларда олиб бориладиган даъват ва мадрасаларда бериладиган таълимларни тақиқлашга, жамиятда исломий кўринишлар ман қилинишига бориб етади. Қўшни республикаларда Ислом ва мусулмонларга қарши олиб борилган ва борилаётган ишлар бунга ёрқин далилдир. Шуни унитмайликки, малай ҳукуматлар ва уларнинг мустамлакачи хўжайинлари бирор исломий ташкилот ёки ҳаракатга қарши эмас, балки Ислом ва мусулмонларга қарши кураш олиб боришяпти. Алданиб қолмайлик!

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here