Бошқарув кенгашида собиқ режим услубидаги регионал квоталар асосида иш юргизилмоқда

0
625

Бошқарув кенгашида собиқ режим услубидаги регионал квоталар асосида иш юргизилмоқда

Ўтиш даври ҳарбий кенгаши раиси Абдулфаттоҳ Бурҳон сешанба куни кечқурун фуқаро ва ҳарбийлардан иборат бошқарув кенгашини ташкил қилиш тўғрисида конституцион фармон чиқарди. Кенгашга ҳарбийлардан раис Абдулфаттоҳ Бурҳон, Муҳаммад Ҳамадон Доқлу «Хамидати», Шамсиддин Каббоший, Ёсир Ато ва Иброҳим Жобир Каримлар, оддий фуқаролардан эса Ҳасан Муҳаммад Идрис Қози, Содиқ Товур Кофий, Муҳаммад Факкий Сулаймон, Муҳаммад Ҳасан Таойиший, Оиша Мусо Саид ва Ражо Никола Абдулмасиҳлар аъзо бўлишди. Бошқарув кенгаши раиси Абдулфаттоҳ Бурҳон чоршанба куни эрталаб суд тизими раҳбари олдида қасамёд қилди. Шунингдек кенгаш аъзолари шу кун пешин пайти Бурҳон ва суд раиси олдида қасамёд қилишди. Ўзгартириш кучлари бошқарув кенгашидаги вакилларини собиқ режим услубидаги регионал квоталар услубида танлашди. Шунингдек ўн биринчи аъзо сифатида насроний аёлни танлаш бўйича ҳарбийлар билан келишишди.

Конституцион ҳужжатнинг фикрий ва сиёсий манбаси исломий ақида асосида бўлмас экан, табиийки, унинг устига қурилган барча нарсалар Ислом ҳукмларига тўла ва батафсил тескаридир.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари ушбу бошқарув кенгаши тузилишидаги шариатга зид нуқталарни қуйида баён қиламиз:

Биринчидан: Бошқарув кенгаши давлат асосини гавдалантиради, унинг ўн бир шахсдан иборат бўлиши Ислом ҳукмларига зид. Чунки Исломда ҳоким битта, у ҳам бўлса мусулмонлар халифасидир. Халифа бошқарув ва шариат ҳукмларини ижро қилишда Умматнинг вакилидир. Шунингдек, халифа биттадан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«إذا بُوِيعَ لِخَلِيفَتَيْن فَاقْتُلُوا الآخِرَ منهما»

«Агар икки Халифага байъат қилинса иккинчисини ўлдиринглар».

Иккинчидан: Ҳоким халифа бўлиши учун шаръий байъат орқали тикланиши лозим. Чунки Халифалик ҳоким ва Уммат ўртасидаги розилик битимидир. Бошқарув кенгаши аъзолари эса, Уммат томонидан байъат орқали танланмади. Шунинг учун уларнинг бошқарувда туриши шаръан ботилдир.

Учинчидан: Ҳоким ғайримусулмон ёки аёл киши бўлиши мумкин эмас. Халифа бошқарув ишларида ишлаш учун эркак, мусулмон, ақлли, балоғатга етган ва озод киши бўлиши керак. Бошқарув кенгашида икки аёл бўлиб, улардан бири ғайримуслимадир. Шунинг учун бошқарув кенгаши шаръий ҳукмга зиддир. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:

«لَنْ يُفْلِحَ قَوْمٌ وَلَّوْا أَمْرَهُمْ امْرَأَةً»

«Ўз ишини аёл кишига топширган қавм нажот топмайди».

Тўртинчидан: Бошқарув кенгаши эгаллаб турган салтанат чекланган, уларда тўла бошқарув салоҳияти мавжуд эмас. Бу Исломга зид, чунки Исломдаги ҳокимнинг бошқарувда тўла салоҳияти бор ва унга ҳеч ким шерик бўла олмайди. Халифа қуйидаги салоҳиятларга эга:

а)   Халифа Уммат ишларини назорат қилиш учун Китоб ва Суннатдан истинбот қилинган шаръий ҳукмларни табанний қилади. Бу ҳукмларга итоат қилиш вожиб ва унга қарши чиқиш мумкин эмас.

б)   Халифа давлатнинг ички ва ташқи сиёсатидан масъул. У армия қўмондони бўлиб, уруш эълон қилиш, сулҳ ва келишув тузиш салоҳиятига эга.

в)   Халифа чет эл элчиларини қабул қилиш ва қабул қилмаслик ҳамда мусулмон элчиларни тайин қилиш ва бўшатиш салоҳиятига эга.

г)   Халифа муовинлар ва волийларни тайин қилади ва ишдан бўшатади. Улар халифа ва Уммат мажлиси олдида масъулдирлар.

д)   Халифа бош қози ва қозиларни тайин қилади ва ишдан олади. Лекин мазолим қозиси халифа, муовинлар ва бош қозига қарши шикоятларни кўриб чиқаётган пайтда халифа уни ишдан бўшата олмайди. Халифа яна идора мудирлари, армия саркардалари ва вилоят амирларини тайин қилади ва ишдан бўшатади. Уларнинг барчаси халифа олдида масъул, лекин Уммат мажлиси олдида масъул эмас.

е)   Халифа давлат бюджети унга қараб белгиланадиган шаръий ҳукмларни табанний қилади. У яна бюджет бўлимлари ва барча чиқимларни белгилайди. Бу маблағлар киримга алоқадорми ёки чиқимгами фарқи йўқ.

Шунинг учун аҳолиси соф кишилар бўлган ушбу юртдаги мусулмонлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш орқали исломий ҳаётни қайтадан бошлаш учун фаолият қилаётган кишилар билан бирга ҳаракат қилишлари лозим. Токи уларнинг ҳаётлари Аллоҳ буйруғи асосида тўғри бўлсин.

إِنَّمَا كَانَ قَوْلَ الْمُؤْمِنِينَ إِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ أَنْ يَقُولُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

«Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида, мўминларнинг сўзи «эшитдик бўйсундик», (демоқдир). Ана ўшаларгина нажот топгувчилардир» [Нур 51]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими

NO COMMENTS