Текебаев уй қамоғига чиқарилди, лекин суд жараёни давом этмоқда
Қирғизистон расмийлари Омурбек Текебаевни уй қамоғига чиқарди. Лекин у оқлангани йўқ, суд янгидан бошланади.
“Мен ва бошқа сиёсий элита вакиллари бажара олмаган ишни Сооранбай Жиянбеков амалга ошира олди”, деди Текебаев матбуот брифингида.
Яъни у Жиянбековнинг Атамбаев режимини ағдариб, уларни жиноий жавобгарлик тортиб бораётганига ишора қилди. У яна парламент мандатини қўлга киритишни ўзи учун бирламчи мақсад қилиб оламаганини айтди. Бу билан Текебаев “парламентга” келиб Жиянбековлар режимига тўғаноқ бўлмайман демоқчи.
Аслида ишнинг кетуви Текебаев гапираётган матнларга мос келмайди. Шундай бўлганида Текебаев Жиянбековнинг қўли остида Атамбаев давридагидан кўпроқ қамоқда қолдирилмаган бўлар эди. Демак Текебаевнинг озод қилиниши остида Жиянбековларнинг қандайдир сиёсий манфаатлари бор. Атамбаев бошқарган бузуқ режим ҳам ўзгармади. Ўша-ўша коррупциялик режим энди Жиянбековларга хизмат қилишга ўтди, Атамбаевчилар эса, ўзлари яратган бузуқ механизмнинг қурбонига айланиб боришяпти. Демак, Текебаев устида давом этадиган янги суд жараёнидан, унинг сиёсий позициясини жиловлаб туриш учун босим бериш ускунаси сифатида фойдаланишмоқчи.
Текебаев ҳам худди Бабанов сингари Жиянбековлар билан келишган ҳолда тил бириктириб, сайловда президент етакчи гуруҳини парламентга олиб келиш билан ҳокимият режимини мустаҳкамлаб бермоқчи. Яъни улар ўз партиялари билан позиция-аппозиция бўлиб парламентни эгаллаб олиб, Россия учун ғарбпараст ёки яна бошқа сиёсий қувватларга имконият бермайдиган сиёсий майдон пайдо қилишмоқчи. (Худди Россиядаги Зюганов ва Жириносвкий каби). Президент шу кунгача ўз қуввати билан янги етакчи гуруҳ пайдо қилиш мақсадида ҳаракат олиб борди. Сиёсий доирани аралаштирмай янги режим пайдо қилмоқчи бўлди. Лекин мақсади рўёбга чиқмагач, вақтинча бўлса ҳам элита вакиллари билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди.
Аслида ҳеч нарса ўзгармади! Ўзгармайди ҳам! Чунки Қирғизистон сиёсий доираси бундан бошқа ислоҳот йўлларини билмайди. Қирғизистон бошқарув системасининг асоси капитализм эканлиги сабабли, сиёсий доирани фақат вақтинчалик манфаатдан бошқа нарса бирлаштира олмайди. Демак сиёсий доира ва барча сиёсий кучлар доим янги келган етакчи гуруҳни қўллаб бораверади. Янги етакчи гуруҳ эса, аввалгилари сингари бошқа сиёсий кучларни бартараф этиш, улардан ҳокимиятни сақлаб қолишни ўзлари учун ягона ғоя қилиб олишади. Натижада улар ҳам яна суд тизимини, матбуот тармоғи ва куч органлари сингари барча тармоқларни ўз таъсирлари остига олиш учун бор имкониятларини сарфлай бошлайди. Бу яна янги коррупция, янги авторитар режимларни пайдо қилиб бораверади. Масалан: Атамбаев тузган суд системасининг аксари Бакиев, ҳатто Акаев давридаги юристлардан иборат. Ҳозирда улар янги президент чизиғидан чиқмай унга хизмат қилишяпти. Демак бу системада суд ёки бошқа бирор тармоқ реформасини кутиш сиёсий кўрлик ёки ўзини ўзи алдаш билан баробар! Агар улар айтаётган реформалар амалга оширилса давлат режимлари қулай бошлайди. Чунки суд ва бошқа тармоқлар мустақил ва холис бўлишса, улар ҳатто ҳокимиятга қарши ишлаши керак бўлади. Натижада барча йирик жиноятлар ҳокимият томонидан амалга оширилаётгани ёки йўналтирилаётгани ошкор бўлиб, ҳоким табақанинг кирдикорлари очила бошлайди. Шунинг учун давлат структураларининг мустақил иш олиб боришига йўл қўйиб берилишига ишониш мумкин эмас! Бу нафақат Қирғизистонда, балки Америкада ҳам шундай! Бу Қирғизистон муаммоси эмас, балки капиталистик бошқарув системасининг инқирозидир! Уни ислоҳ қилиш мумкин эмас, фақат тубдан ўзгартириш керак!
Абдураззоқ Мўъмин.
A 51 yo woman with rectal carcinoma developed angioedema and urticaria during first course FOLFOX oxaliplatin, leucovorin and fluorouracil best price cialis 20mg Once it has been determined that the patient has a potentially malignant lesion, a bone scan should be obtained to identify other sites of involvement