Кашмир аҳли Исломий Умматнинг ажралмас қисмидир, Кашмир масаласи ҳам Ҳиндистоннинг «ички масала»си эмас
Кашмирни мушрик ҳиндлар босқинчилигидан озод қилиш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш фаолиятига қўшилинг
Ҳизб ут-Таҳрир Бангладеш вилояти 2019 йил 23 август жума намозидан кейин Дакка ва Читтагонг шаҳарларидаги турли масжидларда намойишлар ўтказди. Бу намойишлар Кашмир масаласини Ҳиндистоннинг «ички масала»си деб даъво қилаётган Ҳасина режимининг позициясига қарши ўтказилди. Ушбу режим одамларни Кашмирдаги мусулмон биродарларига ҳамдардлик қилиб Ҳиндистонга қарши намойиш қилишдан ва нафратини ифодалашдан қайтариш учун уларни қўрқитмоқда. Намойишларда сўзга чиққанлар хоин мусулмон ҳокимларнинг бепарволиги туфайли Кашмирдаги мусулмонлар қийналаётгани ҳақида гапирдилар. Шунингдек, Ҳиндистоннинг Кашмирни тўла эгаллагани ва уни Ҳиндистон қитъасидаги иккинчи Фаластинга айлантиргани ҳақида эълон қилишига хоин мусулмон ҳокимларнинг бепарволиги туртки бўлганини айтиб ўтдилар. Ҳиндистон конституциясидаги 370 модда бекор қилинганидан кейин, қонхўр Моди ҳукумати Кашмирни ўлим водийсига айлантирди. Чунки Моди ҳукумати у ерга катта сондаги армияни юборди, у ерга саёҳат қилишни ман қилди, телефон ва интернет алоқаларини узиб қўйди. Шундан бери босиб олинган Кашмирда мусулмонларга нисбатан шафқатсиз босим давом этмоқда. Ҳиндистон армияси одамларни ҳибсга олиш учун уйларига бостириб кирмоқда ва одамлар тўпланиб турган жойларга ўқ отилмоқда. Жароҳатланганлар шифохонада ҳибсга олинишидан қўрқиб, даволангани бора олмаяпти.
Бошқа жиҳатдан эса, хоин Ҳасина режими Кашмир мусулмонларини масхара қиляпти. Чунки у Кашмирдаги мусулмонларни Ҳиндистон босқинчилигидан озод қилиш учун у ерга ҳарбийларни юбориш ўрнига Ҳиндистон ташқи ишлар вазирини Бангладешда дўстона кутиб олди. Ҳасина режими мушрик хўжайинларини рози қилиш учун Кашмир масаласини Ҳиндистоннинг «ички масала»си деб айтар экан хоинлиги янада ортди. Бундан ташқари бу режим Бангладеш аҳлини Кашмирнинг мусулмон аҳлига ҳамдардлик билдириб, Ҳиндистонга қарши намойиш қилиш ва нафратини ифодалашдан қайтарди. Ҳасина режими бу билан Аллоҳ Таолонинг қуйидаги
وَإِنِ اسْتَنْصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ
«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]
буйруғига қарши чиқди.
Намойишларда нотиқлар шундай сўзларни айтишди: Эй мусулмонлар! Кашмир аҳли исломий Умматнинг ажралмас бир қисмидир. Кашмир масаласи Ҳиндистоннинг «ички масала»си эмас. Росулуллоҳ ﷺ айтганлар:
«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»
«Мўминлар дўстлик, биродарлик ва раҳм шафқатда битта жасадга ўхшайди, чунки жасаддаги бир аъзо шикастланса қолган аъзоларда бедорлик ва иситмани пайдо қилади». Муслим ривояти. Кашмир, Фаластин, Мьянма ва бошқа жойлар масаласи Исломий Уммат масаласидир. Исломий юртларнинг қайсидир бир жойида мусулмоннинг азоб чекиши Умматнинг барчасига азоб беради. Исломий ақидага бўлган имонимиз бизга Кашмирдаги мусулмонларни ҳимоя қилиш масъулиятини юклайди. Биз оламнинг барча жойларидаги мазлум мусулмонларнинг муаммоларини ечишда улар бирга бўлишимиз лозим.
Кашмирга келган офат Уммат учун холис етакчилик, яъни рошид Халифаликнинг йўқлиги натижасидир. Кашмир Ҳиндистон конституциясининг 370 моддаси бекор қилинганидан кейин Ҳиндистонга бўйсунмади, балки у араб ва ажам хоинларининг ёрдами билан мустамлакачи душманлар 1924 йил 3 мартда Усмоний Халифаликни парчалаганидан кейин қулади. Мустамлакачи бизни 50дан ортиқ миллий давлатларга бўлиб юборди ва ўз малайларини устимизга ҳоким қилиб тайинлади ҳамда ўзлари чиқарган куфр низомини татбиқ қилишди. Натижада биз заифҳол кишиларга айланиб қолдик, на бизни ҳимоя қиладиган ҳимоячи бор, на одил имом. Шундан сўнг улар юртларимизни мустамлака қилишди ва ваҳший ҳайвонлар ўз ўлжасига ташланганидек бизга ташланишди. Оламнинг барча жойидаги, шу жумладан Кашмирдаги мусулмонларга нисбатан адовати кучайди.
Нотиқлар яна шу сўзларни айтишди: Эй мусулмонлар! БМТ ва Исломий конференция ташкилоти мустамлакачининг қуролларидир. Улар учун муаммоларимизнинг қизиғи йўқ. Аллоҳнинг изни билан яқинда тикланажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик Кашмир ва бошқа исломий юртларни озод қилиш учун қўшин юборади. Савбон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«عِصَابَتَانِ مِنْ أُمَّتِي أَحْرَزَهُمَا اللَّهُ مِنْ النَّارِ عِصَابَةٌ تَغْزُو الْهِنْدَ وَعِصَابَةٌ تَكُونُ مَعَ عِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ عَلَيْهِمَا السَّلَام»
«Аллоҳ Таоло Умматимдан бўлган икки гуруҳни дўзахдан озод қилди. Бири Ҳиндистонга қарши жанг қилган гуруҳ иккинчиси Исо ибн Марям алайҳиссалом билан бирга бўлган гуруҳ». Аҳмад ва Насоий ривояти.
Нотиқлар ўз сўзларини одамлардан Ҳизб ут-Таҳрирга қўшилиш ва Кашмирни Ҳиндистондан озод қиладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш учун фикрий ва сиёсий кураш олиб боришни талаб қилиш билан якунлашди. Биз мусулмонларга зулм қилаётган, ўз ерларида туриб уларга босим бераётган ва Ҳиндистонни минтақа устидан ҳукмрон бўлиши учун мустамлакачи хўжайинлари билан бирга фаолият қилаётган ушбу малай режимдан яхшилик кутмаслигимиз лозим. Ғарб ва Ҳиндистон малайи бўлмиш Ҳасина режимини қулатиш вақти келди. Биз аввалдаги каби кучли бўлишимиз ҳамда Кашмир, Фаластин, Аракан ва бошқа босиб олинган исломий юртларни озод қилишимиз учун уларни мусулмонлар қалқонини қайтаришга даъват қилишимиз лозим. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«وَإِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Бангладешдаги матбуот бўлими