بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Сисий инқилобидан бери уч минг нафар маҳбуса қийноқ ва таҳқирларга дучор бўлган
Ал-Жазира нет веб-сайти (ҳижрий 1440 йил 2 зул-ҳижжа, милодий 2019 йил 3 август шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:
«Инсон ҳуқуқлари бўйича янги платформа мисрлик аёлларга нисбатан содир этилган зўравонликлар ҳақида «Биз қайд этамиз» номли ҳужжат тайёрлади. Бу зўравонликлар вафот этган президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятига қарши 2013 йил 3 июлда содир бўлган инқилобдан бошлаб жорий йилнинг 31 июнига қадар содир этилган.
Ўзини халқаро инсон ҳуқуқлари ўлароқ таништирган ушбу платформа маълумот тўплаб, қурбонлар, фаоллар ва фуқаровий ташкилотлар кўмагида ҳужжатлар нашр қилади. Унинг кузатуви бўйича, мазкур вақт мобайнида «2762 нафар аёл қамалган, улардан 125 нафари ҳануз қамоқда ётибди, 396 нафар аёлни Миср режими дом-дараксиз йўқ қилган, яна 15 нафарининг шундай бўлиши хавфи бор».
Ноқонуний қатл қилишга келсак, ҳужжатда 312 нафар аёлнинг шундай ҳолатда ўлдирилгани айтилади. Улар ё қасддан ўлдирилган ёки намойишлар қатнашчиларига бирваракайига ўқ узилган вақтда ёхуд ҳаво ҳужумида ёки Шимолий Синай вилояти аҳолиси қирғинида ҳалок бўлишган.
Платформа ҳужжатида яна, Миср университетларида ишловчи муаллималардан беш нафари ишдан ҳайдалгани, талаба қизлардан 530 нафари ўқишдан ҳайдалгани қайд этилган.
Ҳужжатга кўра, Миср режими аёлларга нисбатан – ҳужжатдаги ибора бўйича айтганда – зўравонлик ва интиқомнинг яна бир услубини ўйлаб топди. Бу ўнлаб аёлларнинг маблағини ноқонуний, балки маъмурий равишда ушлаб қолиш ва юздан ортиқ қизларнинг мол-мулкини мусодара қилиш ҳамда баъзиларининг қариндошларига ҳокимият томонидан босимлар ўтказиш каби услублардир. Бундай услуб билан ўч олишнинг сабаби бу аёлларнинг оммавий тадбирларда иштирок этишгани бўлди, холос.
Ҳужжатда келтирилган қонунбузарликлардан яна бири, 160 нафар аёл хорижга чиқишдан ноқонуний равишда маҳрум қилинган. Бунга ҳам уларнинг оммавий тадбирларда иштирок этганлари ёки сиёсий позициялар ортидан қидирувга берилган шахсларнинг оилаларига мансуб бўлганликлари сабаб бўлган.
Роя газетасининг 2019 йил 21 август чоршанба кунги 248-сонидан