Қирғизистон давлат қарзи 4,5 млрд долларга яқинлашди

0
705

Қирғизистон давлат қарзи 4,5 млрд долларга яқинлашди

 2019-йил 30-июл ҳолатига кўра, Қирғизистон давлат қарзи 4 млрд 454 млн долларга ёки 310 млрд 667 млн сомга етди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар қилди.

 Хабарга кўра, бу миқдорнинг 3 млрд 767 млн доллари ташқи қарз, 686,5 млн доллари ички қарздан иборатдир. Ташқи қарзнинг 2 млрд 181 млн доллари икки томонлама имтиёзли кредитлар. Икки томонлама имтиёзсиз кредитлар 8,35 млн долларга етади. Кўп томонлама имтиёзли кредитлар 1 млрд 529 млн долларни ташкил этса, имтиёзсиз кредитлар 48,55 млн доллардан иборатдир.

 Давлат ташқи қарзининг асосий қисми, Хитойнинг “Эксимбанк”идан олинган, аниқроғи, 1 млрд 701 млн доллар Хитойдан олинган. Хитой бу қарзларни бериш орқали мамлакатда ўз компаниялари иш олиб боришини талаб қилади. Масалан, Бишкекдаги иссиқлик электр марказини қуриш, йўлларни таъмирлашда берилган қарзларни Хитой компаниялари сарфлаган. Бундан ташқари, конларни тадқиқ қилиш ва қазишда хитойлик компаниялар кундан-кунга ортиб бормоқда.

 Кўп томонлама олинган қарзларнинг аввалги сафида Халқаро валюта фонди турибди. Аниқроғи, Қирғизистон ХВФидан 151 млн доллар қарз олган. Халқаро ташкилотлар қарзларни мамлакатда “реформа”ларни амалга ошириш ҳисобига беради. Бундай “реформа”лар орқали валюта фонди ва жаҳон банки солиқларни ошириш, электр энергияси тарифини кўтариш талабларини қўяди.

 Давлат шу тарзда, ўз зиммасига юкланган қарзларини фоизлари билан тўлаш билан бир қаторда уларнинг талабларини ҳам бажаришга мажбур бўлади.

Мумтоз Маворауннахрий          

NO COMMENTS