بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Холис журналистлар, зиёлилар, машҳур кишилар, турли фаолиятдагилар ва жамоатчилик ишларига қайғурувчиларга…
Қадрли биродарлар: Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ:
Вақт ўтмасдан қўзғолонингиз кемасини сақлаб қолинг. Чунки кема ёриғи кенгайиб бормоқда… Шаҳидларингиз қурбонлиги ва тўкилган қонларни Женева, Остона ва Сочидаги сиёсий фоҳишалик ва жиноят бозорларида сотилишидан олдин қутқаринг.
Қандай аҳволга тушиб қолганимиз ва қандай хатарга қолганимиз сизга аён. Агар қиладиган ишимизни билмасак, қоидаларни маҳкам ушламасак, қўзғолонимиз йўналишини тўғриламасак, Роббимиз арқонини маҳкам ушламасак, у Зотнинг буйруғини бажармасак ва шариатини татбиқ қилмасак, бизни қандай келажак кутаётганини кўриб турибсиз.
Кўриб турганингиздек ҳийла ва тил бириктирувлар бизни ҳар томондан ўраб олди ҳамда яқин ва олисдагилар бизга кўппаклардек ташланди. Фарзандларимиз қилаётган ҳар қандай тўғри ва содиқ амалга барҳам бериш учун улар ўлдирилмоқда, кўчириб юборилмоқда ва юртларимиз вайрон қилинмоқда, буларнинг барчаси тил бириктирув ва музокаралар орқали амалга оширилмоқда. Мақсадлари – куфр билан ҳукм юритиш ҳамда аввалда бўлганидек зулм, зўравонлик ва босим билан қийнаш учун бизни яна жинояткор режим қўрғонига қайтаришдир.
Бизнинг бепарволигимиз ва жим қараб туришимиз туфайли шаҳидлар қони сотилишига ва шунча қурбонлар бекор кетишига қараб тураверамизми? Ёки Роббимиз буюрганидек ҳақни айтадиган, уни маҳкам тутадиган, Аллоҳ буюрган маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш вазифасини бажарадиган ҳамда золим, сотқин ва душманлар билан тил бириктирган кишиларни қайтарадиган рижоллардан бўламизми? Агар биз Аллоҳнинг буйруқларини бажарсак, Росулуллоҳ ﷺ хабар берган шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмутталиб билан бир хил мартабага эга бўламиз. Агар жим турсак ва бепарволик қилсак, бизни катта азоб кутмоқда.
Сизлар душманларимиз шаҳар ва қишлоқларимизни нишонга олиб, вайрон қилаётганини ва одамларни қатл қилаётганини кўриб турибсиз. Улар бизни тил бириктирувлар орқали чиқарган қарорлари ва бизга миннат қилишаётган ёлғон хавфсизликларига кўндиришмоқчи. Мана, Остонадаги навбатдаги конференцияда улар буфер зона ва кенг қамровли сулҳ каби илгари қабул қилган келишувларини яна зўрлаб тиқиштиришяпти. Шу орқали холис қўзғолончиларни тор ва чекланган минтақага чеклашиб қўймоқчи. Бу иш уларни йўқ қилиш учун ташланадиган навбатдаги қадамдир.
Биз, яъни ўз аҳлига ёлғон гапирмайдиган Ҳизб ут-Таҳрирдаги биродарларингиз сизга насиҳатгўй биродардек хитоб йўллаймиз. Чунки насиҳатгўй биродар фақат Роббисининг розилиги ва фойдали ишга чақиради.
Биз сизларни зулм ва зўравонлик билан тортиб олинган азму қарорингизни қайтаришингизга чақирамиз. Шунингдек, маъруфга буюриб, мункардан қайтариш вазифасини адо этишга ҳамда келишиш ва тил бириктириш орқали қурбонларимиз ва болаларимиз қонини сотаётган барча кишилар ва золимларни тўхтатишга чақирамиз.
Биз сизларни ва атрофингиздагиларни «Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик» лойиҳасига ёрдам беришга чақирамиз. Чунки биз фақат Халифалик билан азиз бўламиз ва дунёю охиратда муваффақиятга эришамиз. Халифалик бизнинг сафларимизни бирлаштиради ва тарқоқлигимизга чек қўяди. Халифалик бизни ҳақиқий хавфсизликни рўёбга чиқариш ва бизни қийнаётган зулмдан ҳақиқатда озод бўлиш сари бўлган йўналишимизни тўғрилайди. Чунки биз озодликка Американинг қули бўлган минтақавий давлатлар орқали эмас, балки ўз ҳаракатимиз орқали эришамиз…
Душманларимиз бизни йўқ қилиш учун тўпланди. Биз Роббимизнинг арқонини маҳкам тутиш билангина нажот топамиз. Шунингдек, ҳар биримиз ўз вазифасини бажариб, бор кучини ишга солсин ҳамда салтанатимизни қайтариб олиш ва йўлимизни тўғрилаш учун атрофига ўз аҳли ва биродарларини жамласин. Шунингдек, хиёнат конференцияси қарорлари ва ҳалокатли сулҳлар қаршисида мустаҳкам-метин қўрғон бўлиб турайлик ҳамда «қўллаб-қувватловчи» давлатлар кишанларидан озод бўлиб, улар чизган қизил чизиқларни йўқ қилайлик.
Биз сизларни Роббингизни рози қиладиган рижоллар позициясини ушлашга чақирамиз. Шунда сизлар Аллоҳга берган ваъдасида содиқ бўлган Саъд ибн Муоз ва Саъд ибн Убода каби рижолларга айланасиз. Бирортангиз: (Бу иш менга алоқадор эмас, мен бу ишни амалга ошира олмайман), деб айтманг. Чунки иш ўта муҳим, макр ҳийла эса кучлидир. Барчамиз битта кемадамиз, ёки барчамиз ҳалок бўламиз, ёки барчамиз нажот топамиз.
Тоғут низомни ўзгартириб, Ислом бошқарувини тиклаш ҳар бир мусулмонга вожибдир. Аллоҳнинг изни билан кўзланган мақсадга етиб боргунча шу тарзда давом этиш лозим. Йўлнинг ўртасида тўхтаб, ўртача ечим излаш хатодир, акс ҳолда оқибат ёмон бўлади. Миср ва Тунисда рўй берган ишлар биз учун сабоқдир.
Шунинг учун душманларингиз макридан огоҳ бўлинг, уларнинг бундай фитнали конференцияларида чиқарган қарорларини қабул қилманг. Салтанатингизни тортиб олган, қарорларингиздан маҳрум қилган ва сизга ёрдам бериш борасида савдолашаётган кишиларни қўлидан тутиб, тўхтатиб қолинг. Ҳисоб талаб қилувчи кишининг оҳангида уларга «анави режимни ағдариш нима бўлади?», дея дадил савол ташланг. Сизлар биродарларингиз насиҳатига қулоқ тутинг ва Роббингиз хоҳлагандек бўлинг. Чунки ғалаба, ютуқ ва нажот айнан мана шундадир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَجِيبُواْ لِلّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُم لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُواْ أَنَّ اللّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар» [Анфол 24]
Ҳизб ут-Таҳрир Сурия вилояти
22 зул-ҳижжа 1440ҳ
23 август 2019м