Ҳиндистон босиб олинган Кашмирдаги мусулмонларни жума намозини ўқишга қўймаяпти

637
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳиндистон босиб олинган Кашмирдаги мусулмонларни жума намозини ўқишга қўймаяпти

Покистон эса, низони тинч йўл билан ҳал этишга тайёрлигини айтяпти!!

Ҳиндистон режими олиб бораётган сиёсат сабабли бутун регионал вазият кескинлашиб, аянчли бир манзара касб этаётган бир пайтда, Кашмир вилоятининг босиб олинган қисмида яшовчи аҳоли намоз ўқиш учун масжидларга киритилмиётганларини айтишмоқда. Жума куни эрталабдан Жамму ва Кашмир вилоятидаги энг катта шаҳар бўлган Сринагардаги катта жоме масжиди ёпиб қўйилди… Дарвозалари олдига зирҳли ҳарбий машиналар қўйилди… дўконлар очилмаганини ва кўчалар бўшаб-ҳувиллаб қолганини сезиш қийин эмасди…

«Покистон режими тинч йўл билан ҳал этишга тайёр», деган сўз, Покистоннинг БМТдаги доимий вакиласи Малиҳа Лудининг баёнотида янгради. Бу сўзларни у жума куни Хитой талаби билан Хавфсизлик Кенгаши ўтказган навбатдан ташқари йиғин ортидан журналистларга берган матбуот конференциясида айтди. Ўз навбатида, Хитойнинг БМТдаги доимий вакили ҳам унинг «мамлакати, ўйин хусусан, Қўшма Штатлар томонидан бошқарилаётган бир пайтда, ҳар қандай бир томонлама ҳаракатдан ташвишда эканини билдирар экан, Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғини Кашмир масаласида ҳеч қандай расмий натижа (баёнот ёки қарор) чиқармаганини таъкидлади». Бунинг муқобили ўлароқ, Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнат Сингх ўзининг мамлакати ядро қуролидан фойдаланган ҳолда, «биринчи бўлиб зарба бериш» сиёсатини ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлади ҳамда бу сиёсат келажаги «вазиятга боғлиқ» эканини урғулади.

Роя газетасининг 2019 йил 21 август чоршанба кунги 248-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here