Қўрқоқларнинг кўзи уйғоқ

743
0

Қўрқоқларнинг кўзи уйғоқ

2019 йил 19 август куни дунёдаги катта армияларнинг олтинчиси бўлмиш Покистон армиясининг бугунги қўмондони генерал Бажванинг ўз мансабида ишлаш муддати уч йилга узайтирилди. Бош вазир эса: «Ушбу қарор минтақадаги бугунги хавфсизлик ҳолатига қараб чиқарилди», деб баёнот берди. Бош вазир тилга олган ҳолат Америка ва Ҳиндистонга ем бўлишдир. Ҳолбуки, кучли мусулмон армиясига етакчилик қиладиган шахс минтақадаги хавфсизликни Аллоҳ ва Росули рози бўладиган йўл билан таъминлайди, босиб олинган Кашмирдаги мусулмонлар чақириғига жавоб беради, Кашмирдаги қаршилик ҳаракатини қуроллантиради ва қуролли кучларни ҳал қилувчи жангда қатнашиши учун у ерга юборади. Ана ўшанда такбирлар садоси остида Сринагарда Халифалик байроғи тикланади. Ўша ғолиб қўмондон орқали биринчи нусрат келади, унинг ортидан эса Ҳиндистон билан бўладиган жангда ғалаба кетидан ғалаба келади. Холис мусулмон қўмондон Афғонистондаги Толибон ҳаракатини салибчи кучлар билан музокара тузоғига тушиб қолишдан огоҳлантириши лозим. Зеро, ушбу салибчи кучлар Бажва билан Америка ҳарбий кучлари минтақада қолиши тўғрисида сиёсий иттифоқ тузган.

Мусулмон қўмондон Аллоҳнинг динига бўлган нусрат рўёбга чиқиши учун Афғонистон Толибон ҳаракатини тўла куч билан жиҳодни давом эттиришига қизиқтириши керак. Тақводор қўмондон одамларни Халқаро Валюта Фонди ва кофир капитализм қояси остида қийнаётган демократия «асосчиларининг ёрдами»га чек қўяди. Шунингдек, Аллоҳ юборган ҳукмлар билан бошқаришга ёрдам беради. Ана ўшанда одамлар Покистондек соф юртда Аллоҳ ризқ қилиб берган турли неъматлардан баҳраманд бўладилар.

Шунинг учун биз Уммат арслонларига етакчилик қилишга лойиқ бўлган етакчига муҳтожмиз. Бундан озроғига рози бўлсак, ўзимизни балога гирифтор қилган бўламиз. Чунки Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«إِذَا وُسِّدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ»

«Агар иш ўз эгасидан бошқасига топширилса қиёматни кутавер». Бухорий ривояти.

Эй Покистон армиясидаги сара кишилар! Ҳақиқий қўмондон Холид ибн Валид ўлим тўшагида ётар экан, шундай деган эди: «Юздан ортиқ жангларда бўлдим, баданимда қилич, найза ёки камон ўқи тегмаган жой қолмади. Афсуски туя ўлгани каби тўшагимда, бурним ерга ишқалиб ўлмоқдаман, лекин қўрқоқлар кўзи уйғоқдир». Эй Аллоҳ қиличининг авлодлари! Буюк Исломий Уммат динига ёрдам беринг, холис фаолият қилаётганларга нусрат беринг. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик лойиҳаси соҳиблари бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам беринг. Ана ўшанда сизларни етаклашга лойиқ бўлган ҳамда нусрат ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш сари сизни етаклайдиган солиҳ қўмондонлар сийратини такрорлаймиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here