بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жазоирда миллий диалог ечимми ёки кўзбўямачилик?!
Абу Ҳамза Хутвоний
Ўтган ҳафта Жазоир президентлиги вазифасини бажарувчи Абдулқодир ибн Солиҳ халқнинг ўзгариш талабларини жиловлаб олиш мақсадида навбатдаги сиёсий ҳийлани амалга оширишга киришди. У миллий диалог учун янги ташаббус билан чиқди. Бу ташаббус «миллий шахслар» рўйхати борасида маслаҳатлар ўтказишни тақозо қилади. Зеро бу рўйхатдагилар ана шу миллий диалог, деган нарсага етакчилик қилишади. Бу билан бутун юртни ўз домига тортган сиёсий кризисдан чиқишни ҳамда Жазоирни бир оз барқарорликка олиб боради дея кўрилган сиёсий ечимга эришишни кўзлашган. Ибн Солиҳ «Президентлик сайлови ягона реал ва маъқул демократик ечим бўлиб қолмоқда. Давлатимиз миллий диалог орқали барча талаб қилинган шартларни кафолатлайди», деди. Бутун жазоирликларни ўзининг ташаббусини қабул қилишга чақирар экан, бу ташаббусда «барча шахсий ва партиявий манфаатлар кўтарилажаги»ни таъкидлади. Маслаҳат аъзоларига мувофиқлашувчи ростгўй миллий шахсларни танлаш ихтиёрини беришини, бу шахслар якдил миллий форумни назорат қилиб боражакларини, сайловларни ҳукумат ва ҳарбий муассасанинг маъмурий аралашувидан холи равишда ўтиши учун мустақил олий комиссия тузилишига бош-қош бўлишини даъво қилди.
Хўш, аслида бу қандай диалог ўзи? Унга ишонса бўладими? Қўзғолон талабларини қондиришга қодирми? Ёки у қўзғолон талабларини жиловлаб олишга уринишдан бошқа нарсани билмайдими?! Айни ташаббус қай даражада муваффақият қозона олади? Қолаверса, Жазоирда сурункали давом этаётган бошқарув кризисига чек қўйиш унга насиб қиладими?
Бу ташаббусни татбиқ қилиш учун диалогнинг янги босқичи бошланади, бу босқич шундай босқички, унда ҳокимиятга ғоят ўч партиялар, мансаб курсиларига ҳар қанча қимматга тушса ҳам ўтиришга чиранувчи сиёсий «шахс»лар билан бирга ҳаракат қилинади.
Эълон этилишича, ташаббус Жазоирдаги оғир сиёсий кризисни ҳал этишга қаратилган бўлиб, унда мустақил, дея даъво қилинган 500 нафар шахс қатнашади. Улар турли сиёсий кучлардан иборат, жумладан, мухолафат партиялари, адлия вакиллари, талабалар ташкилотлари, «фуқаролик жамияти»даги фаоллар каби. Улар ичида кўзга ташланувчи асосий фигуралар бор, масалан, собиқ ҳукумат раиси, ҳозирда Ҳуррият Ёшлари партиясига раиси Али ибн Флис, Тинчлик Жамияти ҳаракати раиси Абдураззоқ Муқри, Адолат ва Ривожланиш Фронти партияси раиси Абдуллоҳ Жобуллоҳ, Янги Авлод партияси раиси Абдулқодир ибн Қарина, Зиёлилар Ҳаракати клубининг матбуот котиби Аммор Жайдал кабилар.
Ташаббуснинг асоси бўлган ушбу диалог миллий диалог клуби, деган дастак остида ўтказилади. Чунки ундан олдин икки ташаббус омадсизликка учради. Иккаласини ҳам Ибн Солиҳ мумкин қадар тезроқ президентлик сайловини ўтказиш учун ўтган ойлар давомида таклиф қилган. Чунки шу вақтга қадар конституцион кенгаш 4 июлга белгиланган сайловни бекор қилишга мажбур бўлди. Чунки уни қўзғолон йўққа чиқарди.
«Барча эркин ва шаффоф сайловга боришга рози», деган шиор остида форум иш бошлади. Форумни собиқ вазир Абдулазиз Раҳобий бошқариб, «анжуманимиз қатнашчилари сайлов ва унинг мустақиллигини таъминлаш учун миллий ҳайъат тузиш масаласини муҳокама қиладилар», деди. У яна «Бу форумнинг мақсади, кенг қамровли мулоқот учун халқ билан ҳокимиятга замин бўлувчи сиёсий ташаббусни ташкил қилиш» эканини таъкидлади. Форум қатнашчилари айни миллий диалог форуми халқ ҳаракатининг барча талабларини, хусусан, Бутефлика режимидаги барча эски раҳбарларни кетишига оид талабларни қўллаб-қувватлаш учун тузилганини иддао қилишди.
Ҳар қандай зийрак сиёсий инсон учун яққол кўриниб турган нарса шуки, диалог қатнашчиларининг аксари, ўлган Бутефлика режимининг бир бўлаги бўлган «миллий» ва «исломий» партияларни ташкил қилади. Ҳаммалари «президентлик сайловларини эркин ва шаффоф ўтишини кафолатловчи ваколат ҳукумати тузилишини ҳамда эски режим давридаги коррупцияга аралашган барча раҳбарларнинг ишдан ҳайдалиши»ни талаб қилишди. Ўзларини қўзғолон ва унинг талаблари тарафдорлари эканликларини даъво қилишди. Уларга кўра, форум маслаҳатчиларининг якуний тавсиялари бўйича, айнан қўзғолон талабларини таъкиди сифатида, Нуриддин Бадавий ҳукумати тарқатилишини талаб қилиш лозим, унинг ўрнига улар даъво қилган қобилиятли ҳукумат тузиш керак, шунингдек, президентлик сайловлари ўтказилиши учун бугунги кризисни жиловлаш ҳуқуқи фақат мана шу ҳукуматга берилиши шарт. Халқ Ҳаракатининг ялтоқлиги қўзиб, Жазоир диалог гуруҳи мувофиқлаштирувчиси Карим Юнус ҳам бир нималарни таъкидлади. У – айни ҳаракат маҳбусларини озод этиш, хавфсизлик кучларининг тинч намойишлар характерини ҳурмат қилиши, намойишчиларга зўравонлик ишлатишнинг ҳар қандай турига чек қўйиш, буларнинг ҳаммаси барча томонлар келишиб олган қатор талаблар жумласидан эканини билдирди.
Шундай қилиб, форум қатнашчилари президент вазифасини бажарувчи Абдулқодир ибн Солиҳ маърузасида айтилган нарсаларни қўллаб-қувватлашга қарор қилишди. Улар «диалогни бошқариш ҳайъати»ни тузишга ҳамда президентлик сайловларини эълон қилиш ҳуқуқига эга мустақил миллий ҳайъат тузиш зарурлигига келишиб олишди. Уларнинг даъвоси бўйича, ушбу миллий диалогнинг айни йўли президентлик вазифасини бажарувчи Ибн Солиҳ ташаббусига эмас, балки сиёсий ислоҳотларни талаб қилаётган оммавий норозилик намойишларига ҳақиқий маънода жавоб беради.
Шубҳасиз, бу диалог на қўзғолонни тамсил этади ва на қўзғолончиларни. Чунки ундаги қатнашувчилар, айнан эски режимни сақлаб қолишга ҳисса қўшганлардир. Ҳатто улар орасида собиқ ҳукумат раиси Али ибн Флис каби Бутефлика режими тарафдорлари ҳамда ўша режимни ҳамон қўллаб-қувватлаётган вазирлар ва раҳбарлар бор. Бинобарин, диалог ўз ишончини йўқотмоқда ва унда эски режимнинг ҳамма башараларидан қутулиш истаги йўқ. Бундан ташқари, Тинчлик Жамияти ҳаракати раиси Абдураззоқ Муқри, Адолат ва Ривожланиш Фронти партияси раиси Абдуллоҳ Жобуллоҳ каби Бутефликанинг мунофиқ шерикларининг номи, айни диалогдаги номларнинг асосий қисмини ташкил қилади.
Уларнинг қўзғолон тўлқинини жиловлаб олишаётганига келсак, албатта, бу залолатга етакловчи нопок сиёсий ҳаракатдир. Мақсадлари, арзимас таъмирлаш ишларини қилиб, аслида, давлат режимини собиқ инглизлар тарафдори бўлган ва Британия билан унинг одамларининг ҳукуматдаги таъсирини кафолатлайдиган режим сифатида сақлаб қолишдир.
Франция одамларини ишдан олинишига келсак, буни инглизлар одамлари босими остида Франция тўлаётган бадал, дейиш мумкин. Чунки Британия францияпараст генераллардан иборат сиёсатчиларни – уларнинг заифликлари кўриниб, қилган ишлари қўзғолон қаршисида фош бўлиб қолганликлари сабабли – қурбон қилди. Демак, Британия одамлари халқнинг қонхўр Фаранция одамларини ёмон кўришидан фойдаланган ҳолда, ҳокимиятни якка ўзлари монополия қилиб олишди. Масалан, жазоирлик журналистлардан бири бундай деди: «Ҳамма шуни яхши биладики, халқ ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидаги қонли даврини унутгани йўқ. Ўшалар Франция зобитлари бўлиб, бу жазоирликлар энг кўп ёмон кўрган гуруҳдир ва уларнинг тўқсонинчи йилларда давлат бўғинларига яккаҳокимлик қилишгани ҳаммага аён».
Хуллас, бу диалог қўзғолонга қарши тил бириктираётган ва ҳокимиятни ўзлаштиришни истаётган, яккаҳокимлик билан юртдаги инглизлар нуфузини тоабад сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган малай сиёсий кучлар диологидир. Бундай диалог албатта заволга юз тутади. Шунинг учун биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари қўзғолон етакчилари ва куч-қувват аҳлидан ҳақиқий ўзгариш лойиҳасини қабул қилишни илтимос қиламиз. Ушбу ягона буюк исломий лойиҳагина мустамлакачи Ғарб нуфузидан қутилишни кафолатлайди ҳамда бутун оламга татигулик Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали инсонларга Ислом аҳкомлари ва адолатини татбиқ этади.
Роя газетасидан олинди