Малайзиянинг Сабоҳ вилоятида Ҳизб ут-Таҳрирга туҳмат қилинди

0
540

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Малайзиянинг Сабоҳ вилоятида Ҳизб ут-Таҳрирга туҳмат қилинди

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Малайзиядаги расмий нотиғи

Устоз Абдулҳаким Усмон

Сабоҳ вилояти Малайзияда Ҳизб ут-Таҳрирга қарши ёлғон фатво чиқарилган вилоятлардан иккинчиси бўлди. Бундан олдин Селангор вилоятида шундай фатво чиқарилган эди. 2017 йил 7 сентябрда чиқарилган фатво Селангор фатвоси билан бир хил, ҳатто абзац ва нуқталари ҳам ўзгартирилмаган «копия»си бўлди. Ҳизбга қарши туҳмат, уйдирма ва ёлғонлар билан тўлиб-тошган 7 сентябрдаги бу фатвога 2017 йил 8 ноябрда эътироз рисоласи нашр қилиш билан раддия берилиб, 13 ноябр куни Сабоҳ вилояти муфтисига берилган эди. Таъкидлаш жоизки, муфтий ҳазратларининг ҳам, муфтиётнинг ҳам, вилоят фатволар кенгашининг ҳам рисолага жавоб бериш қўлидан келмаган ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг иродаси ила, ҳануз жавоб беролмаяптилар.

Адашган мазҳаблар билан боғлиқ ўша фатвога ва Сабоҳ вилояти томонидан чиқарилган бошқа туҳмат фатволарга асосланиб, қонун ва вилоят маҳаллий ишлари бўйича вазир Идий Мухтор – Сабоҳда 2017 йилдан бери 25та адашган мазҳаблар бор, деди. Бу сўзларни у яқинда 2019 йил 6 августда вилоят қонунчилиги кенгашининг қонун лойиҳасига ўзгартириш киритиш йиғини чоғида айтди. Шунингдек, ўша мазҳаблар ичида Миллати Иброҳим, Ҳизб ут-Таҳрир ва Шиа ҳам борки, улар раҳбарларимиз ва ҳукуматимизга қарши урушни ўзида мужассамлаган экстремистик ғояларга эга. Улар бизнинг раҳбарлар уларнинг фикрларига имон келтирмаганлари ёки уларнинг таълимотларига юрмаётганлари сабабли уларга қарши чиқишяпти. У яна бундай деди: «Адашган, айниқса, мана шундай экстремистик таълимотларнинг борлиги нафақат мусулмонлар, балки бошқа дин ва миллат вакиллари тинчлигига ҳам раҳна солишдан бошқа нарсани келтириб чиқармайди».

Вилоят қонунчилиги кенгаши аъзолари жиноят тўғрисидаги 1995 йилги қонунга ўзгартиш киритиш ҳамда Ислом ва аҳли сунна вал жамоа таъриф-қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонунни бир овоздан тасдиқлашди. Шу билан бирга, Ислом шариатига ёки давлатда татбиқ қилинаётган бирор фатвога зид келувчи дарслар ёки мазҳаблар ёхуд тадбирлар учун дарралаш жазоси қўллаш тўғрисидаги қонун ҳам бир овоздан тасдиқланди.

Адашган таълимотларга эга, дея Ҳизб ут-Таҳрир номини қора қилишдан ташқари, Сабоҳ вилояти фатвосида «Ҳизб ут-Таҳрир ҳукумат, парламент ва уламоларни кофир, деб ҳисоблайди, улар куфр тузумини қабул қилишгани учун уларга қарши урушга чақиради», дейилди. Ҳизбни бадном қилишга қаратилган айни ёлғон фатвони, ҳозирда – бу сафар ҳам ҳам мутлақо текшириш ва ўрганишсиз – вилоят қонунчилик кенгашига тақдим қилишга тайёрлашяпти! Қандай қилиб давлат кенгаши аъзолари бу фатвони текширмай тасдиқлашаркин?! Афтидан, улар масала Ҳизб ут-Таҳрир ҳақида бўлса ақлларини, фикру фаросатларини йўқотиб қўйишаётган кўринади. Ахир, Ҳизбнинг бирор фикрини ўрганишганмикин? Йўқ, ўрганишмаган албатта. Вилоятда ёки дунёнинг бирор ерида Ҳизб ут-Таҳрирнинг куфр тузумини татбиқ қилишган ҳукмдорларни «кофир», деганини эшитишганмикин?! Ҳизб ут-Таҳрирнинг бирор ҳукмдорга ёки ҳукуматга қарши уруш қилганини гувоҳи бўлишганмикин?! Ҳизб 1953 йил ташкил топиб, тўқсонинчи йиллар охирида Малайзияга кириб келгандан буён унинг қўли билан бир топчи қоннинг тўкилганини кўришганмикин?! Шунчалик ҳам каззоб бўлишадими булар?!!

Давлатнинг Сабоҳ вилоятидаги кенгаши аъзолари даъвосича, Ҳизб ут-Таҳрир нафақат мусулмонларга, балки бошқа одамларга ҳам салбий таъсир кўрсатар эмиш. Агар бу кимсаларнинг кўзи очиқ бўлганда эди, Ҳизбнинг кўплаб Уммат ёшларини уйғотиш ҳамда ҳаётдан кўзланган мақсадни ўргатиш орқали жаҳолатдан қутқараётганини кўрган бўлардилар. Шунингдек, Ҳизбнинг ёшларни Ислом билан маърифатлаб, бузуқ ахлоқларини ўнглаш орқали Аллоҳ Субҳанаҳуга итоат қилувчи авлодга айлантираётганига, Қуръондан битта сўзни ҳам билмайдиган ёшлардан Қуръон посбонлари етиштираётганига, Ғарбнинг куфр идеологиясидан Исломнинг ҳаётий йўл сифатидаги тариқатига олиб чиқаётганига гувоҳ бўлишарди. Уларда кўз бўлганда эди, Ҳизб ут-Таҳрир ёшларининг, айниқса, Сабоҳ вилоятидаги ҳизбийларнинг жамиятда кўплаб эзгу ишлар ва тадбирлар ўтказаётганларини, вилоятдаги мусулмон бўлмаган кишиларнинг Ҳизб аъзолари билан суҳбатлашиш ортидан Исломни қабул қилишаётганини кўришган бўлур эди.

Вилоят кенгаши аъзолари Ҳизб ут-Таҳрирни жамиятга салбий таъсир келтиришда айблашар экан, бу билан худди осмонга тупурган одамнинг ишини қилишаётганини билишмаяпти. Зеро, ким осмонга тупурса, тупуги ўзининг юзига келиб тушади! Сабоҳ вилояти аҳли яхши биладилар: уларнинг бойликларини тортиб олиб, ўз чўнтакларига ураётганлар кимлар эканини, яшаш турмуш тарзини оғирлаштирганлар кимлар эканини, таълим ва тараққиёт соҳасида ўнлаб йиллардан бери қолоқлик келтириб чиқарганлар кимларлигини, Сабоҳ вилояти Малайзиядаги энг бой вилоятлардан бири бўла туриб, унинг аҳолиси энг камбағал аҳоли эканини яхши биладилар. Шу билан бирга, бу аҳолига кимлар салбий таъкир ўтказаётганини ҳам яхши тушунадилар! Бу вилоят кенгаши аъзолари бировларнинг юзига қора чоплашдан олдин ойнага боқиб, ўз башараларини кўрсалар, яхши бўларди!

Хуллас калом, Малайзия давлатининг Сабоҳ вилояти кенгаши аъзолари Ҳизб ут-Таҳрирга қарши туҳматларнинг ҳеч қандай яхшилик келтирмаслигини, нафақат бу дунёда, балки охиратда ҳам ёмонлик келтириб чиқаришини тушунишолмади!

Роя газетасининг 2019 йил 28 август чоршанба кунги 249-сонидан

NO COMMENTS