بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти «Сурия учун ғазаб» номли намойиш ўтказди
Жума намозидан сўнг Шимолий Идлиб яқинидаги Атма жамлоғида Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти «Сурия учун ғазаб» номли намойиш ўтказди. Ундаги плакатлар орқали қўзғолон аҳлига мурожаат қилиниб, «Сиз қўзғолонни бошладингиз, етакчилар эса уни сотиб юборишди, сиз уни яна қайтаришингиз керак», дейилди. Шиорларда холис мужоҳидларга «Сизнинг қурбонликларингиз борасида Аллоҳдан қўрқадиган етакчилар остида бирлашмоқ вақти келмадими», деган савол ташланди. Плакатларнинг яна бирида «Ким Асад режимига ўз шараф-номусини сотиб, қарорини топшириб қўйган бўлса, демак, у қонимиз ва номусимизни ҳам сотишдан тап тортмайди», дейилди. Яна бир плакатда «Ким қамоқлардаги номуслар ва зўрлашларни менсимаётган бўлса, демак, унинг учун Шайхунинг ҳам, Ҳаманинг ҳам заррача қадри йўқ» экани таъкидланди. Идлиб шаҳрининг шарқида ҳам кўп сонли намойишда Шалх қишлоғидаги Тафтаноз аҳолиси қатнашди. Ундаги плакатларда бизнинг ягона кафилимиз Аллоҳ Таоло ҳамда анавилар билан алоқа қилмайдиган фарзандларимиз экан таъкидланди. Шунингдек, ўхшаши йўқ мужоҳид фарзандларимиз қонхўр режим ва унинг ортидагилар режасини чилпарчин қилишга қодир эканликлари эслатиб ўтилди. «Қўллаб-қувватловчи» давлатлар билан бўлган алоқа ипини узиб, Аллоҳнинг мустаҳкам арқонига боғланувчи етакчиларсиз минтақаларни қайта озод этиб бўлмаслиги, Ҳама ва Хон Шайхун вилоятларининг қўлдан бой берилгани эски тизимнинг ҳамон давом этаётгани оқибати эканлиги ва бу нарса Дарядан, то Даръа, Ғута, Хомсгача бўлаётгани урғуланди.
Роя газетасининг 2019 йил 28 август чоршанба кунги 249-сонидан