Абяз шаҳри талабаларини ҳатто нон билан таъминлай олмаган золим режим уларни ўқ отар қурол билан қатл қилишда ғайрат кўрсатди

612
0

Абяз шаҳри талабаларини ҳатто нон билан таъминлай олмаган золим режим уларни ўқ отар қурол билан қатл қилишда ғайрат кўрсатди

Абяз шаҳри ўқув юртлари талабалари яшаш шароитининг ёмонлиги, хусусан нон ва транспорт етишмаслигига норозилик билдириб кўчаларга чиқишди. Ҳоким режим кучлари эса, уларни ўқ отар қуроллар билан қарши олди. Масъул шахснинг тан олишича, намойишчилардан беш киши ўлган ва ўнлаган киши жароҳатланган. Бунинг ортидан бўлиб ўтган ишларни қоралаб ҳамда адолатли қасосни талаб қилиб, пойтахт Хартум ва бошқа шаҳарларда намойишлар бошланди.

Инқоз режими қулади, ҳокимиятга ҳарбийлар келди, шундан бери тўрт ой вақт ўтар экан, ҳарбийлар билан озодлик ва ўзгартириш кучлари ўртасида кураш кетмоқда. Аҳвол кундан-кун ёмонлашиб бормоқда. Одамлар олдин режимга қарши чиқишган бўлса, энди адолат ва фаровон ҳаётни талаб қилиб чиқишмоқда. Лекин улар зулм, қотиллик, зўравонлик ва қийинчиликка йўлиқишмоқда. Озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж молларининг нархи кундан-кунга ортмоқда. Ёқилғи етишмайди ва айрим вилоятларда топилмайди. Суданнинг барча шаҳарларида транспорт нархи ошган ва нон тақчиллиги кўзга ташланади. Хусусан пойтахт Хартумда аксар ҳолларда нон топилмайди. Ҳарбийлар билан озодлик ва ўзгартириш кучлари ўртасидаги кураш эса, Суданнинг ичкариси ва ташқарисида ҳамон давом этмоқда. Уларнинг ҳар бири салтанатдан каттароқ улушга эга бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Агар ёшлар норозилик қилиб кўчага чиқсалар, Абяз ва бошқа жойларда уларни ўқ отар қуроллар билан қарши олишмоқда. Пойтахт Хартумда эса, уларга кўздан ёш оқизувчи граната ва таёқлар қўллашмоқда. Озодлик ва ўзгартириш кучлари ҳамда сиёсий кучлар намойишга чиққанларнинг қони ва жароҳатларини сотмоқда. Улардан ҳарбий кенгашга босим ўтказиш ва арзимаган фойдани қўлга киритишда фойдаланмоқда.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзолари ҳарбий кенгашни айбсиз кишилар қонини тўкишдан келадиган оқибатлардан огоҳлантирамиз. Чунки Аллоҳ Таоло мўминни ўлдиришдан қаттиқ қайтарган.

وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِناً مُّتَعَمِّداً فَجَزَآؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِداً فِيهَا وَغَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَاباً عَظِيماً

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир» [Нисо 93]

Шунингдек, Озодлик ва ўзгартириш кучлари ҳамда бошқа сиёсий кучларни арзимаган мансаб ва шариатда асоси бўлмаган ботил фуқароликни деб ёшларнинг қонини сотишларидан огоҳлантирамиз. Чунки Исломдаги бошқарув низоми на ҳарбий ва на фуқароликдир, балки Исломдаги бошқарув Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликдир. Пайғамбаримиз ﷺ айтадилар:

«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمْ الْأَنْبِيَاءُ كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ وَإِنَّهُ لَا نَبِيَّ بَعْدِي وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ تَكْثُرُ قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الْأَوَّلِ فَالْأَوَّلِ وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»

«Бани Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ. Халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда: бизга нимани буюрасиз? – дейишган эди, айтдиларки: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳақларини беринглар, зеро Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди». Ислом бизни лозим тутишга буюрган ёлғиз низом Халифалик низомидир. Ўша низомгина қон тўкилишининг олдини олади, жиноятчи қотиллар ва мусулмонларнинг қонини тўкаётганларни йўқ қилади. Шунингдек, инсонлар учун адолат ва фаровон турмушни олиб келади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here