Норвегиядаги масжидга бўлган ҳужум: Мусулмонларга қарши нафрат ёйилишидан Ғарб ҳукуматлари жавобгардир
Кекса ёшдаги икки мусулмон ибодат қилаётган мусулмонларни ўлдирмоқчи бўлган қўрқоқни тўхтатиб юксак қаҳрамонлик кўрсатишди. Ушбу воқеа 2019 йил 10 август шанба куни Норвегиянинг Баум шаҳрида рўй берди.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир Скандинавия аъзолари қуйидагиларни таъкидлаймиз:
- Аввало кекса ёшдаги икки мусулмоннинг муборак арафа кунида амалга оширган ажойиб қаҳрамонлигига тасанно айтамиз. Аллоҳ Таолодан уларни тезроқ соғайиб кетиши, уларга кўп яхшиликлар ато этиши ҳамда уларнинг дунё ва охиратда даражаларини кўтаришини сўраймиз.
- Яна қайта таъкидлаш лозимки, Ғарб ҳукуматлари, сиёсатчилари ва ахборот воситалари томонидан Исломга қарши ғаразли хабарларнинг давомий тарқатилиши масжиддаги ўқ отишга ундади. Ғарб бачадонидан туғилган экстремистик ваҳшийлик мусулмонларга қарши чиқарилган алоҳида қонунлар, репрессив сиёсатлар ва нафрат қўзғатувчи хитоблардан куч олмоқда. Ғарб давлатларининг барчаси, шу жумладан Скандинавия давлатларининг ҳукуматлари айнан мана шу сиёсатни қўлламоқда. Улар мусулмонларни таъқиб қилиш ва улар устидан ҳукмронлик қилиш учун ўз мабдаларини ишга солишмоқда.
- Шунинг учун Ғарбда оммалашиб кетган ва табиий ишга айланган мусулмонларга қарши нафратдан Ғарб ҳукуматлари ва ахборот воситалари жавобгардир. Сиёсий партиялар мусулмон муҳожирлар томонидан бўладиган «Жанг» ва Европа фуқароларининг «Ўрнини эгаллаш» каби ташвиқотларни қонунийлаштиришга чақирмоқда. Ғарб давлатларида 18 йилдан бери Исломга қарши сиёсат ва ташвиқот орқали Андерс Брейвик каби шахслар намуна сифатида кўрсатилмоқда. Бу нусха ўзини Крайстчерч салибчи террористик ташкилоти аъзоси сифатида таништирган шахсдир. Ғарб хавфсизлик органлари эса ўнг экстремистик доираларидан кўз юммоқда. Натижада улар тараққий этиб, ўз тармоқларини бошқа давлатларга ёймоқда.
- Бундан ташқари террорчи ўнг қанот билан ажралиб турувчи нафрат ва адоват Ғарбдаги нодир кўриниш эмас. Балки бу ерда Ғарб ҳарбий кучларининг Ироқ ва Афғонистонда амалга ошираётган ишлари ҳамда тинч фуқароларини қириши ва шаҳарларни вайрон қилиши ҳам бор.
- Мулоҳаза қилиш лозим бўлган яна бир муҳим жиҳати шуки, Дания сиёсатчилари сукут сақласаларда аломатлар ёрқин кўриниб турибди. Чунки Норвегиядаги жиноятдан ташқари мусулмонларга нисбатан нафратланиш мавжудлиги айтилмасада сезилиб турибди.
- Бу ҳолат Европа тарихидаги одатий йўналишдир. Чунки фашизм режимлари хотираларда тирикдир. Бу эса, Ғарб ўзига жалб этган мабдаий инқирознинг кучли ифодасидир. Ғарб давлатлари сиёсатида миллатчилик, ирқчилик ва Исломга қарши нафрат яққол кўзга ташланади.
- Демак Ғарб давлатлари ва ахборот воситалари ушбу юртлардаги мусулмонларга бўлаётган хатардан маънавий ва сиёсий жиҳатдан жавобгардир. Шунинг учун улар мусулмонларга қарши нафрат туйғуларини пайдо қилиш орқали экстремизмни қўзғаш ва жамиятларини қутблаштиришдан тўхтатилиши лозим. Чунки бу жиноят ва зўравонликка олиб боради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Скандинавиядаги матбуот бўлими