Жавид Бажва ва Имрон режими Трампдан Ҳиндистон билан Покистон ўртасида ўртамчилик қилишини сўраш орқали унинг қайта сайланиш кампаниясини қўллаб-қувватламоқда

577
0

Жавид Бажва ва Имрон режими Трампдан Ҳиндистон билан Покистон ўртасида ўртамчилик қилишини сўраш ва Афғонистонда Американинг ҳолдан тойган ҳарбийлари учун барқарорлик ўрнатиш орқали унинг қайта сайланиш кампаниясини қўллаб-қувватламоқда

Жавид Бажва ва Имрон Хон 2019 йил 22 июлда Америка билан иттифоқдош эканликларини исботлаш учун Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани, Американинг президенти Трамп билан учрашишди. Учрашувда разведка ва ички хавфсизлик идораси бош директори ва армия штаб бошлиғи ҳам иштирок этди. Унда Имрон Хон Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқаларни нормаллаштираётгани учун Трампга тўла ишонишини таъкидлади. У шундай деди: «Ҳиндистон қитъасида бир миллиард 250 миллиондан кўпроқ одам истиқомат қилади. Улар Кашмир масаласи гаровидирлар. Фақат кучли давлатгина икки юртни келиштиришга қодир». Американинг нормаллаштириш режасига кўра, Покистон Ҳиндистон давлати фойдасига сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий соҳаларда чекиниши керак. Бунда Ҳиндистон давлати Хитойга қарши чиқа олиши учун минтақа узра ҳукмронлик қилиш қувватига эга бўлиши ва Америка номидан мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилиши лозим. Бироқ шундай бўлишига қарамай, Имрон Хон Трамп борасида ишончни тиклашга эришди. Америка Афғонистонда Совет Иттифоқи каби ҳарбий мағлубият аламини тотяпти. Шунинг учун Бажва-Имрон режими Афғонистондаги сиёсатни барқарорлаштириш учун бор кучини аямаслигини айтди. Америка айнан мана шунга муҳтож. Чунки у ўз ҳарбийларини дунёда ягона исломий ядровий ўлка яқинига жойлаштиришни истайди. Бундан ташқари, уни мўлжалга олиши ҳам зарур. Имрон Хон Трампга нисбатан ихлоси баланд эканини таъкидлар экан, шундай деди: «Биз Толибонни афғон ҳукумати билан музокара столига ўтириши ва сиёсий ечимни қабул қилишларига кўндира оламиз».

Эй Покистон мусулмонлари ва хусусан қуролли куч вакиллари, Америка Ислом ва мусулмонларнинг биринчи рақамли душмани бўлишига қарамай, Бажва-Имрон режими у билан иттифоқдош бўлишга қаттиқ ҳаракат қиляпти. Американинг душманлиги Исломий юртларга қарши уюштираётган салибчилик ҳужумларида ҳамда яҳудий вужуди ва Ҳиндистонни қўллаб-қувватлашида очиқ кўриниб турибди. Аммо Америкадан бўладиган иқтисодий ёрдамларни ваъда қилиб, мусулмонларни Америка билан тузиладиган хоинона иттифоққа қизиқтиришига келсак, бу даъволар барчаси сохтадир. Чунки Америка ўзининг иқтисодий қуроли бўлмиш Халқаро Валюта Фонди орқали Покистонга вайрон қилувчи зарба берди. Покистонда деҳқончилик ва саноат фалажлангач, Америка Ҳиндистон давлати Покистон бозорларини эгаллаши учун Покистоннинг иқтисодий чегараларини очишга ҳаракат қиляпти.

مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِن دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتاً وَإِنَّ أَوْهَنَ الْبُيُوتِ لَبَيْتُ الْعَنكَبُوتِ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

«Аллоҳдан ўзга «дўстлар»ни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар)» [Анкабут 41]

Ҳақиқат шуки, Умматни кучайтириш учун фақат битта йўл мавжуд, у ҳам бўлса, Умматни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик соясида бирлаштиришдир.

الَّذِينَ يَتَّخِذُونَ الْكَافِرِينَ أَوْلِيَاءَ مِن دُونِ الْمُؤْمِنِينَ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعاً

«Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир» [Нисо 139]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here