Сўнгги 4 йил мобайнида Афғонистонда 3500га яқин бола ўлдирилди

0
1386

Сўнгги 4 йил мобайнида Афғонистонда 3500га яқин бола ўлдирилди

Афғонистондаги “Сарҳад” рўзномаси БМТ берган маълумотларга таянган ҳолда афғон юртидаги оғир вазиятлар хусусида хабар бермоқда. Унга кўра охирги 4 йил мобайнида Афғонистондаги сиёсий вазъиятнинг кескинлашиши боис 3500дан зиёд гўдаклар  ҳаётдан кўз юмиб, 9000 мингдан ортиғи эса турли даражада жароҳат олган. БМТ бош  котиби Антонио Гутурреш қўшимча тариқасида ҳалокатга учраган ва тан жароҳати олиб мажруҳ бўлиб қолган болалар, сўнгги тўрт йилда 82%га ортганини таъкидлаб ўтди.

Изоҳ: Агар Уммат бир жисм бўлса, унда айнан Афғонистон шу жимснинг оғриқли нуқтаси  деб ўйлайман. Зеро бошқа мусулмон ўлкаларда инсонлар оддий яшаш тарзидан имкон қадар фойдаланиб келишган, улар гарчи куфр ҳукмронлиги остида бўлса-да, шу дунё неъматларидан озмунча баҳраманд бўлишмоқда. Аммо Афғонистон эса, дунёнинг барча лаззатларидан узилган, умуман бебаҳра қолган юрт десак муболаға бўлмайди. Афғонистондаги 50 ёшдан паст инсонлар тинчлик, осуда ҳаёт нима эканлигини билмайди. Айтишларича афғонлар, ҳатто улар орасидаги бадавлат фуқаролар ўзининг яшаш жойини баланд кўтармас экан, қурилиш жараёнида уйнинг кенглиги ёки баландлигини умуман эътиборга олишмас экан. Бунга сабаб, минг ҳаракат қилиб яхши ниятлар билан уй қурсанг ҳам барибир кимлардир келиб уни бомбалайди, меҳнатларимиз зое кетади”- дейишар экан.

Исломий олимлар, мужоҳидлар, даъватчилар куфр назарида “террорист” бўлса, ёруғ оламга эндигина кўзини очган  чақалоқларда нима  айб?! Ҳатто ҳайвонлар ҳам болалари хусусида бир-бирларига мурувват кўрсатишади. Бошимизга тинимсиз балолар ёғдираётган  дин душманлари ҳайвондан ҳам баттар экан, яна ўшалардан яхшилик кутиб порлоқ келажак умид қилиб ўтираверамизми?! Раҳмни фақат қалби салим, Худодан қўрққан ва солиҳ бандалар қила олади, чунки уларнинг қалбига Аллоҳнинг Ўзи раҳматидан насиба беради.

 Расулаллоҳ (с.а.в.) Зайд  (р.а.)нинг ўлимидан қаттиқ изтиробга тушдилар, йиғлаб ўтирган Усомани бағрига босдилар ва йиғладилар. Шунда Саъд ибн Убода, “Ё Расулалоҳ! Бу нимаси?” деб сўраган эди, У Зот (с.а.в) – “Бу Ҳабибуллоҳнинг ҳабибига  йиғисидир”- деб жавоб бердилар.

Бугунги кунда кўзларимиздан оққан шашқатор ёшлар, қалбимиздаги оғриқли аламлар, Уммат жимсидаги заҳарли тикондек санчилган куфр иллати бизни ҳолдан тойдиряпти. Биз бирлашишимиш лозим! Бизга Уммат ғамини ўзиникидан устун қўядиган Султон керак.

Мен ҳам бугун 3500 нафар норасида, маъсум, бевақт хазон бўлган 9000 нафар жисми оғриётган афғон болаларим учун йиғладим… .

Сакина

NO COMMENTS