Қобул шаҳридаги тўйда юз берган портлаш хусусида Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти чиқарган баёнот
Қобулнинг ғарбий қисмида тўйда юз берган портлашда 100га яқин оддий фуқаро ҳалок бўлди ва юзлаб киши жароҳатланди. Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон матбуот бўлими бу портлашни кескин қоралайди ҳамда ҳалок бўлганлар учун фирдавс жаннатини, жароҳатланганларни тезроқ соғайиб кетишини ва оилаларига сабр беришини Аллоҳдан сўрайди. Бу каби жирканч ишларни содир этганларда инсоний ёки исломий қиймат мавжуд эмас.
Шу нарса аниқки, бундай разил жиноятлар минтақавий ва халқаро кучлар разведка идораларининг Афғонистондаги тинчлик жараёни хусусидаги рақобати натижасида пайдо бўлади. Чунки ҳар бир тараф қабиҳ портлаш ва худкушлик ҳужумларини содир этиш орқали тинчлик жараёнидан катта улушга эга бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Буларнинг барчаси бегуноҳ Афғон халқини ўлдириш эвазига амалга ошириляпти. Мустамлакачилар даъво қилаётган тинчлик жараёни бошлангандан бери барча яшаш масканлари, шу жумладан, шаҳар, қишлоқ, масжид, мадраса, университет, тўй маросимлари ва жанозалар уруш майдонига айланиб қолди. Бу урушда иштирок этаётган барча тарафлар Афғон халқининг қонини тўкиш орқали тинчлик жараёнида ютуққа эришиб, ўзлари учун турли имтиёзларни қўлга киритишмоқда.
Афғонистондаги уруш ва тинчлик Америка ва Ғарб фойдасига ташкил қилинган. Ғарб кучлари қачон ўзларининг манфаатларига мос келса, уруш ва тинчлик ҳақида гапирадилар. Президент Ашраф Ғаний бундан бир неча кун олдин Афғонистон хавфсизлик кучларига мурожаат қилар экан, уялмай, шундай деган эди: «Бугун, сизларнинг фидокорлигингиз сабабли Вашингтон ва Нью-Йоркда бирорта портлаш содир бўлмади. Сизлар ҳақиқатда олам хавфсизлигидан масъулсизлар»!
Ҳолбуки, разведка агентликлари ўртасидаги беллашув натижасида Афғон халқи қони тўкилмоқда. Бунинг ортидан эса Вашингтон, Нью-Йорк, Лондон, Париж, Берлин, Пекин, Москва, Деҳли, Теҳрон ва Исломободда хавфсизлик сақланмоқда. Америкалик расмийлар бирламчи масала Афғонистондаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш эмас, балки ўзлари ва иттифоқчиларининг манфаатларини рўёбга чиқариш экани ҳақида бир неча марта таъкидлашган.
Сақофий, иқтисодий, разведка, сиёсий, фикрий ва ҳарбий босқинчилик бу юртдан қувиб чиқилмас экан, Афғонистондаги қотиллик ва қўрқитишлар ниҳоя топмайди. Афғон халқи ортида босқинчилик режалари бўлган сохта тинчлик шиорларидан алданишни тўхтатсагина бу хоин ҳокимларга барҳам берилади. Бу эса, кофир Ғарб босқинчилари юртдан қувилиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик тикланиши орқали амалга ошади. Шунда Исломий Умматнинг барчасига тинчлик ва хавфсизлик рўёбга чиқади.