Америка ўзининг малайларини – улар орқали ўз мақсадларини амалга ошириб бўлгач – данак каби туфлаб ташлайди
Хўш, бундан ибрат оладиларми
АҚШ маъмурияти 2019 йил 14 август чоршанба куни Суданнинг собиқ разведка идораси раиси Салоҳ Абдуллоҳ (Қуш)ни Америкага киришини ман этувчи қарор қабул қилди. Ташқи ишлар вазири Майк Помпео вазирлик сайтида тарқатган баёнотида Америка Қушни «Инсон ҳуқуқлари қўпол тарзда» бузилишига алоқадор бўлгани учун ушбу қарорни қабул қилганини айтди. Судан минбари сайтида тарқалган хабарда шундай иборалар келган: (Эътиборли жиҳати шуки, Қуш 2018 йил разведка ва хавфсизлик идораси раиси бўлиб ишлаган пайтда, Майк Помпео МРБ раиси эди. Лекин бу Қушга ёрдам бермади. Айниқса, Американинг миллий манфаатига зид бўлмаса бу борада ташқи ишлар вазири истисно қилиш ҳуқуқига эга эди).
Американинг асл башараси мана шудир. Ҳизб ут-Таҳрир мусулмонларни унинг ҳийласидан доим огоҳлантириб келмоқда. Қуш Исломга қарши кураш борасида Америкага катта хизмат қилган эди. Лекин бу ишлар уни на қутқарди, на шаънини оширди ва на қадрини зиёда қилди. Вашингтон Таймс газетаси 2016 йил 18 майда «Судан террорга қарши кураш орқали Америка хайрихоҳлигига эришмоқда» номли мақола чоп этган эди. Мақолада келтирилишича, Суданнинг Америкадаги элчиси Муовия Усмон Холид газета мухбири билан бўлган учрашувда Судан давлати Америка хавфсизлик идорасига муҳим маълумотларни топширганини айтган… Судан разведка идораси масъуллари Африка миқёсида террорга қарши курашдаги амалиётларни бажаришда француз, италян ва америкалик шериклари билан ҳамкорлик қилишган.. Шунингдек, Судан олам миқёсида террорга қарши курашда Американинг ишончли шериги ҳисобланади. (Ал-Жазира нет).
Америка шуларнинг барчасига қарамасдан, малайларини ахлат қутисига ташлагандек, хорлаб, йўлнинг ўртасида ташлаб кетаверади. Малайлар Америка учун ўз юртларида имкониятлар яратиб бергани ҳамда Аллоҳ, Расули ва Умматига хиёнат қилганига қарамай, уларга ҳеч ким қайғурмайди. Башир режими Америка фойдасига ва унга алданиб амалга оширган жиноятларини тан олган. Ушбу жиноятлар туфайли Башир режими одамларнинг ғазабига учраган пайтда ҳам Америка улардан янада кўпроқ хоинлик қилишларини талаб қилди. Натижада улар қулаб, ўрнига бошқалар келди.
Судан ташқи ишлар вазири Дардирий 2018 йил 22 ноябр Франс 24 канали билан бўлган суҳбатда шундай деган эди: «Судан давлати минтақадаги энг катта ва оғир масалани, яъни Жанубий Судан масаласини ҳал қилишда Америкага ёрдам берди». Суданнинг яна бир ташқи ишлар вазири Иброҳим Ғандур 2017 йил 13 апрел пайшанба куни (Жанубни бўлиш тил бириктирув асосида амалга оширилган бўлиб, биз уни қабул қилган эдик) деган эди. Президент Башир 2017 йил 25 ноябр шанба куни «Спутник» сайти билан бўлган суҳбатда шундай деган эди: «Американинг Суданга бўлган босими ва тил бириктируви каттадир. Америка Дарфур ва Жанубий Судан муаммоларида ёрдам берди ва қўллаб-қувватлади. Америка босими билан Жанубий Судан бўлинди. Бу бўлиниш Америка босими ва тил бириктируви билан амалга ошди. Суданни вайрон қилиш ва бешта давлатга бўлиб юбориш режаси бор…).
Биз Ҳизб ут-Таҳрир Судан вилояти аъзолари Америка буйруқларига эргашиш ҳамда унинг юрт ва одамларга қарши хатарли режаларини амалга ошириш хатаридан кўп огоҳлантириб келганмиз. Шунингдек, бу ишлар Аллоҳнинг буйруқларига қарши чиқиш деб айтганмиз.
إِنَّ الْكَافِرِينَ كَانُواْ لَكُمْ عَدُوّاً مُّبِيناً
«Албатта кофирлар сизларга очиқ душман бўлган кимсалардир» [Нур 55]
Шундай экан, Америка, Европа ва Россия каби мустамлакачиларга боғланган сиёсатчилар бундан қачон сабоқ оладилар ва қачон тўғри йўлни тутадилар? Қачон улар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни тиклаш учун фаолият қилаётган холис биродарлари билан бирлашадилар? Зеро, Халифаликкина мусулмонлар юртларидаги кофирлар нуфузига барҳам беради. Шунингдек Халифалик барча ширклардан пок Аллоҳнинг ваъдаси ва Росулининг хушхабаридир.
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди» [Нур 55]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги матбуот бўлими