Аданда юз берган ва юз бераётган ишларнинг асл моҳияти!

813
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Аданда юз берган ва юз бераётган ишларнинг асл моҳияти!

Савол:

Аданда юз берган ва юз бераётган ишларнинг асл моҳияти нима? Зубайдий Ҳодий томонидан Аданга мэр қилиб тайинланган бўлсаю, қандай қилиб Зубайдий Кенгаши билан Ҳодий ҳукумати ўртасида жанг кетяпти. Шунингдек, Зубайдий мэрлик вазифасидан бўшатилгач, Ҳодий ҳукумати томонидан унга қарши ҳеч қандай чора кўрилмади, аксинча, у ҳукумат кўз ўнгида бемалол куч тўплаяпти?! Қолаверса, Ўтиш даври Кенгаши Аданни эгаллаб олиши ортидан нима бўлиши тахмин қилинади?! Сизга эҳтиром ила ташаккур билдираман.

Жавоб:

Жавоб мукаммал бўлиши учун қуйидагиларни баён қилмоғимиз лозим:

Биринчи:

Британия Саудиянинг «кескинлик бўрони» номи остида ҳаво ҳужумларини амалга ошириши Ҳусийларни биратўла тугатиш учун бўлмаганини амалиёт бошлангандаёқ англаб етган. Агар уларни йўқ қилиш керак бўлганда эди, Саудия албатта қуруқлик кучларини киритган бўларди. Аксинча, Ҳусийлар Яманни ҳарбий самолётлар ҳужумидан мудофаа қилаётган қаҳрамонлар ва бир вақтда мазлумлар бўлиб кўринишлари, шу орқали ҳам халқ, ҳам жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиб, Яман ҳокимиятидан бирор насибага шерик бўлишлари керак эди. Шунингдек, агар Саъда вилоятининг қўллаб-қувватловига эришишса, бу вилоятда бир қабила бўлиб келган Ҳусийлар бутун Яманда ҳукумат билан рақобатлашадиган кучга айланиб қолади! Британия мана шуларни яхши билгани боис, кескинлик бўрони коалициясида Амирликларга Саудия билан бирга бўлиш вазифасини юклади… Токи, Амирликлар Ҳусийларга қарши реал жанг қилсин, юзаки жанг қилмасин. Дарҳақиқат, Британия Амирликларни бу ишга икки мақсадда киритди:

Биринчи мақсад:

Амирликлар Ҳодийга альтернатив яратиб бериши лозим эди. Чунки бугунги кунда Ҳодий Саудияда худди асир каби яшаяпти, на кучи бор, на иродаси. Шунинг учун Аданда Британия учун Ҳодийнинг ўрнига бошқа бир малай яратиши, у Саудияга эмас, Британияга итоат қилиши керак. Шунинг учун Амирликлар бирин-кетин альтернативлар излаб топишга киришди. Маълумки, 2007 йил ўзини Яман жануби, дея расман эълон қилган Жанубий ҳаракат бор. Мухолиф фаол Ҳасан Боум раислик қилувчи бу ҳаракат Америка билан алоқа қилади ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланади. Британия эса, бу ҳаракатнинг фаолиятидан хавотирланар эди ва ниҳоят, Солиҳ ўлдирилганидан кейин Британиянинг хавотири қўрқув даражасига кўтарилди. Чунки шимолда Ҳусийлар таъсири кенгайиб кетиши оқибатида Британиянинг у ердаги нуфузи заифлашди… Шунинг учун у Жанубда ўзимга бирор куч пайдо қилишим керак, ана шунда Яман бошқарувида кузир картага эга бўлишим мумкин, агар Яман бошқарувида эга бўлолмасам, ҳеч бўлмаганда жанубда шундай қила оламан, деган қарорга келди. Шу боис, Британия ўзига Жанубда нуфуз яратиш ҳақида жиддий ўйлай бошлади. Хусусан, у Ҳодийга тўла таяна олмасди, чунки Саудия уни гаровда ушлаб турибди. Ана шу сабабдан Британия бу ишни Амирликлар орқали қилишга киришди. Яъни, ё Жанубий ҳаракатнинг ўзига ёриб кириш ёки саҳнада асосий роль ўйнайдиган янги ҳаракат пайдо қилиб, Жанубий ҳаракатни четга чиқариб ташлаш керак бўлди. Кейин Британия Амирликлар ва тобелари орқали Боум ҳаракатига параллел бўлган ва жануб масаласида рақобатлашадиган яна бир жануб ҳаракатини ташкил қилишга қаттиқ ҳаракат қилди.

Мана шу ерда инглизлар иқболига Айдарус Зубайдий топилиб қолди. Жанубий ҳаракатдаги таниқли етакчилардан бири бўлган бу кимса инглизлар командасига яқин. Ҳодий уни 2015 йил декабрда Аданга мэр қилиб тайинлаган. Яъни, Саудиянинг «кескинлик бўрони» бошланганидан бир неча ой кейин унинг мерликка тайинланиши унга инглизларнинг қаттиқ ишонишини англатади. Ҳақиқатдан ҳам Айдарус Зубайдийга Аданда толе кулиб боқиб, шаҳарнинг омадли мэрига айланди, электр токини қайта йўлга қўйди, қуролли жиноятчиларни қувиб чиқарди, Ҳусийларга қарши курашди… Мана шу ютуқлари билан Жанубий ҳаракатдаги тарихий етакчи Ҳасан Боумга бас кела оладиган таниқли сиёсий арбоб сифатида шуҳрат қозонди. Бу сиёсий жиҳатдан. Ҳарбий жиҳатдан эса, Айдарус Зубайдий Ҳоний ибн Бурайкка таянади. Бурайк «Жанубий камар» кучларини тузган шахс бўлиб, Амирликларнинг жанубдаги ишонган одами, дея баҳоланади: «Бурайк «Жанубий камар», дея танилган кучларга асос солди. Бу кучлар Яман жанубида очиқ-ошкора Амирликлар томонидан қўллаб-қувватланувчи жангарилардир». (Sasapost.com 2017 йил 2 ноябр). Шундай қилиб, Зубайдий билан Бурайк иккаласи ҳам Жанубдан манфаатдор. Бироқ иккови Ҳодий ҳукуматида бўлишгани ва бу ҳукуматнинг англияпараст бўлгани боис, иккаласи ҳам Жануб ҳаракатига даъват қилишса, бунда шуҳрат қозонолмайди. Шунинг учун биринчи қадамда иккаласини ҳам ошкора равишда Ҳодий ҳукуматидан чиқариладиган бўлди. Айниқса, Зубайдий Ҳодий гуруҳи билан қаттиқ жанжаллашадиган, кейин унинг атрофига жанубликлар тўпланиб, янги ҳаракат тузиладиган бўлди. Шундай бўлди ҳам. 2017 йил 27 апрелда Яман президенти Айдарус Зубайдийни Адан мэрлиги вазифасидан, Ҳоний ибн Бурайкни давлат вазири вазифасидан бўшатилсин, Бурайкка нисбатан тергов бошлансин, деган мазмунда қарор чиқарди. Қарор ортиданоқ унга қарши минглаб яманлик Жанубий Аданда норозилик намойишига чиқди. Кейин 2017 йил 11 май куни Зубайдийнинг жануб ўтиш даври кенгашига раислик вазифасига тайинлангани, Ҳоний ибн Бурайк кенгашга 26 нафар аъзо билан раис ўринбосари бўлиши эълон қилинди. Шундай қилиб, Британия амирликлар орқали Ҳодий ҳукуматига альтернатив яратди. Бу альтернатив ўтиш даври кенгаши бўлиб, Британия уни вақти келганда ишга солади. Кенгаш Амирликлар армияси томонидан мудофаа этилган ҳолда обрў билан Аданда қолди.

Иккинчи мақсад:

Ҳадидани Ҳусийлардан озод қилиш:

а)   Амирликлар Яманга ҳам ҳаводан, ҳам қуруқликдан кирган. Чунки то қуруқликдан аралашув бўлмас экан, ҳаводан қилингин аралашувнинг ўзи жангни ҳал қилолмайди. Шунинг учун Амирликлар ўз кучлари билан бирга Ҳадидадаги ёрдамчиларини ҳам жангга ундади ва агар АҚШ инсонпарварлик ёрдамлари, деган дастак остида унга қаршилик қилмаганда эди, Ҳадидани Ҳусийлар чангалидан суғуриб-эгаллаб олишига бир бахя қолганди. Энди, нима учун Ҳадида бунчалар муҳим эканига келсак, Британия Ҳусийларни асосан Эрон қўллаб-қувватлаётганини билади, Санъо аэропорти ёпилиб, Жануб портлари назоратга олинганидан сўнг, Эрон учун Ҳусийларга ёрдам етказиб бериладиган ягона йўлак Ҳадида бўлиб қолди, дейилса муболаға бўлмайди. Шунинг учун Амирликлар Ҳадидани эгаллаш сари йўналди… Ҳусийлар танг аҳволда қолишди. Чунки Амирликлар томонидан қўлланувчи кучлар Ҳадида ва унинг порти яқинига келиб, у ерларни босиб олиши мумкин бўлиб қолди. Кейин Ҳадидада жанглар содир бўлиши ҳамда Амирликлар ва ундан ёрдам олувчи жангариларнинг Ҳадида портини эгаллаб олиши эҳтимоли туғилиб, Ҳусийларнинг Ямандаги ҳокимияти хавф остида қолди. Шунинг учун Абдулмалик Ҳусий бор кучларини айни хавфни бартараф қилишга сафарбар қилди. АҚШ ҳам барча масъулларини сафарбар қилиб, Яманда гуманитар вазият хавф остида қолди, у ердаги очарчиликни олдини олишнинг бирдан-бир йўли Ҳадида портидир, дея ёлғон кўз ёши тўка бошлади. Зотан, Амирликлар ва унинг маҳаллий иттифоқчилари ҳужумларни кучайтириш, яқинига бориб қолган Ҳадидани тўла эгаллаш мақсадида халқаро имкониятлар қидиришар эди. Қолаверса, Амирликларнинг Ҳадидага бўлган ҳужумини тўхтатиш Америка учун катта муаммога айланди. Чунки бу шаҳар Ҳусийлар қўлидан чиқиб кетадиган бўлса, боши берк кўчада қолишади!

б)   Кейин Истанбулда саудиялик журналист Хошақжий жонига қилинган ваҳшиёна суиқасд ҳодисаси юз берди. Бу ҳодиса Саудияга, шунингдек уни ҳимоя қилган Трампга нисбатан халқаро доирада кескин муҳит пайдо қилди. Шунда Америка жамоатчиликни бундай халқаро муҳитдан чалғитиб, маълум даражада Хошақжий мавзусини ёпадиган ва Саудия билан Трампни хижолатдан чиқарадиган мавзуни, яъни Яман мавзусини кўтариб чиқиш керак, деган фикрга келди. Кейин АҚШ Сенати Американинг Ямандаги урушни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга якун ясашга овоз берди, «Сенат Ямандаги Саудия бошчилигида олиб борилаётган кампанияни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни тугатишни 41 овоз қаршисида 56 овоз билан маъқуллади». (Рейтер, 2018 йил 14 декабр). Шунга биноан, Саудияни халқаро тангликдан чиқариш ва Хошақжий масаласини ёпиш учун Америка Яманда ўттиз кун ўт очишни тўхтатишга чақирди… «АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис Ямандаги курашаётган томонлардан ўттиз кун ўт очишни тўхтатишни ва юртдаги урушга чек қўйиш учун жиддий музокаралар бошлашни талаб қилди. У «Яманда бир-бирига қарши жанг қилаётган томонларга тинчлик сари қадам ташлаш вақти келгани»ни таъкидлар экан, жумладан, «Буни амалга оширишимиз учун бизга ўттиз кун керак, менимча, Саудия билан Амирликлар бу борада қадам ташлашга тайёр», деди». (Холиж онлайн, 2018 йил 31 октябр).

в)   Бунинг ортидан Яман мавзусини ҳал қилиш учун Швеция шартномаси имзоланди. Британия шуларни англаб етдики, бу шартномани АҚШ Ҳусийлар фойдасига бошқариб турганини биларди. Музокарачи томоннинг биринчиси Ҳусийлар бўлса, иккинчи томон Саудиянинг буйруғига бўйсунувчи Ҳодийдир. Хабарларда келишича, ҳукумат делегацияси шартномага имзо чекмаслик керак, чунки унда Ҳусийларнинг Ҳадидадан чиқишлари айтилмаган, деб ҳисобланмоқда. Бироқ Саудиянинг босимлари остида Ҳодий рози бўлди! «Баъзи манбаларнинг Ал-Жазирага маълум қилишича, ҳукумат делегацияси Риёзда яшаётган Ҳодийга мактуб юбориб, шартномага имзо чекмасликни тайинлаб, унда Ҳусийларнинг Ҳадида шаҳри ва портидан чиқиб кетишлари айтилмаганини билдирди. Аммо Яман президенти ўтган соатлар мобайнида Саудия томонидан қаттиқ босимлар бўлиши ортидан унга имзо чекди». (Ал-Жазира 2018 йил 13 декабр). Табиийки, Америка шартномани очиқчасига олқишлади, «АҚШ давлат котиби Помпео «Яманда тинчлик қарор топиши мумкин», дея ҳисоблаб, шартноманинг имзоланганини олқишлади». (Би-Би-Си, 2018 йил 14 декабр). Ҳусийларнинг Ҳадидадан чиқиб кетмаган ҳолда шартнома имзоланиши Америка учун муҳим эди. Чунки у музокарачи томонлар, яъни, Ҳусийлар ҳам ва Саудияда гаровда яшаётган Ҳодий ҳам унинг кўрсатмаси бўйича юради, деб ўйлаган эди.

Иккинчи:

Шу ерда Британия Ҳодийнинг альтернативини ишга тушириш вақти келди, деб билди. Масалан, Америка шимолда Ҳусийларни мустаҳкамлашга муваффақ бўладиган бўлса, инглизлар жанубда Ҳодийнинг альтернативини тайёр қилиб қўйган бўлади. Яъни, бу шундай альтернатив эдики, Америка ҳам, унинг малайи Саудия ҳам гаровда сақлашаётган инглиз малайи ёрдамида Ҳусийлар билан бирор ечимга келолмайди. Балки қаршиларида жанубдаги инглизлар малайлари ҳаракатига гувоҳ бўлишади, бу малайларнинг Саудия ҳам гаровда ушлаб туролмайдиган, фақат Британия фойдасига ишлайдиган кучли тиконли ҳаракат эканига амин бўлишади. Бу билан Британия Яман мавзусини ҳал қилган бўлади. Шундай қилиб, Адан ҳодисаларини бошлаш учун альтернатив, яъни, Зубайдий кенгаши ҳаракатга келтирилди.

  1. Аданда юз берган сўнгги воқеалар қасддан тезлаштирилди ва бу нарса аниқ сезилиб турарди! Яъни, жануб ўтиш даври ҳукумати билан Адандаги қонуний ҳукумат кучлари таранглашди, сўнг 2019 йил 7 августда «хавфсизлик тасмаси» билан ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар бўлди… Тўқнашувлардан тўрт кун ўтиб, 2019 йил 10 август шанба куни ушбу эълон янгради: «Тўқнашувлардан тўрт кун ўтиб, шанба куни жануб ўтиш даври кенгаши Адандаги Маошиқ саройини эгаллаганини эълон қилди». (Франс 24, 2019 йил 10 август). Шунингдек, Адандаги бошқа ҳарбий қисм ва идоралар ҳам Ҳодий ҳукумати қўлидан кетди!
  2. Бу воқеаларнинг тўрт кун ичида тезлашиб кетишига Ҳодий ҳукумати, унинг аппарати, республика президенти ва унинг ноибининг Британия малайи экани ҳам ёрдам берди. Чунки улар жануб ўтиш даври кенгаши зиммасига Британия томонидан юкланган вазифанинг бажарилишига қулайлик яратиб бериб туришди! Шу тарзда Кенгаш масалани бир ёқлик қилишни уддасидан чиқди ва бунинг бир неча далилларини келтириб ўтамиз:

а)   «Биз Маошиқ саройини президентлик кучларидан қаршиликсиз олдик, деди. Хавфсизлик камари кучларидаги бир расмий манба» (Франс 24, 2019 йил 10 август).

б)   «Яман Ички ишлар вазири Аҳмад Майсарий – Яман президентлигининг Аданда юз бераётган воқеаларга жим туриши шубҳа уйғотмоқда, бу тўғри эмас, деди». (Ал-Жазира, 2019 йил 11 август).

в)   «2019 йил 10 август шанба куни Яман ҳукумати махсус кучлари қўмондони генерал-лейтенант Базл Боиш армиядан бўлиниб чиқиб, ўтиш даври кучларига қўшилганини эълон қилди. Айни кучлар томонидан тарқатилган видеода у қонуний ҳукумат қуролли кучларидан бўлиниб, ўзи қўшинлари билан биргаликда генерал-лейтенант қўмондонлиги остидаги жануб ўтиш даври кенгашига қўшилганини айтди». (Middlie Tast online, 10 август).

г)   Бундан ташқари, Амирликлар ҳам катта роль ўйнади. Худди хўжайинига ўхшаб фақат алдади… Чунки Зубайдийни энг кўп қўллаган Амирликлар бўлади! Масалан, у Саудия режаларига қарши бирор иш қилса, дарҳол ортидан – биз Саудия етакчилигидаги коалицияда ҳамкормиз, дея баёнот берди! Иккаласи ҳам Яман барқарорлиги учун «ҳаракат қилишади»!

Учинчи:

Афтидан, Саудия ишлар – айниқса ҳаж мавсумида – бунчалик кескинлашиб кетади деб ўйламаган кўринади. Шу боис, 2019 йил 10 август шанба куни кечки пайт ўтиш даври кенгаши Аданни эгаллади… Ана шунда Саудия бунга нисбатан чора кўришга киришди. Масалан:

а)   «… Кеча кечқурун Ямандаги қонунийликни қўллаб-қувватловчи коалиция Адан шаҳридаги барча ҳарбий ташкилот ва муассасаларни, жумладан, жануб ўтиш даври кучлари ва у ерни назорат қилаётган хавфсизлик камари кучларини зудлик билан ўз жойларига қайтишга, ўтган кунлар ичида босиб олган жойлардан чиқиб кетишга ҳамда шахсий ва омма мулкларига тажовуз қилмасликка чақирди. Шунингдек, коалиция ўтган туннинг ярим кечаси соат 01:00дан бошлаб Яманнинг муваққат пойтахти Аданда ўт очишни тўхтатишга чақирди ҳамда коалиция кучлари айни чақириққа қарши чиққан ҳар қандай томонга ҳарбий куч ишлатишини таъкидлади. Муҳлат бошлангандан бир неча дақиқа ўтиб, жануб ўтиш кенгаши ўт очишни тўхтатишга рози эканини эълон қилди ва Риёз даъватига юксак баҳо берди». (Шарқул Авсат, 2019 йил 11 август). Шунга қарамай, «Кенгаш раиси ўринбосари Ҳоний Али Бурайк Твиттер орқали кенгаш коалицияга риоя қилишда давом этади, бироқ бундай таҳдид остида музокара бўлмаслик кераклигини таъкидлади. Араб коалициясидаги бир расмий манба ўтиш даврининг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёнотни «яхши», дея баҳолади, аммо қурол ёрдамида назорат қилаётган жойлардан чиқиб кетиш зарурлигини ҳисобга олганда, бу чақириқ кифоя эмас, деди. Унга кўра, «ўтиш даври кучлари чиқиб кетиб, ўз объектларига қайтишлари биланоқ». Ямандаги томонлар ўртасида учрашув бўлишини маълум қилди». (Араб тилида чиқадиган Индепендент газетаси, 2019 йил 11 август).

б)   Коалиция эълонини ишончли эълонга айлантириш учун, объектлардан бири нишонга олинди: «Яман пойтахти Адандаги қонуний ҳукуматга қарши сепаратист кучлар томонидан таҳдид ҳисобланган ҳудудлардан бири нишонга олинди. Коалиция буни айни ишда биринчи марта амалга оширилган амалиёт эканини ҳамда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги баёнотга амал қилинмайдиган ҳолат юз берса, бу нишонга олув яна давом этишини, чунки баёнотда риоя қилмаганларга куч ишлатилиши билан огоҳлантирилганини таъкидлади». (Арабийя, 2019 йил 11 август).

в)   Араб давлатлари коалициясидаги расмий манбанинг билдиришича, жанубий ўтиш даври кенгаши уларга қарашли объектлардан бири коалиция томонидан нишонга олинганидан кейин Адандаги ўзлари назорат қилиб келаётган айрим минтақалардан чиқиб кета бошлаган.

Тўртинчи:

Энди нима бўлиши ҳақидаги тахминга келсак, икки ишдан бири бўлиши мумкин:

Биринчи тахмин: Саудия икки томонни ўзида мулоқотга чақирган экан, Зубайдий ва унинг кенгашини – худди Ҳодий ва унинг ҳукуматини қилгани каби – ўз назорати остига олишга ҳаракат қилади. Бироқ бу осон иш эмас. Чунки Британия Ҳодийнинг Саудия назорати остига тушиб қолгани сабабли шу кенгашни тузган. Шунинг учун Ҳодий масаласида йиқилган ўрага яна йиқилиш юз берилишига йўл қўймайди. Кўпроқ тахмин, Саудия Зубайдий ва кенгашига нисбатан авраб тузоққа илинтириш сиёсатини қўллайди, яъни, ҳукуматда кенг ваколатлар бериш билан Ҳодий ҳукуматида иштирок этиш билан алдайди, Ҳодийнинг ваколатлари Зубайдий ваколатига нисбатан оз бўлади, Зубайдий эса, обрўни сақлаб қолувчи сифатида ҳукуматга бош вазир бўлиб қолади, Зубайдига – агар бунга рози бўлмайдиган бўлса, унга қарши ҳарбий ҳужумлар қилиш билан таҳдид қилади. Қирол Салмоннинг 2019 йил 12 августда Абу Даби шаҳзодаси билан учрашувида ҳам, ишларни аввалги ҳолатига қайтариш мақсад қилинган бўлиши мумкин. Чунки Саудия Зубайдий раислигидаги ўтиш даври Кенгаши ортида Амирликлар турганини яхши билади.

Иккинчи тахмин: Агар ўтиш даври Кенгаши рози бўлмаса, сўнг Саудия ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраса, ана шунда Британия Яман ишига тўғридан-тўғри аралашади… АҚШ билан музокара ўтказиб, ўтиш даври кенгашини Ҳусийлар билан музокарага ундашни, шу орқали Ҳусийларга ҳукуматдан обрўли улуш берилишини Америкага ваъда қилади. Дарвоқе, Ҳусийларнинг сиёсий бўлими аъзоси Муҳаммад Бухайлининг ўзининг фейсбук саҳифасида тарқатган чақириғи ҳам тасодиф эмас. Ўтиш даври кенгашининг Аданни эгаллаши ортиданоқ ҳамда Саудиянинг томонларни мулоқотга чақириши билан бир вақтда янграган унинг чақириғида бундай дейилган: «Биз барча сиёсий ташкилотларни, хусусан, Ансоруллоҳ, Конгресс партияси, Ислоҳ партияси, ўтиш даври кенгаши каби бошқа ташкилотларни Яман урушига чек қўйиш учун музокара столига ўтиришга ҳамда барчани ўзида мужассамловчи янги ўтиш даври ҳокимиятини тузиб, сўнг сулҳ лойиҳасига келишиб олишга чақирамиз».

Шундай қилиб, мана шундай бир ечимга замин тайёр кўринади. Чунки Америка Швед музокаралари олдидан қилган баёнотларидан кўриниб турганидек, Яман масаласига якун ясашни истамоқда. Саудия ҳам Яман ботқоғидан чиқишни истамоқда. Британия эса, Саудияга итоат қилмай, ўзининг буйруғи бўйича ҳаракат қиладиган шахсни қўлга киритди ва шу боис ҳам музокараларга рози бўляпти, ишлари аввалги Ҳодий асир бўлиб қолганидек давом этишини истамаяпти. Қачон АҚШ билан Британия биргаликда ечимга келишишса, уни Ҳусийлар, ўтиш даври кенгаши ва Саудия каби тобелари ижро қилишади. Бироқ капиталистларнинг ҳар қандай ечими олдида эксплуатация ҳамда уларнинг асл қонида мавжуд бўлган утилитаризм-манфаат назариялари тўсиқ бўлади. АҚШнинг ҳам, Британиянинг ҳам устувор вазифалари мана шу муштарак ечим эмас. Балки иккаласини бу ечимдан олдин қизиқтирадиган муҳим нарса айни ечимнинг ўз манфаатларига мос келишидир. Шу сабабдан ўзаро музокаралари чўзилиб кетмоқда… Ҳусийлар, Ҳодий ва кенгаш эса, кутишяпти!

Бешинчи:

Аммо масаланинг биз учун энг аламли томони Яман аҳли масаласидир. Агар улар Аллоҳ Субҳанаҳуга холис ва Росули ﷺга содиқ турсалар ўз масалаларини ўзлари ҳал этишга қодирдирлар. Бас, қачонгача муаммолари ечимини душманларга топшириб қўядилар?! Чунки бу кофир мустамлакачилар Яман масаласини мусулмонлар қони орқали ҳал этиш йўлларини излашяпти, сўнг оқизишган шу қонларни кечиб юриб, ўз манфаатларига мос ечимни танлашяпти. Уларнинг мусулмон юртларидаги малай ҳукмдорлари ва гумашталари ҳам, залолат ботқоғига тобора ботмоқдалар. Содир бўлаётган бу каби ҳодисалар гўё мусулмонлар юртларида эмасдек, бутунлай бошқа давлатларда бўлаётгандек! Бу ҳукмдорларнинг бизнинг масалаларимизни кофир мустамлакачилар қўлига топширишлари шундай бир гуноҳи азимки, уни қилган кимсаларни бу дунёда хорлик, охиратда аламли азоб кутади.

سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир» [Анъом 124]

12 зул-ҳижжа 1440ҳ

13 август 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here